ملة الإسلام

السورة 101 · 11 آية · Alauddin Mansour

سورة القارعة باللغة الأوزبكية

السورة بالعربية مع التفسير استمع إلى سورة القارعة (1,304 قارئاً)
مكيةسورة القارعة١١ آية

بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

ٱلۡقَارِعَةُ ١(Ўз даҳшатлари билан кишилар қалбини) қаттиқ қоққувчи (Қиёмат) مَا ٱلۡقَارِعَةُ ٢У қаттиқ қоққувчи недур وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا ٱلۡقَارِعَةُ ٣(Эй инсон), қаттиқ қоққувчи (Қиёмат) нима эканлигини сен қаердан билар эдинг يَوۡمَ يَكُونُ ٱلنَّاسُ كَٱلۡفَرَاشِ ٱلۡمَبۡثُوثِ ٤У Кунда одамлар тўзғитиб юборилган парвоналар каби бўлиб қолурлар! (Яъни, қабрларидан чиқишиб, Қиёмат даҳшатидан ўзларини ҳар ёнга уриб-тўзиб кетадилар) وَتَكُونُ ٱلۡجِبَالُ كَٱلۡعِهۡنِ ٱلۡمَنفُوشِ ٥Тоғлар эса титилган жун каби (осмонда учиб юрадиган) бўлиб қолур فَأَمَّا مَن ثَقُلَتۡ مَوَٰزِينُهُۥ ٦Бас, энди (у кунда) кимнинг тортилган (яхши амаллари) оғир келса فَهُوَ فِي عِيشَةٍ رَّاضِيَةٍ ٧Яна ўша (ҳар бир инсон) рози бўладиган — орзу қиладиган ҳаётда бўлур وَأَمَّا مَنۡ خَفَّتۡ مَوَٰزِينُهُۥ ٨Энди кимнинг тортилган (яхши амаллари) енгил келса فَأُمُّهُۥ هَاوِيَةٌ ٩Унинг жойи «жарлик»дир وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا هِيَهۡ ١٠Унинг нима эканини қаердан ҳам билар эдинг نَارٌ حَامِيَةُۢ ١١(У) қизиган дўзахдир

الترجمة: Alauddin Mansour.