بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
عَمَّ يَتَسَآءَلُونَ ١(Мушриклар) бир-бирларидан нима ҳақида сўрашмоқдалар عَنِ ٱلنَّبَإِ ٱلۡعَظِيمِ ٢Улуғ хабар ҳақида ٱلَّذِي هُمۡ فِيهِ مُخۡتَلِفُونَ ٣Улар ўзлари ихтилоф қилгувчи бўлган (улуғ хабар ҳакқда яъни, қайта тирилиш тўғрисида савол-жавоб қилмоқдалар) كـَلَّا سَيَعۡلَمُونَ ٤Йўқ (уларнинг гумонлари беҳудадир)! Улар яқинда (бу хабарнинг ҳақ эканини) билиб олажаклар ثُمَّ كـَلَّا سَيَعۡلَمُونَ ٥Яна бир бор йўқ! Улар яқинда билиб олажаклар أَلَمۡ نَجۡعَلِ ٱلۡأَرۡضَ مِهَٰدًا ٦Биз Ерни (барча жонзотлар маскан тутиб яшашлари учун) бир тўшак وَٱلۡجِبَالَ أَوۡتَادًا ٧тоғларни эса (ўша Ерни тутиб тургувчи) қозиқлар қилиб қўймадикми وَخَلَقۡنَٰكُمۡ أَزۡوَٰجًا ٨Биз сизларни жуфт-жуфт қилиб яратдик وَجَعَلۡنَا نَوۡمَكُمۡ سُبَاتًا ٩Уйқуларингизни (баданларингиз ва асабларингиз учун) ором қилдик وَجَعَلۡنَا ٱلَّيۡلَ لِبَاسًا ١٠Кечани (ўз қоронғуси билан барча нарсани яшириб турадиган) либос қилдик وَجَعَلۡنَا ٱلنَّهَارَ مَعَاشًا ١١Кундузни эса тирикчилик (учун белгиланган вақт) қилдик وَبَنَيۡنَا فَوۡقَكُمۡ سَبۡعًا شِدَادًا ١٢Устларингизда етти (қават) пишиқ-мустаҳкам (осмонни) бино қилдик وَجَعَلۡنَا سِرَاجًا وَهَّاجًا ١٣Ва доимо чарақлаб тургувчи чироқни (яъни, қуёшни пайдо) қилдик وَأَنزَلۡنَا مِنَ ٱلۡمُعۡصِرَٰتِ مَآءً ثَجَّاجًا ١٤Яна Биз ўзидан ёмғирни сиқиб чиқаргувчи (булут)лардан мўл-кўл сув-ёмғир ёғдирдик لِّنُخۡرِجَ بِهِۦ حَبًّا وَنَبَاتًا ١٥Ўша (ёмғир) ёрдамида дон ва набототни وَجَنَّٰتٍ أَلۡفَافًا ١٦ҳамда (қалинлигидан дарахтлари) бир-бирига чирмашиб кетган боғларни ундириб чиқариш учун (мўл-кўл ёмғир ёғдирдик) إِنَّ يَوۡمَ ٱلۡفَصۡلِ كَانَ مِيقَٰتًا ١٧Албатта (ҳақ билан ботил, яхши билан ёмон) ажратиладиган Кун (ҳисоб-китоб учун) белгиланган вақт бўлди يَوۡمَ يُنفَخُ فِي ٱلصُّورِ فَتَأۡتُونَ أَفۡوَاجًا ١٨У Кунда Сур чалинур, бас, сизлар тўп-тўп бўлиб (маҳшаргоҳга) келурсизлар وَفُتِحَتِ ٱلسَّمَآءُ فَكَانَتۡ أَبۡوَٰبًا ١٩Осмон ҳам очилиб, (фаришталар тушиб келадиган) эшикларга айланиб қолди وَسُيِّرَتِ ٱلۡجِبَالُ فَكَانَتۡ سَرَابًا ٢٠Тоғлар ҳам (жойларидан) жилдирилиб, (осмонда учиб юрган) саробга айланиб қолди إِنَّ جَهَنَّمَ كَانَتۡ مِرۡصَادًا ٢١Албатта жаҳаннам (ўзига қулаб тушадиган кофирларга) кўз тутиб тургувчи бўлди لِّلطَّٰغِينَ مَـَٔابًا ٢٢Туғёнга тушгувчиларнинг борар жойлари бўлган (жаҳаннам кўз тутиб тургувчи бўлди) لَّٰبِثِينَ فِيهَآ أَحۡقَابًا ٢٣Улар у жойда узоқ замонлар (яъни, абадул-абад) қолгувчидирлар لَّا يَذُوقُونَ فِيهَا بَرۡدًا وَلَا شَرَابًا ٢٤Улар у жойда (жаҳаннам ўтидан ором берадиган) бирон салқинни ва бирон ичимликни топмаслар إِلَّا حَمِيمًا وَغَسَّاقًا ٢٥Фақат қайноқ сув ва йирингнигина (тотурлар) جَزَآءً وِفَاقًا ٢٦(Мана шу уларнинг қилмишларига) яраша жазодир إِنَّهُمۡ كَانُواْ لَا يَرۡجُونَ حِسَابًا ٢٧Чунки улар (Қиёмат Кунидаги) ҳисоб-китобдан умидсиз бўлган кимсалардир وَكَذَّبُواْ بِـَٔايَٰتِنَا كِذَّابًا ٢٨Улар бизнинг оятларимизни бутунлай ёлғон дер эдилар وَكُلَّ شَيۡءٍ أَحۡصَيۡنَٰهُ كِتَٰبًا ٢٩Ҳолбуки, Биз барча нарсани ҳисоб-китоб қилиб, ёзиб қўйгандирмиз فَذُوقُواْ فَلَن نَّزِيدَكُمۡ إِلَّا عَذَابًا ٣٠Бас, (эй кофирлар, Бизнинг азобимизни) тотиб кўринглар! Энди Биз сизларга фақат азобнигина зиёда қилурмиз إِنَّ لِلۡمُتَّقِينَ مَفَازًا ٣١Албатта тақводор зотлар учун (жаннатда) нажот манзили бордир حَدَآئِقَ وَأَعۡنَٰبًا ٣٢Яна боғлар ва узумзорлар وَكَوَاعِبَ أَتۡرَابًا ٣٣(Ёш ва ҳуснда) тенгдош хушқад (ҳур)лар وَكَأۡسًا دِهَاقًا ٣٤Ва (шароб билан) тўла майкосалар бордир لَّا يَسۡمَعُونَ فِيهَا لَغۡوًا وَلَا كِذَّٰبًا ٣٥Улар у жойда бирон беҳуда ва ёлғон сўз эшитмаслар جَزَآءً مِّن رَّبِّكَ عَطَآءً حِسَابًا ٣٦(Бу) Парвардигорингиз томонидан (берилган) мукофот, етарли марҳаматдир رَّبِّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا بَيۡنَهُمَا ٱلرَّحۡمَٰنِۖ لَا يَمۡلِكُونَ مِنۡهُ خِطَابًا ٣٧Осмонлар ва Ернинг ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсаларнинг Парвардигори бўлмиш Меҳрибон Зот томонидан (берилган мукофот, етарли марҳаматдир). Улар (инсонлар) У зотдан (Аллоҳдан) қўрқиб бирон сўз айтишга қодир бўлмаслар يَوۡمَ يَقُومُ ٱلرُّوحُ وَٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ صَفًّاۖ لَّا يَتَكَلَّمُونَ إِلَّا مَنۡ أَذِنَ لَهُ ٱلرَّحۡمَٰنُ وَقَالَ صَوَابًا ٣٨Руҳ (Жаброил) ва (барча) фаришталар саф тортиб турадиган Кунда улар сўзлай олмаслар, фақат У Меҳрибон зот изн берган кишигина (сўзлар) ва (фақат) рост сўзни айтур ذَٰلِكَ ٱلۡيَوۡمُ ٱلۡحَقُّۖ فَمَن شَآءَ ٱتَّخَذَ إِلَىٰ رَبِّهِۦ مَـَٔابًا ٣٩Бу ҳаққи-рост Кундир. Бас, ким хоҳласа, ўз Парвардигори томон қайтадиган йўлни тутур إِنَّآ أَنذَرۡنَٰكُمۡ عَذَابًا قَرِيبًا يَوۡمَ يَنظُرُ ٱلۡمَرۡءُ مَا قَدَّمَتۡ يَدَاهُ وَيَقُولُ ٱلۡكَافِرُ يَٰلَيۡتَنِي كُنتُ تُرَٰبَۢا ٤٠(Эй Макка кофирлари), дарҳақиқат, Биз сизларни яқин(да воқеъ бўладиган) азобдан огоҳлантирдик. У Кунда (ҳар бир) киши ўзи қилиб ўтган нарсани (яъни, барча яхши-ёмон амалларини) кўрур ва кофир кимса: «Эҳ, кошки эди (қайтадан) тупроққа айланиб кетсам(-у муҳаққақ бошимга тушадиган азобдан қутулсам)», деб қолур