بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
هَلۡ أَتَىٰكَ حَدِيثُ ٱلۡغَٰشِيَةِ ١(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сизга ўраб олгувчи (Қиёмат Куни) ҳақидага хабар келдими وُجُوهٌ يَوۡمَئِذٍ خَٰشِعَةٌ ٢У Кунда (кофирларнинг) юзлари эгилиб қолгувчи عَامِلَةٌ نَّاصِبَةٌ ٣(Бўйин ва қўл-оёқлари кишан ва занжирларни судраш билан) меҳнат-машаққат чеккувчидир تَصۡلَىٰ نَارًا حَامِيَةً ٤(Улар) қизиган дўзахга кирур تُسۡقَىٰ مِنۡ عَيۡنٍ ءَانِيَةٍ ٥Қайнаб турган булоқдан суғорилур لَّيۡسَ لَهُمۡ طَعَامٌ إِلَّا مِن ضَرِيعٍ ٦Улар учун бирон таом бўлмас, (уларнинг емишлари) фақат зорийъдан (заҳарли ва бадбўй тикансимон ўсимлик) бўлур لَّا يُسۡمِنُ وَلَا يُغۡنِي مِن جُوعٍ ٧У (еган кимсани) семиртирмайди ҳам ва очлиқдан халос ҳам қилмайди وُجُوهٌ يَوۡمَئِذٍ نَّاعِمَةٌ ٨(Мўминларнинг) юзлари эса у Кунда (ўзларига ато этилган ноз-неъматлардан) шод-хуррам لِّسَعۡيِهَا رَاضِيَةٌ ٩(Ҳаёти-дунёда Аллоҳ йўлида қилган) саъй-ҳаракатларидан рози бўлур فِي جَنَّةٍ عَالِيَةٍ ١٠(Улар) олий жаннатда бўлиб لَّا تَسۡمَعُ فِيهَا لَٰغِيَةً ١١У жойда бирон беҳуда сўз эшитмаслар فِيهَا عَيۡنٌ جَارِيَةٌ ١٢У жойда оқар булоқ бордир فِيهَا سُرُرٌ مَّرۡفُوعَةٌ ١٣У жойда баланд сўрилар وَأَكۡوَابٌ مَّوۡضُوعَةٌ ١٤Ва (булоқ бўйига) қўйиб қўйилган қадаҳлар وَنَمَارِقُ مَصۡفُوفَةٌ ١٥Тизиб қўйилган ёстиқлар وَزَرَابِيُّ مَبۡثُوثَةٌ ١٦Ва тўшалган гиламлар бордир أَفَلَا يَنظُرُونَ إِلَى ٱلۡإِبِلِ كَيۡفَ خُلِقَتۡ ١٧Ахир улар туянинг қандай яратилганига боқмайдиларми وَإِلَى ٱلسَّمَآءِ كَيۡفَ رُفِعَتۡ ١٨Осмоннинг қандай кўтариб қўйилганига وَإِلَى ٱلۡجِبَالِ كَيۡفَ نُصِبَتۡ ١٩Тоғларнинг қандай тикланганига وَإِلَى ٱلۡأَرۡضِ كَيۡفَ سُطِحَتۡ ٢٠Ва Ернинг қандай ёйиб-текислаб қўйилганига (ибрат назари билан боқмайдиларми) فَذَكِّرۡ إِنَّمَآ أَنتَ مُذَكِّرٌ ٢١Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз панд-насиҳат қилинг! Зотан, сиз фақат бир панд-насиҳат қилгувчидирсиз, холос لَّسۡتَ عَلَيۡهِم بِمُصَيۡطِرٍ ٢٢Сиз уларнинг устида зўравонлик билан ҳукм юргизгувчи эмассиз إِلَّا مَن تَوَلَّىٰ وَكَفَرَ ٢٣Илло ким (бу панд-насиҳатдан) юз ўгириб, кофир бўлса فَيُعَذِّبُهُ ٱللَّهُ ٱلۡعَذَابَ ٱلۡأَكۡبَرَ ٢٤У ҳолда Аллоҳ уни энг катта азоб билан азоблар إِنَّ إِلَيۡنَآ إِيَابَهُمۡ ٢٥Зеро, ёлғиз Ўзимизга қайтишлари бордир ثُمَّ إِنَّ عَلَيۡنَا حِسَابَهُم ٢٦Сўнгра уларни ҳисоб-китоб қилиш (жазо бериш) ҳам ёлғиз Бизнинг зиммамиздадир