بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
وَٱلتِّينِ وَٱلزَّيۡتُونِ ١Анжирга қасам, зайтунга қасам وَطُورِ سِينِينَ ٢(Аллоҳ таоло Мусо пайғамбар билан бевосита сўзлашган) Сино тоғига қасам وَهَٰذَا ٱلۡبَلَدِ ٱلۡأَمِينِ ٣Мана шу тинч-осойишта шаҳар (Маккаи Мукаррама)га қасамки لَقَدۡ خَلَقۡنَا ٱلۡإِنسَٰنَ فِيٓ أَحۡسَنِ تَقۡوِيمٍ ٤Дарҳақиқат, Биз инсонни энг гўзал шаклу шамойилда яратдик ثُمَّ رَدَدۡنَٰهُ أَسۡفَلَ سَٰفِلِينَ ٥Сўнгра (у Биз ато этган шундай гўзал сурат ва мукаммал хилқатнинг шукрини қилмасдан, куфру туғён йўлига кетгач), уни асфала-софилинга (яъни, энг тубан дўзахга) қайтардик إِلَّا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ فَلَهُمۡ أَجۡرٌ غَيۡرُ مَمۡنُونٍ ٦Фақат (қай) бир зотлар иймон келтирсалар ва яхши амаллар қилсалар, ана ўшалар учун битмас-туганмас ажр-мукофот бордир فَمَا يُكَذِّبُكَ بَعۡدُ بِٱلدِّينِ ٧Бас, (эй инсон), энди (яъни, Аллоҳ таолонинг барча нарсага қодир Зот эканлигини билганингдан сўнг) нима сени (Қиёмат Кунида бандаларнинг қилиб ўтган амалларига бериладиган) жазони ёлғон дейишга мажбур қилур أَلَيۡسَ ٱللَّهُ بِأَحۡكَمِ ٱلۡحَٰكِمِينَ ٨Ахир Аллоҳ ҳукм қилгувчиларнинг энг адолатлиси эмасми?! (Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Қиёмат Кунида энг одил ҳукм қилгувчидир)