Millat al-Islam

Chapter 74 · 56 verses · Alauddin Mansour

Surah Al-Muddathir in Uzbek

Arabic with tafsir Listen to Surah Al-Muddathir (1206 reciters)
Meccanسورة المدثر56 verses

بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

يَٰٓأَيُّهَا ٱلۡمُدَّثِّرُ ١Эй (либосларига) бурканиб олган зот قُمۡ فَأَنذِرۡ ٢Туринг-да, (инсонларни Охират азобидан) огоҳлантиринг وَرَبَّكَ فَكَبِّرۡ ٣Ёлғиз Парвардигорингизни улуғланг وَثِيَابَكَ فَطَهِّرۡ ٤Либосларингизни пок тутинг وَٱلرُّجۡزَ فَٱهۡجُرۡ ٥Бутлардан йироқ бўлинг وَلَا تَمۡنُن تَسۡتَكۡثِرُ ٦(Бераётган нарсангизни) кўп санаган ҳолингизда эҳсон қилманг وَلِرَبِّكَ فَٱصۡبِرۡ ٧Ёлғиз Парвардигорингиз (Юзи) учун (кофирлар томонидан етадиган озорларга) сабр қилинг فَإِذَا نُقِرَ فِي ٱلنَّاقُورِ ٨Чунки қачон (Қиёмат қойим бўлгани ҳақида хабар бериб) бурғу чалинганида فَذَٰلِكَ يَوۡمَئِذٍ يَوۡمٌ عَسِيرٌ ٩ана ўша Кун қийин Кундир عَلَى ٱلۡكَٰفِرِينَ غَيۡرُ يَسِيرٍ ١٠Кофирларга осон бўлмаган (Кундир) ذَرۡنِي وَمَنۡ خَلَقۡتُ وَحِيدًا ١١(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Мен сўққабош ҳолида яратган кимсани Ўзимга қўйиб беринг وَجَعَلۡتُ لَهُۥ مَالًا مَّمۡدُودًا ١٢Мен унга кенг-мўл мол-давлат وَبَنِينَ شُهُودًا ١٣ва (доимо ёнида) ҳозиру нозир ўғилларни (ато) қилдим وَمَهَّدتُّ لَهُۥ تَمۡهِيدًا ١٤Яна унга (ҳаётнинг барча неъматларини) қулай-осон қилиб қўйдим ثُمَّ يَطۡمَعُ أَنۡ أَزِيدَ ١٥Сўнгра у яна зиёда қилишимни тамаъ қилур كـَلَّآۖ إِنَّهُۥ كَانَ لِأٓيَٰتِنَا عَنِيدًا ١٦Йўқ, (унинг тамаъси беҳудадир)! Чунки у Бизнинг оятларимизга қаршилик қилгувчидир سَأُرۡهِقُهُۥ صَعُودًا ١٧Яқинда Мен уни бир харсанг тошга (яъни, ўтиб бўлмас тўсиққа) дучор қилажакман إِنَّهُۥ فَكَّرَ وَقَدَّرَ ١٨Чунки у (Қуръонни эшитгач, бу илоҳий Китобга қандай туҳмат қилиш тўғрисида) ўйлади, режа тузди فَقُتِلَ كَيۡفَ قَدَّرَ ١٩Ҳалок қилингур, қандай режа тузди-я ثُمَّ قُتِلَ كَيۡفَ قَدَّرَ ٢٠Яна ҳалок қилингур, қандай режа тузди-я ثُمَّ نَظَرَ ٢١Сўнгра у (ўйлаган режаларига) қаради ثُمَّ عَبَسَ وَبَسَرَ ٢٢Сўнгра (Қуръондан бирон айб топа олмагач, пешонасини) тириштирди ва (афтини) буриштирди ثُمَّ أَدۡبَرَ وَٱسۡتَكۡبَرَ ٢٣Сўнгра (Ҳақдан) юз ўгирди ва кибр-ҳаво қилди فَقَالَ إِنۡ هَٰذَآ إِلَّا سِحۡرٌ يُؤۡثَرُ ٢٤Бас, у: «Бу (Қуръон Аллоҳнинг сўзи эмас, балки) фақат (аввалгилардан нақл қилинаётган бир сеҳрдир) إِنۡ هَٰذَآ إِلَّا قَوۡلُ ٱلۡبَشَرِ ٢٥Бу фақат башарнинг сўзидир», деди سَأُصۡلِيهِ سَقَرَ ٢٦Яқинда Мен уни Сақарга (жаҳаннамга) киритажакман وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا سَقَرُ ٢٧(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Сақарнинг нима эканлигини сиз қаердан ҳам билар эдингиз لَا تُبۡقِي وَلَا تَذَرُ ٢٨У (бирон кофирни) қолдирмас — қўймас (балки куйдириб ҳалок қилур) لَوَّاحَةٌ لِّلۡبَشَرِ ٢٩(У беш юз йиллик масофадан) инсонларга яққол кўриниб тургувчидир عَلَيۡهَا تِسۡعَةَ عَشَرَ ٣٠Унинг устида ўн тўққиз (фаришта қўриқчилик-эгалик қилур) وَمَا جَعَلۡنَآ أَصۡحَٰبَ ٱلنَّارِ إِلَّا مَلَٰٓئِكَةًۖ وَمَا جَعَلۡنَا عِدَّتَهُمۡ إِلَّا فِتۡنَةً لِّلَّذِينَ كَفَرُواْ لِيَسۡتَيۡقِنَ ٱلَّذِينَ أُوتُواْ ٱلۡكِتَٰبَ وَيَزۡدَادَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِيمَٰنًا وَلَا يَرۡتَابَ ٱلَّذِينَ أُوتُواْ ٱلۡكِتَٰبَ وَٱلۡمُؤۡمِنُونَ وَلِيَقُولَ ٱلَّذِينَ فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٌ وَٱلۡكَٰفِرُونَ مَاذَآ أَرَادَ ٱللَّهُ بِهَٰذَا مَثَلًاۚ كَذَٰلِكَ يُضِلُّ ٱللَّهُ مَن يَشَآءُ وَيَهۡدِي مَن يَشَآءُۚ وَمَا يَعۡلَمُ جُنُودَ رَبِّكَ إِلَّا هُوَۚ وَمَا هِيَ إِلَّا ذِكۡرَىٰ لِلۡبَشَرِ ٣١Биз фақат фаришталарни дўзах эгалари-қўриқчилари қилдик ва Биз фақат кофир бўлган кимсаларни синаш учун у (фаришта)ларнинг саноғини (ўн тўққизта) қилдик. Токи китоб берилган кимсалар (яъни, яҳудий ва насронийлар ўзларининг илоҳий китоблари бўлмиш Таврот ва Инжилда ҳам дўзах қўриқчилари бўлган фаришталар саноғи ўн тўққизта экани айтилганини кўриб Қуръоннинг Аллоҳ томонидан нозил қилинган Ҳақ Китоб эканлигини) аниқ билгайлар ва иймон келтирган зотларнинг иймонлари эса янада зиёда бўлгай ҳамда китоб берилган кимсалар ҳам, мўминлар ҳам (дўзах қўриқчиларининг саноғи тўғрисида) шак-шубҳа қилмагайлар. Ва токи дилларида мараз (мунофиқлик) бўлган кимсалар ва кофирлар: «Буни мисол қилиш билан (яъни, фаришталар саноғини ўн тўққизта қилиш билан) Аллоҳ нима демоқчи?», дегайлар. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кимсаларни мана шундай йўлдан оздириб қўюр ва Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. Парвардигорингизнинг қўшинларини (яъни, фаришталарнинг қанча ададда ва қандай сифатда эканликларини) ёлғиз Унинг Ўзигина билур. У (яъни, ушбу оятларда таърифланган жаҳаннам) фақат инсонлар (панд-насиҳат олишлари) учун бир эслатмадир كـَلَّا وَٱلۡقَمَرِ ٣٢Дарҳақиқат, Ойга қасам وَٱلَّيۡلِ إِذۡ أَدۡبَرَ ٣٣Ўтиб кетган тунга қасам وَٱلصُّبۡحِ إِذَآ أَسۡفَرَ ٣٤Ёришиб келаётган тонгга қасамки إِنَّهَا لَإِحۡدَى ٱلۡكُبَرِ ٣٥Албатта у (жаҳаннам) чўнг (бало)лардан биридир نَذِيرًا لِّلۡبَشَرِ ٣٦(Барча) инсонлар учун огоҳлантиргувчи (бўлган чўнг балолардан биридир) لِمَن شَآءَ مِنكُمۡ أَن يَتَقَدَّمَ أَوۡ يَتَأَخَّرَ ٣٧— Сизларнинг орангизда (яхшилик ва тоат-ибодат томонга) илгарилаётган ёки (куфру исён томонига) чекинаётган кишилар учун (огоҳлантиргувчи бўлган чўнг балолардан биридир) كُلُّ نَفۡسِۭ بِمَا كَسَبَتۡ رَهِينَةٌ ٣٨Ҳар бир жон ўзи (ҳаёти-дунёда) касб қилган амали сабабли (дўзахда) ушлангувчидир إِلَّآ أَصۡحَٰبَ ٱلۡيَمِينِ ٣٩Фақат ўнг қўл эгаларигина (яъни, ҳаёти-дунёда иймон келтирганлари ва эзгу амаллар қилганлари сабабли Қиёмат Кунида номаи аъмоллари ўнг қўлларидан берилган саодатманд зотларгина дўзахдан) нажот топгувчидирлар فِي جَنَّٰتٍ يَتَسَآءَلُونَ ٤٠Улар жаннатларда бир-бирлари билан савол-жавоб қилишурлар عَنِ ٱلۡمُجۡرِمِينَ ٤١(Дўзахга ташланган) жиноятчи-кофир ҳақида مَا سَلَكَكُمۡ فِي سَقَرَ ٤٢(Улар дўзах аҳлига): «Сизларни нима Сақарга киритди?», (деганларида) قَالُواْ لَمۡ نَكُ مِنَ ٱلۡمُصَلِّينَ ٤٣Улар айтурлар: «Бизлар намоз ўқигувчилардан бўлмадик وَلَمۡ نَكُ نُطۡعِمُ ٱلۡمِسۡكِينَ ٤٤Мискин-бечорага таом бергувчи ҳам бўлмадик وَكُنَّا نَخُوضُ مَعَ ٱلۡخَآئِضِينَ ٤٥Бизлар (ботил-беҳуда сўзларга) шўнғигувчи кимсалар билан бирга шўнғир эдик (яъни, Қуръон ва пайғамбар хусусида туҳмат-ёлғонлар тўқир эдик) وَكُنَّا نُكَذِّبُ بِيَوۡمِ ٱلدِّينِ ٤٦Бизлар Жазо — Қиёмат Кунини ёлғон дер эдик حَتَّىٰٓ أَتَىٰنَا ٱلۡيَقِينُ ٤٧То бизларга аниқ (ўлим) келгунича» فَمَا تَنفَعُهُمۡ شَفَٰعَةُ ٱلشَّٰفِعِينَ ٤٨Энди оқловчиларнинг оқлови уларга фойда бермас فَمَا لَهُمۡ عَنِ ٱلتَّذۡكِرَةِ مُعۡرِضِينَ ٤٩Нега улар бу Эслатмадан — Қуръондан юз ўгирадилар-а كَأَنَّهُمۡ حُمُرٌ مُّسۡتَنفِرَةٌ ٥٠Худди ёввойи эшакларга فَرَّتۡ مِن قَسۡوَرَةِۭ ٥١Шердан қочган (ёввойи эшакларга ўхшаб Қуръондан юз ўгирадилар-а) بَلۡ يُرِيدُ كُلُّ ٱمۡرِيٍٕ مِّنۡهُمۡ أَن يُؤۡتَىٰ صُحُفًا مُّنَشَّرَةً ٥٢Йўқ, (улар ҳеч қачон Қуръон оятларига қулоқ тутмаслар, балки) улардан ҳар бир кимса ўзига очиқ саҳифалар берилишини истар كـَلَّاۖ بَل لَّا يَخَافُونَ ٱلۡأٓخِرَةَ ٥٣Йўқ, (уларнинг кофир бўлишларига сабаб, асло уларга очиқ саҳифалар берилмагани эмас), балки улар Охират(га иймон келтирмайдилар ва унда бўладиган азоб-уқубат)дан қўрқмаслар (ва шу сабабдан Қуръондан юз ўгирурлар) كـَلَّآ إِنَّهُۥ تَذۡكِرَةٌ ٥٤Ҳа, албатта у (Қуръон) бир эслатмадир فَمَن شَآءَ ذَكَرَهُۥ ٥٥Бас, хоҳлаган киши ундан эслатма-ибрат олур وَمَا يَذۡكُرُونَ إِلَّآ أَن يَشَآءَ ٱللَّهُۚ هُوَ أَهۡلُ ٱلتَّقۡوَىٰ وَأَهۡلُ ٱلۡمَغۡفِرَةِ ٥٦Улар ёлғиз Аллоҳ хоҳлаганидагина (Қуръондан) эслатма-ибрат олурлар. У (Аллоҳ) тақво эгасидир (яъни, бандалари Ундан тақво қилишлари — қўрқишлари лозимдир) ва (У Аллоҳ тақво қилгувчи бандалари учун) мағфират Эгасидир

Translation: Alauddin Mansour.