بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
سَأَلَ سَآئِلُۢ بِعَذَابٍ وَاقِعٍ ١Бир сўрагувчи кимса тушгувчи азобни (ўз устига тушишини) сўради لِّلۡكَٰفِرِينَ لَيۡسَ لَهُۥ دَافِعٌ ٢Кофирларга (тушгувчи) у (азоб)ни биров қайтара олмайди مِّنَ ٱللَّهِ ذِي ٱلۡمَعَارِجِ ٣(У азоб, осмонларнинг барча) поғоналари — қаватлари соҳиби бўлмиш Аллоҳ томонидан (кофирлар устига тушгувчидир) تَعۡرُجُ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ وَٱلرُّوحُ إِلَيۡهِ فِي يَوۡمٍ كَانَ مِقۡدَارُهُۥ خَمۡسِينَ أَلۡفَ سَنَةٍ ٤Фаришталар ва Руҳ (яъни, Жаброил) миқдори-узунлиги эллик минг бўлган бир Кунда (яъни, Қиёмат Кунида) У зотнинг ҳузурига кўтарилурлар فَٱصۡبِرۡ صَبۡرًا جَمِيلًا ٥Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, кофирларнинг озор-азийятларига) чиройли сабр билан сабр-тоқат қилинг إِنَّهُمۡ يَرَوۡنَهُۥ بَعِيدًا ٦Чунки улар у (Кун)ни узоқ деб билурлар وَنَرَىٰهُ قَرِيبًا ٧Биз эса унинг яқинлигини билурмиз يَوۡمَ تَكُونُ ٱلسَّمَآءُ كَٱلۡمُهۡلِ ٨У Кунда осмон эритилган мис каби бўлиб қолур وَتَكُونُ ٱلۡجِبَالُ كَٱلۡعِهۡنِ ٩Тоғлар юнг каби (енгил) бўлиб қолурлар وَلَا يَسۡـَٔلُ حَمِيمٌ حَمِيمًا ١٠Ва бирон дўст дўстидан (ҳол-аҳвол) сўрамас يُبَصَّرُونَهُمۡۚ يَوَدُّ ٱلۡمُجۡرِمُ لَوۡ يَفۡتَدِي مِنۡ عَذَابِ يَوۡمِئِذِۭ بِبَنِيهِ ١١(Ҳолбуки) улар (бир-бирларига) кўрсатилурлар! Жиноятчи-кофир кимса у Куннинг азобидан (қутулиш учун) ўғилларини тўлов қилиб бериб юборишни وَصَٰحِبَتِهِۦ وَأَخِيهِ ١٢хотинини ва биродарини ҳам وَفَصِيلَتِهِ ٱلَّتِي تُـٔۡوِيهِ ١٣уни ўз паноҳига оладиган қариндош-уруғини ҳам وَمَن فِي ٱلۡأَرۡضِ جَمِيعًا ثُمَّ يُنجِيهِ ١٤ва Ердаги барча кишиларини ҳам (тўлов қилиб бериб юборишни), сўнгра (бу тўлов) унга нажот беришини истар كـَلَّآۖ إِنَّهَا لَظَىٰ ١٥Йўқ, (ҳеч қандай тўлов уни азобдан қутқара олмас)! Албатта у бир оловдирки نَزَّاعَةً لِّلشَّوَىٰ ١٦(Кофирлар ташланадиган дўзах ўз ҳарорати билан) бош териларини сидириб олгувчи бир оловдир تَدۡعُواْ مَنۡ أَدۡبَرَ وَتَوَلَّىٰ ١٧У (Ҳақ йўлидан) юз ўгириб, терс қараб кетган وَجَمَعَ فَأَوۡعَىٰٓ ١٨ва (пул-мол) йиғиб тўплаган (яъни, уни Аллоҳ буюрган жойларга сарфламаган) кимсаларни (ўзига) чорлаб турар ۞ إِنَّ ٱلۡإِنسَٰنَ خُلِقَ هَلُوعًا ١٩Дарҳақиқат, инсон бетоқат қилиб яратилгандир إِذَا مَسَّهُ ٱلشَّرُّ جَزُوعًا ٢٠Қачон унга ёмонлик (камбағаллик-кулфат) етиб қолса, у ўта бесабрлик қилгувчидир وَإِذَا مَسَّهُ ٱلۡخَيۡرُ مَنُوعًا ٢١Қачон унга яхшилик (бойлик, саломатлик) етса, у ўта манъ қилгувчи — бахилдир إِلَّا ٱلۡمُصَلِّينَ ٢٢Фақат намоз ўқигувчи зотлар (яъни, мусулмонларгина ундоқ эмасдирлар)ки ٱلَّذِينَ هُمۡ عَلَىٰ صَلَاتِهِمۡ دَآئِمُونَ ٢٣Улар намозларида доим — барқарор бўлгувчи зотлардир وَٱلَّذِينَ فِيٓ أَمۡوَٰلِهِمۡ حَقٌّ مَّعۡلُومٌ ٢٤Улар (топган) мол-мулкларида маълум ҳақ (яъни, закот) бўлган зотлардир لِّلسَّآئِلِ وَٱلۡمَحۡرُومِ ٢٥Сўрагувчи ва (мол-давлатдан) маҳрум кишилар учун (маълум ҳақ ажратган зотлардир) وَٱلَّذِينَ يُصَدِّقُونَ بِيَوۡمِ ٱلدِّينِ ٢٦Улар жазо — Қиёмат Кунини тасдиқ этадиган зотлардир وَٱلَّذِينَ هُم مِّنۡ عَذَابِ رَبِّهِم مُّشۡفِقُونَ ٢٧Улар Парвардигорларининг азобидан қўрқувчи бўлган зотлардир إِنَّ عَذَابَ رَبِّهِمۡ غَيۡرُ مَأۡمُونٍ ٢٨Зотан, Парвардигорларининг азоби (ҳеч ким учун) бехатар эмасдир (яъни, ҳеч кимнинг «Менга Аллоҳнинг азоби тушмайди», деб хотиржам бўлишга ҳаққи йўқдир) وَٱلَّذِينَ هُمۡ لِفُرُوجِهِمۡ حَٰفِظُونَ ٢٩Улар авратларини (ҳаромдан — зинодан пок) сақлагувчи зотлардир إِلَّا عَلَىٰٓ أَزۡوَٰجِهِمۡ أَوۡ مَا مَلَكَتۡ أَيۡمَٰنُهُمۡ فَإِنَّهُمۡ غَيۡرُ مَلُومِينَ ٣٠Магар ўз жуфти ҳалолларидан ва қўлларидаги чўриларидангина (сақланмайдилар). Бас, улар маломат қилинмаслар فَمَنِ ٱبۡتَغَىٰ وَرَآءَ ذَٰلِكَ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡعَادُونَ ٣١Энди ким бундан ўзгани (яъни, зино ва шу каби шариати исломийяда ҳаром қилинган бошқа нарсаларни) истаса, бас, ана ўшалар ҳаддан ошгувчи кимсалардир وَٱلَّذِينَ هُمۡ لِأَمَٰنَٰتِهِمۡ وَعَهۡدِهِمۡ رَٰعُونَ ٣٢Улар (яъни, мўмин-мусулмонлар) ўзларига ишонилган омонатларга ва (ўзгаларга) берган аҳд-паймонларига риоя қилгувчи зотлардир وَٱلَّذِينَ هُم بِشَهَٰدَٰتِهِمۡ قَآئِمُونَ ٣٣Улар ўз гувоҳликларини тўғри-холис адо қилгувчи зотлардир وَٱلَّذِينَ هُمۡ عَلَىٰ صَلَاتِهِمۡ يُحَافِظُونَ ٣٤Улар намозларини (вақтида адо этиб, қазо бўлишдан) сақлагувчи бўлган зотлардир أُوْلَٰٓئِكَ فِي جَنَّٰتٍ مُّكۡرَمُونَ ٣٥Ана ўшалар жаннатларда ҳурмат-иззат кўргувчидирлар فَمَالِ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ قِبَلَكَ مُهۡطِعِينَ ٣٦Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), бу кофир бўлган кимсаларга нима бўлдики, сиз томонга чопурлар عَنِ ٱلۡيَمِينِ وَعَنِ ٱلشِّمَالِ عِزِينَ ٣٧Улар ўнг ва сўлдан тўда-тўда бўлиб, (сиз томонга чопурлар) أَيَطۡمَعُ كُلُّ ٱمۡرِيٍٕ مِّنۡهُمۡ أَن يُدۡخَلَ جَنَّةَ نَعِيمٍ ٣٨Ё улардан ҳар бир кимса ноз-неъмат жаннатига киритилишни тамаъ қилурми كـَلَّآۖ إِنَّا خَلَقۡنَٰهُم مِّمَّا يَعۡلَمُونَ ٣٩Йўқ, (улар ҳеч қачон жаннатга кирмаслар)! Албатта Биз уларни ўзлари биладиган нарсадан (яъни, бир томчи сувдан) яратдик فَلَآ أُقۡسِمُ بِرَبِّ ٱلۡمَشَٰرِقِ وَٱلۡمَغَٰرِبِ إِنَّا لَقَٰدِرُونَ ٤٠Бас, (шундоқ экан) машриқу мағрибларнинг Парвардигорига қасам ичурманки, шак-шубҳасиз, Биз қодирдирмиз عَلَىٰٓ أَن نُّبَدِّلَ خَيۡرًا مِّنۡهُمۡ وَمَا نَحۡنُ بِمَسۡبُوقِينَ ٤١(бу кофирларни ҳалок қилиб ўринларига), улардан яхшироқ (инсонларни) алмаштириб қўйишга ва Биз (бу ишга) ожиз эмасдирмиз فَذَرۡهُمۡ يَخُوضُواْ وَيَلۡعَبُواْ حَتَّىٰ يُلَٰقُواْ يَوۡمَهُمُ ٱلَّذِي يُوعَدُونَ ٤٢Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз уларни тарк қилинг! Улар то ўзларига ваъда қилинаётган кунларига рўбарў бўлгунларича (ўз ботил-беҳуда хаёлларига) шўнғишиб, ўйнаб-кулиб юраверсинлар يَوۡمَ يَخۡرُجُونَ مِنَ ٱلۡأَجۡدَاثِ سِرَاعًا كَأَنَّهُمۡ إِلَىٰ نُصُبٍ يُوفِضُونَ ٤٣У кунда улар гўё (ўзлари сиғинадиган) бутларга қараб чопишаётгандек шошилган ҳолларида қабрларидан чиқиб келурлар خَٰشِعَةً أَبۡصَٰرُهُمۡ تَرۡهَقُهُمۡ ذِلَّةٌۚ ذَٰلِكَ ٱلۡيَوۡمُ ٱلَّذِي كَانُواْ يُوعَدُونَ ٤٤Кўзлари (қуйига) эгилган, хорлик уларни ўраб-эгаллаб олган ҳолларида (қабрларидан чиқиб келурлар!) Мана шу (ҳаёти дунёда) уларга ваъда қилингувчи бўлган Кундир