ملة الإسلام

السورة 68 · 52 آية · Alauddin Mansour

سورة القلم باللغة الأوزبكية

السورة بالعربية مع التفسير استمع إلى سورة القلم (1,276 قارئاً)
مكيةسورة القلم٥٢ آية

بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

نٓۚ وَٱلۡقَلَمِ وَمَا يَسۡطُرُونَ ١Нун. Қалам ва (у билан фаришталар) битадиган битикларга қасамки مَآ أَنتَ بِنِعۡمَةِ رَبِّكَ بِمَجۡنُونٍ ٢(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз Парвардигорингизнинг марҳамати билан мажнун эмасдирсиз وَإِنَّ لَكَ لَأَجۡرًا غَيۡرَ مَمۡنُونٍ ٣Албатта сиз учун (кофирларнинг бундай озорларига сабр-тоқат қилганингиз сабабли) битмас-туганмас ажр мукофот бордир وَإِنَّكَ لَعَلَىٰ خُلُقٍ عَظِيمٍ ٤Албатта сиз улуғ Хулқ устидадирсиз فَسَتُبۡصِرُ وَيُبۡصِرُونَ ٥Ҳали яқинда сиз ҳам кўражаксиз, улар ҳам кўражаклар بِأَييِّكُمُ ٱلۡمَفۡتُونُ ٦Қайсиларингиз (яъни, сизми ёки уларми) мафтун-мажнун эканликларингизни إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعۡلَمُ بِمَن ضَلَّ عَن سَبِيلِهِۦ وَهُوَ أَعۡلَمُ بِٱلۡمُهۡتَدِينَ ٧Албатта Парвардигорингизнинг Ўзи Унинг йўлидан озган кимсаларни жуда яхши билгувчидир ва У ҳидоят топгувчиларни ҳам жуда яхши билгувчидир فَلَا تُطِعِ ٱلۡمُكَذِّبِينَ ٨Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сизнинг ҳақ пайғамбарлигингизни ва Қуръонни «ёлғон» дегувчи кимсаларга итоат этманг وَدُّواْ لَوۡ تُدۡهِنُ فَيُدۡهِنُونَ ٩Улар сизнинг (ўзларига) кўнгилчанлик — муроса қилишингизни истарлар, шунда улар ҳам (сизга) кўнгилчанлик қилурлар. (Лекин сиз уларнинг бу истакларига бўйинсунманг) وَلَا تُطِعۡ كُلَّ حَلَّافٍ مَّهِينٍ ١٠(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), яна сиз ҳар бир тубан қасамхўр هَمَّازٍ مَّشَّآءِۭ بِنَمِيمٍ ١١ғийбатчи-ю, гап ташувчи مَّنَّاعٍ لِّلۡخَيۡرِ مُعۡتَدٍ أَثِيمٍ ١٢яхшиликни манъ қилгувчи-бахил, тажовузкор, гуноҳга ботган عُتُلِّۭ بَعۡدَ ذَٰلِكَ زَنِيمٍ ١٣қўпол ва булардан ташқари бенасаб-ҳароми кимсага итоат этманг أَن كَانَ ذَا مَالٍ وَبَنِينَ ١٤У мол-мулк ва ўғиллар эгаси бўлгани учун (ўзидан кетиб) إِذَا تُتۡلَىٰ عَلَيۡهِ ءَايَٰتُنَا قَالَ أَسَٰطِيرُ ٱلۡأَوَّلِينَ ١٥қачон унга Бизнинг оятларимиз тиловат қилинса: «Булар аввалгиларнинг афсоналари-ку!», дер سَنَسِمُهُۥ عَلَى ٱلۡخُرۡطُومِ ١٦Яқинда Биз уни тумшуғидан тамғалаб қўяжакмиз إِنَّا بَلَوۡنَٰهُمۡ كَمَا بَلَوۡنَآ أَصۡحَٰبَ ٱلۡجَنَّةِ إِذۡ أَقۡسَمُواْ لَيَصۡرِمُنَّهَا مُصۡبِحِينَ ١٧Дарҳақиҳат, Биз уларни (Макка аҳлини очарчилик ва қаҳатчилик билан) балоладик. Биз (илгари) боғ эгаларини ҳам худди шундай (маҳрумлик билан) балолаган эдик. Ўшанда улар албатта уни (яъни, боғнинг ҳосилини) эрта тонгда узиб олишга қасам ичган эдилар وَلَا يَسۡتَثۡنُونَ ١٨(Камбағал-мискинларга ҳақ-улуш) ажратмаган ҳолларида (узиб олишга қасам ичган эдилар) فَطَافَ عَلَيۡهَا طَآئِفٌ مِّن رَّبِّكَ وَهُمۡ نَآئِمُونَ ١٩Бас, (тунда) улар уйқуда бўлган чоғларида у (боғ)нинг устида Парвардигорингиз томонидан бўлган айлангувчи (бало-олов) бир айланди-ю فَأَصۡبَحَتۡ كَٱلصَّرِيمِ ٢٠у (боғнинг ҳосили) узилгандек бўлди-қолди (яъни, бутун боғ куйиб кул бўлди) فَتَنَادَوۡاْ مُصۡبِحِينَ ٢١Улар эса тонгда туришиб (тунда бўлган ҳодисадан бехабар бўлган ҳолларида) бир-бирларини шундай дея чақирдилар أَنِ ٱغۡدُواْ عَلَىٰ حَرۡثِكُمۡ إِن كُنتُمۡ صَٰرِمِينَ ٢٢«Агар (ҳосилни) узмоқчи бўлсангизлар зироатгоҳларингизга юра қолинглар» فَٱنطَلَقُواْ وَهُمۡ يَتَخَٰفَتُونَ ٢٣Сўнг бир-бирларига пичирлашган ҳолларида жўнаб кетдилар أَن لَّا يَدۡخُلَنَّهَا ٱلۡيَوۡمَ عَلَيۡكُم مِّسۡكِينٌ ٢٤«Бугун у (боғда ҳосил узаётган вақтда) устларингизга бирон мискин кириб қолмасин-да» وَغَدَوۡاْ عَلَىٰ حَرۡدٍ قَٰدِرِينَ ٢٥Улар (ўз гумонларича мискинларни боғга йўлатмаслик тўғрисидаги) мақсад-ғаразга қодир бўлган ҳолларида тонг-саҳарлаб бордилар فَلَمَّا رَأَوۡهَا قَالُوٓاْ إِنَّا لَضَآلُّونَ ٢٦Энди қачонки уни (яъни, куйиб кулга айланган боғларни) кўришгач, (аввал): «Шак-шубҳасиз, бизлар йўлдан адашиб қолдик (яъни, адашиб бошқа боғга келиб қолдик), дедилар بَلۡ نَحۡنُ مَحۡرُومُونَ ٢٧(Сўнг бу ўзларининг боғлари эканини билишгач эса): «Йўқ, бизлар (боғимиздан) маҳрум бўлибмиз», дедилар قَالَ أَوۡسَطُهُمۡ أَلَمۡ أَقُل لَّكُمۡ لَوۡلَا تُسَبِّحُونَ ٢٨(Шунда) уларнинг инсофлироқлари: «Мен сизларга (Аллоҳга) тасбеҳ айтиш — шукр қилмайсизларми (яъни, шундай мўл ҳосил ато этганининг шукронасига кабағалларнинг улушларини бермайсизларми?) демаганмидим?, деган эди قَالُواْ سُبۡحَٰنَ رَبِّنَآ إِنَّا كُنَّا ظَٰلِمِينَ ٢٩Улар (энди вақт ўтгач): «Парвардигоримизни поклаймиз. Дарҳақиқат, бизлар (ўзимизга) зулм қилгувчи бўлдик», дедилар فَأَقۡبَلَ بَعۡضُهُمۡ عَلَىٰ بَعۡضٍ يَتَلَٰوَمُونَ ٣٠Сўнг улар бир-бирларига боқиб, маломат қилиша бошладилар قَالُواْ يَٰوَيۡلَنَآ إِنَّا كُنَّا طَٰغِينَ ٣١Улар дедилар: «Эй ўлим бўлсин бизларга! Дарҳақиқат, бизлар ҳаддан ошгувчи бўлдик عَسَىٰ رَبُّنَآ أَن يُبۡدِلَنَا خَيۡرًا مِّنۡهَآ إِنَّآ إِلَىٰ رَبِّنَا رَٰغِبُونَ ٣٢Шоядки Парвардигоримиз бизларга у (боғ)дан ҳам яхшироғини алмаштириб берса. Бизлар албатта ёлғиз Парвардигоримизга рағбат-илтижо қилгувчидирмиз» كَذَٰلِكَ ٱلۡعَذَابُۖ وَلَعَذَابُ ٱلۡأٓخِرَةِ أَكۡبَرُۚ لَوۡ كَانُواْ يَعۡلَمُونَ ٣٣(Аллоҳнинг амридан четга чиққан кимсалар учун) мана шундай азоб бордир. Агар билсалар, Охират азоби шак-шубҳасиз, янада каттароқдир إِنَّ لِلۡمُتَّقِينَ عِندَ رَبِّهِمۡ جَنَّٰتِ ٱلنَّعِيمِ ٣٤Албатта тақводор зотлар учун Парвардигорлари ҳузурида ноз-неъмат боғлари бордир أَفَنَجۡعَلُ ٱلۡمُسۡلِمِينَ كَٱلۡمُجۡرِمِينَ ٣٥Ахир Биз мусулмонларни жиноятчи-кофир кимсаларга баробар қилурмизми مَا لَكُمۡ كَيۡفَ تَحۡكُمُونَ ٣٦(Эй мушриклар), сизларга нима бўлди? Қандай ҳукм чиқармоқдасизлар أَمۡ لَكُمۡ كِتَٰبٌ فِيهِ تَدۡرُسُونَ ٣٧Балки сизлар учун (осмондан туширилган) бирон китоб бўлиб, ўқиб-ўрганаётгандирсизлар إِنَّ لَكُمۡ فِيهِ لَمَا تَخَيَّرُونَ ٣٨Унда сизлар ўзларингиз учун (Охиратда) шак-шубҳасиз, танлаган-хоҳлаган нарсаларингиз бор эканлигини (ўқиб-ўрганаётгандирсизлар) أَمۡ لَكُمۡ أَيۡمَٰنٌ عَلَيۡنَا بَٰلِغَةٌ إِلَىٰ يَوۡمِ ٱلۡقِيَٰمَةِ إِنَّ لَكُمۡ لَمَا تَحۡكُمُونَ ٣٩Балки сизлар учун Бизнинг зиммамизда: «Шак-шубҳасиз, ўзларингиз ҳукм-қарор қилган бор нарса сизларники бўлур», деган то Қиёмат Кунигача етгувчи қасамлар (яъни, Биз томондан берилган аҳд-паймонлар) бордир سَلۡهُمۡ أَيُّهُم بِذَٰلِكَ زَعِيمٌ ٤٠(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), улардан сўранг-чи, қайсилари бунга (яъни, ўзларининг пуч даъволарининг ҳақ эканлигига) кафил бўла олар эканлар أَمۡ لَهُمۡ شُرَكَآءُ فَلۡيَأۡتُواْ بِشُرَكَآئِهِمۡ إِن كَانُواْ صَٰدِقِينَ ٤١Балки уларнинг (бу даъволарини тасдиқлайдиган) шериклари бордир?! У ҳолда ростгўй бўлсалар ўша шерикларини келтирсинлар يَوۡمَ يُكۡشَفُ عَن سَاقٍ وَيُدۡعَوۡنَ إِلَى ٱلسُّجُودِ فَلَا يَسۡتَطِيعُونَ ٤٢Болдирлар очиладиган (яъни, оғир ҳисоб-китобга чоғланиладиган) ва улар (кофирлар) сажда қилишга чорланишиб, (лекин саждага) кучлари етмай қоладиган Кунни (эсланг) خَٰشِعَةً أَبۡصَٰرُهُمۡ تَرۡهَقُهُمۡ ذِلَّةٌۖ وَقَدۡ كَانُواْ يُدۡعَوۡنَ إِلَى ٱلسُّجُودِ وَهُمۡ سَٰلِمُونَ ٤٣Улар (кофирлар) кўзлари (қуйига) эгилган, хорлик уларни ўраб-эгаллаб олган ҳолларида (сажда қилишга чорланишиб, лекин саждага кучлари етмай қоладиган Кунни эсланг)! (Чунки ҳаёти дунёдалик пайтларида) улар соғ-саломат бўлган ҳолларида сажда қилишга чорланар эдилар (аммо саждага қодир бўла туриб ундан бош тортар эдилар) فَذَرۡنِي وَمَن يُكَذِّبُ بِهَٰذَا ٱلۡحَدِيثِۖ سَنَسۡتَدۡرِجُهُم مِّنۡ حَيۡثُ لَا يَعۡلَمُونَ ٤٤Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз ушбу Сўзни — Қуръонни ёлғон дейдиган кимсаларни Менга қўйиб беринг! Яқинда Биз уларни ўзлари билмайдиган — сезмайдиган томондан аста-секин (ҳалокатга дучор қилажакмиз) وَأُمۡلِي لَهُمۡۚ إِنَّ كَيۡدِي مَتِينٌ ٤٥Мен (гуноҳларини кўпайтиришлари учун) уларга муҳлат бериб, (умрларини узун қилиб) қўюрман. Дарвоқеъ, Менинг «макрим» жуда қаттиқдир أَمۡ تَسۡـَٔلُهُمۡ أَجۡرًا فَهُم مِّن مَّغۡرَمٍ مُّثۡقَلُونَ ٤٦Балки сиз (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, динга даъват қилганингиз учун), улардан ажр-ҳақ сўраб, улар зиён қилишларидан оғирсинаётгандирлар? (Яъни, сиз улардан ҳеч қандай ҳақ сўраётганингиз йўқ-ку) أَمۡ عِندَهُمُ ٱلۡغَيۡبُ فَهُمۡ يَكۡتُبُونَ ٤٧Балки уларнинг олдиларида ғайб (яъни, ғайбда бўладиган барча ишлар битилган Лавҳул-Маҳфуз) мавжуд бўлиб, улар (айтаётган сўзларини ўшандан) ёзиб олаётгандирлар فَٱصۡبِرۡ لِحُكۡمِ رَبِّكَ وَلَا تَكُن كَصَاحِبِ ٱلۡحُوتِ إِذۡ نَادَىٰ وَهُوَ مَكۡظُومٌ ٤٨Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз Парвардигорингизнинг ҳукмига (яъни, у Зот кофирларга муҳлат бериб қўйганича, Ислом дини тезроқ ғолиб бўлмаётганига) сабр қилинг ва наҳанг-балиқ соҳиби (яъни, Юнус пайғамбар) каби (бесабр) бўлманг! Эсланг, ўзи бесабрлиги учун тушиб қолган балиқ қорнида туриб ғамга тўлган ҳолда (Парвардигордан паноҳ тилаб) нидо қилган эди لَّوۡلَآ أَن تَدَٰرَكَهُۥ نِعۡمَةٌ مِّن رَّبِّهِۦ لَنُبِذَ بِٱلۡعَرَآءِ وَهُوَ مَذۡمُومٌ ٤٩Агар унга Парвардигори томонидан бўлган неъмат-марҳамат етмаганида, албатта қуруқликка мазамматланган ҳолида улоқтирилган бўлур эди, (лекин Парвардигори унга марҳамат кўрсатиб балиқ қорнидан соғ-омон чиқарди) فَٱجۡتَبَٰهُ رَبُّهُۥ فَجَعَلَهُۥ مِنَ ٱلصَّٰلِحِينَ ٥٠Сўнг Парвардигори уни (яна қайта пайғамбарликка) танлаб, солиҳ (пайғамбар)лардан қилди وَإِن يَكَادُ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ لَيُزۡلِقُونَكَ بِأَبۡصَٰرِهِمۡ لَمَّا سَمِعُواْ ٱلذِّكۡرَ وَيَقُولُونَ إِنَّهُۥ لَمَجۡنُونٌ ٥١Албатта кофир бўлган кимсалар эслатма — Қуръонни эшитган вақтларида сизни кўзлари билан йиқитаёзурлар ва (Муҳаммад) шак-шубҳасиз, мажнундир, дерлар وَمَا هُوَ إِلَّا ذِكۡرٌ لِّلۡعَٰلَمِينَ ٥٢Ҳолбуки, у (Қуръон) барча оламлар учун фақат бир (буюк) эслатмадир

الترجمة: Alauddin Mansour.