بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
إِذَا وَقَعَتِ ٱلۡوَاقِعَةُ ١Воқеа воқеъ бўлганда لَيۡسَ لِوَقۡعَتِهَا كَاذِبَةٌ ٢Унинг воқеъ бўлишини ёлғон қилувчи (жон) йўқдир خَافِضَةٌ رَّافِعَةٌ ٣У ҳам пастлатувчи, ҳам кўтарувчидир إِذَا رُجَّتِ ٱلۡأَرۡضُ رَجًّا ٤Қачонки ер қаттиқ ларзага келганда وَبُسَّتِ ٱلۡجِبَالُ بَسًّا ٥Тоғлар майдаланиб, титилганда فَكَانَتۡ هَبَآءً مُّنۢبَثًّا ٦Бас, улар тарқалган чанг-тўзонга айланганда وَكُنتُمۡ أَزۡوَٰجًا ثَلَٰثَةً ٧Ва сизлар уч тоифа бўлгангда فَأَصۡحَٰبُ ٱلۡمَيۡمَنَةِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلۡمَيۡمَنَةِ ٨Ўнг тараф эгалари. Ўнг тараф эгалари не(саодатлилар)дир وَأَصۡحَٰبُ ٱلۡمَشۡـَٔمَةِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلۡمَشۡـَٔمَةِ ٩Ва чап тараф эгалари. Чап тараф эгалари не(бадбахтлар)дир وَٱلسَّٰبِقُونَ ٱلسَّٰبِقُونَ ١٠Ва пешқадамлар, пешқадамлар أُوْلَٰٓئِكَ ٱلۡمُقَرَّبُونَ ١١Ана ўшалар, (Аллоҳга) яқин бўлганлар فِي جَنَّٰتِ ٱلنَّعِيمِ ١٢Сернеъмат жаннатлардалар ثُلَّةٌ مِّنَ ٱلۡأَوَّلِينَ ١٣Аввалгилардан кўпгина жамоатлар وَقَلِيلٌ مِّنَ ٱلۡأٓخِرِينَ ١٤Ва охиргилардан оздирлар عَلَىٰ سُرُرٍ مَّوۡضُونَةٍ ١٥Тўқима сўриларидалар مُّتَّكِـِٔينَ عَلَيۡهَا مُتَقَٰبِلِينَ ١٦Бир-бирларига рўбарў бўлиб, ёнбошлаган ҳолларидалар. (Яъни, пешқадамлар жаннат дуру-ёқутларни аралаш қилиб тўқилган сўриларда бир-бирларига қараб, ёнбошлаб-ястаниб роҳатланишар экан) يَطُوفُ عَلَيۡهِمۡ وِلۡدَٰنٌ مُّخَلَّدُونَ ١٧Атрофларида мангу ёш йигитлар айланиб юрурлар بِأَكۡوَابٍ وَأَبَارِيقَ وَكَأۡسٍ مِّن مَّعِينٍ ١٨Оқар чашма (майи тўлатилган) қадаҳлар, кўзалар ва косалар билан لَّا يُصَدَّعُونَ عَنۡهَا وَلَا يُنزِفُونَ ١٩Ундан бош оғриғи ҳам, маст ҳам бўлмаслар وَفَٰكِهَةٍ مِّمَّا يَتَخَيَّرُونَ ٢٠Ва улар хоҳлаган мевалар билан وَلَحۡمِ طَيۡرٍ مِّمَّا يَشۡتَهُونَ ٢١Иштаҳалари тусаган қуш гўшти билан وَحُورٌ عِينٌ ٢٢Яна кўзи гўзал ҳурлар бор كَأَمۡثَٰلِ ٱللُّؤۡلُوِٕ ٱلۡمَكۡنُونِ ٢٣Мисоли яширилган дур جَزَآءَۢ بِمَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ ٢٤Булар, қилган амалларнинг мукофотидур لَا يَسۡمَعُونَ فِيهَا لَغۡوًا وَلَا تَأۡثِيمًا ٢٥Улар у ерда беҳуда, гуноҳ сўзларни эшитмаслар إِلَّا قِيلًا سَلَٰمًا سَلَٰمًا ٢٦Фақат «Салом, Салом» дейилганини (эшитарлар). (Бир-бирларига салом берадилар, уларга фаришталар ҳам салом берадилар. Аллоҳнинг саломи ҳам етказиб турилади) وَأَصۡحَٰبُ ٱلۡيَمِينِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلۡيَمِينِ ٢٧Ўнг тараф эгалари. Ўнг тараф эгалари не(саодатлилар)дир فِي سِدۡرٍ مَّخۡضُودٍ ٢٨Улар тиконсиз сидрзорлардадир. (Сидр-ҳушбўй ҳидли бута бўлиб, араблар уни ҳиди учун яхши кўрар эканлар. Аммо тикани жуда кўп бўларкан) وَطَلۡحٍ مَّنضُودٍ ٢٩Сермева бананзорлардадир وَظِلٍّ مَّمۡدُودٍ ٣٠Ва ёйилган соялардадир وَمَآءٍ مَّسۡكُوبٍ ٣١Оқар сувлардадир وَفَٰكِهَةٍ كَثِيرَةٍ ٣٢Сероб мевалардадир لَّا مَقۡطُوعَةٍ وَلَا مَمۡنُوعَةٍ ٣٣Тугамайдиган ва ман қилинмайдиганлардадир وَفُرُشٍ مَّرۡفُوعَةٍ ٣٤Баланд-баланд кўрпачалардадир إِنَّآ أَنشَأۡنَٰهُنَّ إِنشَآءً ٣٥Албатта, Биз у(ҳурлар)ни дафъатан, хос қилиб, яратдик فَجَعَلۡنَٰهُنَّ أَبۡكَارًا ٣٦Бас, уларни бокиралар қилдик عُرُبًا أَتۡرَابًا ٣٧Тенгдош маҳбубалар қилдик لِّأَصۡحَٰبِ ٱلۡيَمِينِ ٣٨Ўнг тараф эгалари учун ثُلَّةٌ مِّنَ ٱلۡأَوَّلِينَ ٣٩Улар аввалгилардан кўпгина жамоатлардир وَثُلَّةٌ مِّنَ ٱلۡأٓخِرِينَ ٤٠Кейингилардан ҳам кўпгина жамоатлардир وَأَصۡحَٰبُ ٱلشِّمَالِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلشِّمَالِ ٤١Ва чап тараф эгалари. Чап тараф эгалари не(бадбахтлар)дир فِي سَمُومٍ وَحَمِيمٍ ٤٢Улар ўт шамол ва қайноқ сувдадирлар وَظِلٍّ مِّن يَحۡمُومٍ ٤٣Қоп-қора тутундан бўлган соядадирлар لَّا بَارِدٍ وَلَا كَرِيمٍ ٤٤Салқин ҳамэмас, фойдаии ҳам إِنَّهُمۡ كَانُواْ قَبۡلَ ذَٰلِكَ مُتۡرَفِينَ ٤٥Албатта улар бундан олдин ҳой-ҳавасга берилганлардан эдилар وَكَانُواْ يُصِرُّونَ عَلَى ٱلۡحِنثِ ٱلۡعَظِيمِ ٤٦Ва мудом катта гуноҳ ишлар қилар эдилар وَكَانُواْ يَقُولُونَ أَئِذَا مِتۡنَا وَكُنَّا تُرَابًا وَعِظَٰمًا أَءِنَّا لَمَبۡعُوثُونَ ٤٧Ва «Биз ўлиб, тупроққа ва суякка айланганимиздан кейин қайта тирилтриламизми أَوَءَابَآؤُنَا ٱلۡأَوَّلُونَ ٤٨Аввалги оталаримиз ҳам-а?!» дер эдилар قُلۡ إِنَّ ٱلۡأَوَّلِينَ وَٱلۡأٓخِرِينَ ٤٩Айтгил: «Албатта, аввалгилар ва охиргилар لَمَجۡمُوعُونَ إِلَىٰ مِيقَٰتِ يَوۡمٍ مَّعۡلُومٍ ٥٠Маълум кунга белгиланган вақтда албатта тўпланувчилар» ثُمَّ إِنَّكُمۡ أَيُّهَا ٱلضَّآلُّونَ ٱلۡمُكَذِّبُونَ ٥١Сўнгра, сиз эй адашганлар, ёлғонга чиқарувчилар لَأٓكِلُونَ مِن شَجَرٍ مِّن زَقُّومٍ ٥٢Албатта, заққум дарахтидан еювчисизлар فَمَالِـُٔونَ مِنۡهَا ٱلۡبُطُونَ ٥٣Бас, ундан қоринларни тўлдирувчисизлар فَشَٰرِبُونَ عَلَيۡهِ مِنَ ٱلۡحَمِيمِ ٥٤Бас, устидан ўта қайноқ сувдан ичувчисизлар فَشَٰرِبُونَ شُرۡبَ ٱلۡهِيمِ ٥٥Бас, чанқоқ туядек ичувчисизлар هَٰذَا نُزُلُهُمۡ يَوۡمَ ٱلدِّينِ ٥٦Уларнинг қиёмат кунидаги зиёфатлари мана шу نَحۡنُ خَلَقۡنَٰكُمۡ فَلَوۡلَا تُصَدِّقُونَ ٥٧Биз сизларни яратганимиз, ишонсаларинг-чи أَفَرَءَيۡتُم مَّا تُمۡنُونَ ٥٨Ўзингиз чиқарадиган манийни ўйлаб кўринг-а ءَأَنتُمۡ تَخۡلُقُونَهُۥٓ أَمۡ نَحۡنُ ٱلۡخَٰلِقُونَ ٥٩Уни сизлар яратасизми ёки Биз яратувчимизми نَحۡنُ قَدَّرۡنَا بَيۡنَكُمُ ٱلۡمَوۡتَ وَمَا نَحۡنُ بِمَسۡبُوقِينَ ٦٠Орангиздаги ўлимни Биз белгилаганмиз ва Биз ожиз эмасмиз عَلَىٰٓ أَن نُّبَدِّلَ أَمۡثَٰلَكُمۡ وَنُنشِئَكُمۡ فِي مَا لَا تَعۡلَمُونَ ٦١Сизнинг ўрнингизга сизга ўхшашларни алмаштиришдан ва сизларни ўзингиз билмайдиган ҳолда яратишдан وَلَقَدۡ عَلِمۡتُمُ ٱلنَّشۡأَةَ ٱلۡأُولَىٰ فَلَوۡلَا تَذَكَّرُونَ ٦٢Ва дарҳақиқат, аввалги яратилишини билдингиз-ку, эсласаларингиз-чи أَفَرَءَيۡتُم مَّا تَحۡرُثُونَ ٦٣Ўзингиз экаётган нарсани ўйлаб кўринг-а ءَأَنتُمۡ تَزۡرَعُونَهُۥٓ أَمۡ نَحۡنُ ٱلزَّٰرِعُونَ ٦٤Уни сиз ундирасизми ёки Биз ундирувчимизми لَوۡ نَشَآءُ لَجَعَلۡنَٰهُ حُطَٰمًا فَظَلۡتُمۡ تَفَكَّهُونَ ٦٥Агар хоҳласак, Биз уни қуруқ чўпга айлантириб қўямиз. Сизлар эса надоматда ажабланиб إِنَّا لَمُغۡرَمُونَ ٦٦«Албатта, биз зиён кўрганлармиз بَلۡ نَحۡنُ مَحۡرُومُونَ ٦٧Балки маҳрум бўлганлармиз», (дейсиз) أَفَرَءَيۡتُمُ ٱلۡمَآءَ ٱلَّذِي تَشۡرَبُونَ ٦٨Ўзингиз ичадиган сувни ўйлаб кўринг-а ءَأَنتُمۡ أَنزَلۡتُمُوهُ مِنَ ٱلۡمُزۡنِ أَمۡ نَحۡنُ ٱلۡمُنزِلُونَ ٦٩Уни булутлардан сиз туширасизми ёки Биз тушурувчимизми لَوۡ نَشَآءُ جَعَلۡنَٰهُ أُجَاجًا فَلَوۡلَا تَشۡكُرُونَ ٧٠Агар хоҳласак, Биз уни шўр қилиб қўямиз. Шукр қилсангиз-чи أَفَرَءَيۡتُمُ ٱلنَّارَ ٱلَّتِي تُورُونَ ٧١Ўзингиз ёқадиган оловни ўйлаб кўринг-а ءَأَنتُمۡ أَنشَأۡتُمۡ شَجَرَتَهَآ أَمۡ نَحۡنُ ٱلۡمُنشِـُٔونَ ٧٢Унинг дарахтини сиз яратгансизми ёки Биз яратувчимизми نَحۡنُ جَعَلۡنَٰهَا تَذۡكِرَةً وَمَتَٰعًا لِّلۡمُقۡوِينَ ٧٣Биз у(олов)ни эслатма ва йўловчилар учун манфаъат қилиб қўйдик فَسَبِّحۡ بِٱسۡمِ رَبِّكَ ٱلۡعَظِيمِ ٧٤Бас, улуғ Роббинг исмини поклаб ёд эт! (Мазкур неъматларнинг эгасини таниган инсон Улуғ Аллоҳ таолога тасбиҳ айтиб, ибодат қилишга ўтади) ۞ فَلَآ أُقۡسِمُ بِمَوَٰقِعِ ٱلنُّجُومِ ٧٥Юлдузларнинг манзиллари билан қасам ичаман. («Жойлари» деганимиз - унинг ўрнашган, чиқиш ва ботиш жойлари - буржларидир) وَإِنَّهُۥ لَقَسَمٌ لَّوۡ تَعۡلَمُونَ عَظِيمٌ ٧٦Албатта, агар билсангиз бу улуғ қасамдир. (Бу ояти карима ўн тўрт асрдан кўпроқ муқаддам нозил бўлганлиги ҳаммага маълум. Ўша пайтда одамлар юлдузлар ҳақида содда тушунчага эга эдилар, уларнинг ҳажми, сони, ҳаракати ҳақида деярли ҳеч нарса билмас эдилар. Фалакиёт илми ривожланиб, улар воситасида очилган жуда кўплаб куллиётлар Қуръон оятларининг улуғлигини тасдиқлади) إِنَّهُۥ لَقُرۡءَانٌ كَرِيمٌ ٧٧Албатта, у Қуръони каримдир فِي كِتَٰبٍ مَّكۡنُونٍ ٧٨У сақланган китобдадир لَّا يَمَسُّهُۥٓ إِلَّا ٱلۡمُطَهَّرُونَ ٧٩Уни фақат покланганларгина ушлайдир تَنزِيلٌ مِّن رَّبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ ٨٠У оламларнинг Роббисидан туширилгандир أَفَبِهَٰذَا ٱلۡحَدِيثِ أَنتُم مُّدۡهِنُونَ ٨١Бас, сизлар мана шу сўз(Қуръон)га бепарволик қиласизларми وَتَجۡعَلُونَ رِزۡقَكُمۡ أَنَّكُمۡ تُكَذِّبُونَ ٨٢Ва ёлғонга чиқаришни ризқ қилиб оласизларми?! (Яъни, иймон келтириш лозим бўлган нарсаларга ишонмасликни ўз насибангиз қилиб оласизларми) فَلَوۡلَآ إِذَا بَلَغَتِ ٱلۡحُلۡقُومَ ٨٣Жонингиз ҳалқумга келиб қолса-чи وَأَنتُمۡ حِينَئِذٍ تَنظُرُونَ ٨٤Ҳолбуки, ўша вақтда ўзларингиз қараб турган бўласизлар وَنَحۡنُ أَقۡرَبُ إِلَيۡهِ مِنكُمۡ وَلَٰكِن لَّا تُبۡصِرُونَ ٨٥Биз эса, сиздан кўра унга яқинмиз, аммо сизлар кўрмайсизлар. (Яъни, Аллоҳнинг Ўз бандасига қанчалар яқинлигини англамайсизлар. Ўлаётган одамга Аллоҳ таоло унинг устида турган қариндошидан кўра яқинроқ бўлади) فَلَوۡلَآ إِن كُنتُمۡ غَيۡرَ مَدِينِينَ ٨٦Агар сиз ҳисоб бермас бўлсангиз تَرۡجِعُونَهَآ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ ٨٧У(жон)ни ўрнига қайтаринг-чи! Агар ростгўй бўлсангиз فَأَمَّآ إِن كَانَ مِنَ ٱلۡمُقَرَّبِينَ ٨٨Агар, у муқарраблардан бўлса فَرَوۡحٌ وَرَيۡحَانٌ وَجَنَّتُ نَعِيمٍ ٨٩Роҳатда, фароғатда ва сернеъмат жаннатдадир وَأَمَّآ إِن كَانَ مِنۡ أَصۡحَٰبِ ٱلۡيَمِينِ ٩٠Агар ўнг тараф эгаларидан бўлса فَسَلَٰمٌ لَّكَ مِنۡ أَصۡحَٰبِ ٱلۡيَمِينِ ٩١Бас, «Сенга ўнг тараф эгаларидан Салом»дир وَأَمَّآ إِن كَانَ مِنَ ٱلۡمُكَذِّبِينَ ٱلضَّآلِّينَ ٩٢Ва агар ёлғонга чиқарувчилардан, гумроҳлардан бўлса فَنُزُلٌ مِّنۡ حَمِيمٍ ٩٣Бас, ўта қайноқ сувдан зиёфатдир وَتَصۡلِيَةُ جَحِيمٍ ٩٤Ва дўзахга киришдир إِنَّ هَٰذَا لَهُوَ حَقُّ ٱلۡيَقِينِ ٩٥Албатта, ушбуочиқ-ойдин ҳақиқатдир فَسَبِّحۡ بِٱسۡمِ رَبِّكَ ٱلۡعَظِيمِ ٩٦Бас, улуғ Роббинг исмини поклаб ёд эт