بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
ٱقۡرَأۡ بِٱسۡمِ رَبِّكَ ٱلَّذِي خَلَقَ ١(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, барча мавжудотни) яратган Зот бўлмиш Парпардигорингиз номи билан (бошлаб) ўқинг خَلَقَ ٱلۡإِنسَٰنَ مِنۡ عَلَقٍ ٢У инсонни лахта қондан яратган (Зотдир) ٱقۡرَأۡ وَرَبُّكَ ٱلۡأَكۡرَمُ ٣Ўқинг! Сизнинг Парвардигорингиз ўта карамли Зотдир ٱلَّذِي عَلَّمَ بِٱلۡقَلَمِ ٤У (инсониятга) қаламни (яъни, ёзишни — хатни) ўргатган Зотдир عَلَّمَ ٱلۡإِنسَٰنَ مَا لَمۡ يَعۡلَمۡ ٥У зот инсонга унинг билмаган нарсаларини ўргатди كـَلَّآ إِنَّ ٱلۡإِنسَٰنَ لَيَطۡغَىٰٓ ٦Дарҳақиқат, (кофир) инсон албатта туғёнга тушар — ҳаддидан ошар أَن رَّءَاهُ ٱسۡتَغۡنَىٰٓ ٧Ўзини бой-беҳожат кўргач, (албатта туғёнга тушар) إِنَّ إِلَىٰ رَبِّكَ ٱلرُّجۡعَىٰٓ ٨(Эй инсон), албатта ёлғиз Парвардигорингга қайтишинг бордир! (Ўшанда бу туғёнларинг учун ҳисоб-китоб қилиниб, жазоланишинг аниқдир) أَرَءَيۡتَ ٱلَّذِي يَنۡهَىٰ ٩(Эй инсон), тўсувчи кимсани кўрдингми عَبۡدًا إِذَا صَلَّىٰٓ ١٠Бир бандани (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломни) (намозидан тўсадиган кимсани кўрдингми) أَرَءَيۡتَ إِن كَانَ عَلَى ٱلۡهُدَىٰٓ ١١Хабар бергин-чи, агар у (намоз ўқигувчи) ўзи Тўғри Йўлда бўлса أَوۡ أَمَرَ بِٱلتَّقۡوَىٰٓ ١٢Ёки (ўзгаларни) тақвога (Аллоҳдан қўрқишга) буюрса, (уни намоздан ва тақводан тўсган кимса ҳалок бўлмасми) أَرَءَيۡتَ إِن كَذَّبَ وَتَوَلَّىٰٓ ١٣Хабар бергин-чи, агар у (намоздан тўсгувчи кимса Аллоҳнинг китобини) ёлғон деса ва (у Китобга иймон келтиришдан) юз ўгирса أَلَمۡ يَعۡلَم بِأَنَّ ٱللَّهَ يَرَىٰ ١٤албатта Аллоҳ (унинг барча қилмишларини) кўриб туришини билмасми كـَلَّا لَئِن لَّمۡ يَنتَهِ لَنَسۡفَعَۢا بِٱلنَّاصِيَةِ ١٥Йўқ! Қасамки, агар у (бундай гумроҳликдан) тўхтамаса, албатта Биз унинг пешона сочидан тутармиз نَاصِيَةٍ كَٰذِبَةٍ خَاطِئَةٍ ١٦— ўша ёлғончи, адашган пешона сочидан тутармиз-да, (жаҳаннамга отурмиз) فَلۡيَدۡعُ نَادِيَهُۥ ١٧Бас, у ўзининг жамоасини (ёрдамга) чақираверсин سَنَدۡعُ ٱلزَّبَانِيَةَ ١٨Биз эса азоб фаришталарини чақиражакмиз كـَلَّا لَا تُطِعۡهُ وَٱسۡجُدۡۤ وَٱقۡتَرِب ۩ ١٩Йўқ! (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз унга итоат этманг ва (ёлғиз) Аллоҳга сажда-ибодат қилиб, (У зотга) яқин бўлинг