بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
وَٱلشَّمۡسِ وَضُحَىٰهَا ١Қуёш ва унинг ёғдусига қасам وَٱلۡقَمَرِ إِذَا تَلَىٰهَا ٢У (қуёш)нинг ортидан келган ойга қасам وَٱلنَّهَارِ إِذَا جَلَّىٰهَا ٣У (қуёшни оламга) ошкор қилган кундузга қасам وَٱلَّيۡلِ إِذَا يَغۡشَىٰهَا ٤У (қуёшни ўз зулмати билан) ўраб-яширган кечага қасам وَٱلسَّمَآءِ وَمَا بَنَىٰهَا ٥Осмонга ва уни бино қилган Зотга қасам وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا طَحَىٰهَا ٦Ерга ва уни ёйиб-текис қилиб қўйган Зотга қасам وَنَفۡسٍ وَمَا سَوَّىٰهَا ٧Жонга ва уни расо қилиб-яратган فَأَلۡهَمَهَا فُجُورَهَا وَتَقۡوَىٰهَا ٨Унга фисқ-фужурини ҳам, тақвосини ҳам илҳом қилиб-ўргатиб қўйган Зотга қасамки قَدۡ أَفۡلَحَ مَن زَكَّىٰهَا ٩Дарҳақиқат, уни (яъни, ўз нафсини-жонини иймон ва тақво билан) поклаган киши нажот топди وَقَدۡ خَابَ مَن دَسَّىٰهَا ١٠Ва у (жонни фисқ-фужур билан) кўмиб хорлаган кимса номурод бўлди كَذَّبَتۡ ثَمُودُ بِطَغۡوَىٰهَآ ١١Самуд (қабиласи) ҳаддан ошганлари сабабли (ўз пайғамбарларини) ёлғончи қилишди إِذِ ٱنۢبَعَثَ أَشۡقَىٰهَا ١٢Эсланг, уларнинг энг бадбахтлари (туяни сўйиш учун) қўзғалганларида فَقَالَ لَهُمۡ رَسُولُ ٱللَّهِ نَاقَةَ ٱللَّهِ وَسُقۡيَٰهَا ١٣Аллоҳнинг пайғамбари (Солиҳ алайҳиссалом) уларга: «Аллоҳнинг туяси(ни сўйиб юбориш)дан ва уни суғориш(га тўсиқ бўлиш)дан сақланинглар!», деди فَكَذَّبُوهُ فَعَقَرُوهَا فَدَمۡدَمَ عَلَيۡهِمۡ رَبُّهُم بِذَنۢبِهِمۡ فَسَوَّىٰهَا ١٤Бас, улар (Пайғамбарни) ёлғончи қилишиб, у (туя)ни сўйиб юборган эдилар, Парвардигорлари ўзларининг гуноҳлари сабабли устларига қирғин юбориб, уни (қирғинни барчаларига) баробар қилди وَلَا يَخَافُ عُقۡبَٰهَا ١٥(Зотан, Аллоҳ таоло бу ишининг) оқибатидан қўрқмас