ملة الإسلام

السورة 77 · 50 آية · Alauddin Mansour

سورة المرسلات باللغة الأوزبكية

السورة بالعربية مع التفسير استمع إلى سورة المرسلات (1,226 قارئاً)
مكيةسورة المرسلات٥٠ آية

بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

وَٱلۡمُرۡسَلَٰتِ عُرۡفًا ١Пайдар-пай юбориладиган (шамол)ларга فَٱلۡعَٰصِفَٰتِ عَصۡفًا ٢қутурадиган (бўрон)ларга қасам وَٱلنَّٰشِرَٰتِ نَشۡرًا ٣(Булутларни Аллоҳ хоҳлаган томонларга) ёйиб юборадиган فَٱلۡفَٰرِقَٰتِ فَرۡقًا ٤(ҳақ билан ботилни ва ҳалол билан ҳаромни) ажратиб берадиган فَٱلۡمُلۡقِيَٰتِ ذِكۡرًا ٥эслатма-ваҳий олиб тушадиган عُذۡرًا أَوۡ نُذۡرًا ٦(мўмин бандаларни) узр-мағфират қилиш учун ё (кофирларни Охират азобидан) огоҳлантириш учун (ваҳий олиб тушадиган фаришта)ларга (яъни, юқорида мазкур бўлган барча нарсаларга) қасамки إِنَّمَا تُوعَدُونَ لَوَٰقِعٌ ٧ҳеч шак-шубҳасиз, сизларга ваъда қилинаётган нарса (Қиёмат ва ҳисоб-китоб) воқеъ бўлгувчидир فَإِذَا ٱلنُّجُومُ طُمِسَتۡ ٨Бас, қачон юлдузлар (нурлари сўниб) ўчирилгач وَإِذَا ٱلسَّمَآءُ فُرِجَتۡ ٩Ва қачон осмон (қобиғи) ёрилиб-очилгач وَإِذَا ٱلۡجِبَالُ نُسِفَتۡ ١٠Ва қачон тоғлар (қумлар каби) сочилгач وَإِذَا ٱلرُّسُلُ أُقِّتَتۡ ١١Ва қачон пайғамбарларга (уларни ёлғончи қилган қавмлари билан ҳисоб-китоб қилишлари учун) белгиланган вақт келгач, (ана ўша вақтда ваъда қилинган Қиёмат қойим бўлур) لِأَيِّ يَوۡمٍ أُجِّلَتۡ ١٢(Пайғамбар ўз қавмлари билан ҳисоб-китоб қилишлари) қай Кунга белгиланган эди لِيَوۡمِ ٱلۡفَصۡلِ ١٣(Ҳақ билан ботил) ажратиладиган Кунга (белгилангандир) وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا يَوۡمُ ٱلۡفَصۡلِ ١٤(Эй инсон), сен (ҳақ билан ботил) ажратиладиган Кун нима эканлигини қаердан ҳам билурсан وَيۡلٌ يَوۡمَئِذٍ لِّلۡمُكَذِّبِينَ ١٥У Кунда (ўша Кунни) ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай أَلَمۡ نُهۡلِكِ ٱلۡأَوَّلِينَ ١٦Ахир Биз аввалги (ўз пайғамбарларини ёлғончи қилган уммат)ларни ҳалок қилмадикми ثُمَّ نُتۡبِعُهُمُ ٱلۡأٓخِرِينَ ١٧Сўнгра кейинги (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломни ёлғончи қилгувчи Макка кофирлари ва бошқа)ларни ҳам уларга эргаштирурмиз كَذَٰلِكَ نَفۡعَلُ بِٱلۡمُجۡرِمِينَ ١٨Биз барча жиноятчи-кофирларни мана шундай (ҳалок) қилурмиз وَيۡلٌ يَوۡمَئِذٍ لِّلۡمُكَذِّبِينَ ١٩У Кунда ўша Кунни ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай أَلَمۡ نَخۡلُقكُّم مِّن مَّآءٍ مَّهِينٍ ٢٠Ахир Биз сизларни бир ҳақир сувдан яратмадикми فَجَعَلۡنَٰهُ فِي قَرَارٍ مَّكِينٍ ٢١Сўнг у (сувни-нутфа)ни мустаҳкам қароргоҳда (она қорнида барқарор) қилиб қўймадикми إِلَىٰ قَدَرٍ مَّعۡلُومٍ ٢٢Маълум муддатгача (яъни, ой-куни етиб туғилгунича она қорнида барқарор қилиб қўймадикми) فَقَدَرۡنَا فَنِعۡمَ ٱلۡقَٰدِرُونَ ٢٣Бас, Биз (бир томчи сувни комил инсон қилиб яратишга) қодир бўлдик. Нақадар қудратлидирмиз وَيۡلٌ يَوۡمَئِذٍ لِّلۡمُكَذِّبِينَ ٢٤У Кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай أَلَمۡ نَجۡعَلِ ٱلۡأَرۡضَ كِفَاتًا ٢٥Ахир Биз Ерни йиғгувчи қилиб қўймадикми أَحۡيَآءً وَأَمۡوَٰتًا ٢٦Тирикларни ҳам, ўликларни ҳам (йиғгувчи қилиб қўймадикми) وَجَعَلۡنَا فِيهَا رَوَٰسِيَ شَٰمِخَٰتٍ وَأَسۡقَيۡنَٰكُم مَّآءً فُرَاتًا ٢٧Яна Биз (ерда) баланд тоғларни (пайдо) қилдик ва сизларни (ўша тоғлардан оқиб тушадиган) чучук-тотли сув билан суғордик وَيۡلٌ يَوۡمَئِذٍ لِّلۡمُكَذِّبِينَ ٢٨У Кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай ٱنطَلِقُوٓاْ إِلَىٰ مَا كُنتُم بِهِۦ تُكَذِّبُونَ ٢٩(У Кунда кофирларга дейилур): «Сизлар (ҳаёти-дунёдалик пайтингизда) ёлғон дегувчи бўлган нарсага (ҳисоб-китоб ва дўзах азобига) боринглар ٱنطَلِقُوٓاْ إِلَىٰ ظِلٍّ ذِي ثَلَٰثِ شُعَبٍ ٣٠(Жаҳаннамда ёнаётган дўзахилардан кўтарилаётган бадбуй тутундан иборат, осмонга ўрлаган сари бўлиниб кетган) уч бўлакли «соя»га боринглар لَّا ظَلِيلٍ وَلَا يُغۡنِي مِنَ ٱللَّهَبِ ٣١Ҳеч қандай салқинлик бермайдиган ва (дўзах) алангасини ҳам тўсмайдиган («соя»га боринглар!)» إِنَّهَا تَرۡمِي بِشَرَرٍ كَٱلۡقَصۡرِ ٣٢Дарвоқеъ, у (жаҳаннам ҳар томонга ҳар бири) қасрдек учқунларни отиб турур كَأَنَّهُۥ جِمَٰلَتٌ صُفۡرٌ ٣٣Худди сариқ туяларга ўхшаган (учқунларни отиб турур) وَيۡلٌ يَوۡمَئِذٍ لِّلۡمُكَذِّبِينَ ٣٤У Кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлғай هَٰذَا يَوۡمُ لَا يَنطِقُونَ ٣٥Бу (Кун) улар сўзлай олмайдиган وَلَا يُؤۡذَنُ لَهُمۡ فَيَعۡتَذِرُونَ ٣٦Ва улар учун узр айтишларига ҳам изн берилмайдиган Кундир وَيۡلٌ يَوۡمَئِذٍ لِّلۡمُكَذِّبِينَ ٣٧У Кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай هَٰذَا يَوۡمُ ٱلۡفَصۡلِۖ جَمَعۡنَٰكُمۡ وَٱلۡأَوَّلِينَ ٣٨Бу (ҳақ билан ботил) ажратиладиган Кундир! (Эй бу Кунни ёлғон дегувчи кимсалар, мана) Биз сизларни ҳам, аввалги (ўз пайғамбарларини ёлғончи қилган)ларни ҳам жамладик فَإِن كَانَ لَكُمۡ كَيۡدٌ فَكِيدُونِ ٣٩Мана, агар сизлар учун (дўзахдан қутқарадиган) бирон найранг бўлса, Менга ўша найрангларингизни кўрсатинглар-чи وَيۡلٌ يَوۡمَئِذٍ لِّلۡمُكَذِّبِينَ ٤٠У Кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай إِنَّ ٱلۡمُتَّقِينَ فِي ظِلَٰلٍ وَعُيُونٍ ٤١Тақводор зотлар эса (У Кунда) албатта соя-салқинлар ва чашмаларда وَفَوَٰكِهَ مِمَّا يَشۡتَهُونَ ٤٢Ва кўнгиллари тусаган мева-чевалар устидадирлар كُلُواْ وَٱشۡرَبُواْ هَنِيٓـَٔۢا بِمَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ ٤٣(Уларга дейилур): «Қилиб ўтган (яхши) амалларингиз сабабли (ушбу жаннат ноз-неъматларини) пок билиб еб-ичаверинглар» إِنَّا كَذَٰلِكَ نَجۡزِي ٱلۡمُحۡسِنِينَ ٤٤Албатта Биз чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз وَيۡلٌ يَوۡمَئِذٍ لِّلۡمُكَذِّبِينَ ٤٥У Кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай كُلُواْ وَتَمَتَّعُواْ قَلِيلًا إِنَّكُم مُّجۡرِمُونَ ٤٦(Эй кофирлар) озгина вақт (яъни, тўрт кунлик дунёда ақлсиз ҳайвонлардек) еб, фойдаланиб қолинглар! Албатта сизлар жиноятчидирсизлар وَيۡلٌ يَوۡمَئِذٍ لِّلۡمُكَذِّبِينَ ٤٧У Кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай وَإِذَا قِيلَ لَهُمُ ٱرۡكَعُواْ لَا يَرۡكَعُونَ ٤٨Қачон уларга: «Рукуъ қилинглар, (яъни, намоз ўқинглар)», дейилса, рукуъ қилмаслар وَيۡلٌ يَوۡمَئِذٍ لِّلۡمُكَذِّبِينَ ٤٩У Кунда (ўша Кунни) ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай فَبِأَيِّ حَدِيثِۭ بَعۡدَهُۥ يُؤۡمِنُونَ ٥٠Ахир улар (Қуръондан) кейин (яъни, беназир илоҳий мўъжиза бўлган шундай азиз Китобга иймон келтирмасдан) қандай сўзга-китобга иймон келтирурлар

الترجمة: Alauddin Mansour.