بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
إِذَا وَقَعَتِ ٱلۡوَاقِعَةُ ١Қачон Воқеа — Қиёмат воқеъ бўлса لَيۡسَ لِوَقۡعَتِهَا كَاذِبَةٌ ٢У воқеъ бўлган чоғда бирон ёлғон сўзлагувчи бўлмас خَافِضَةٌ رَّافِعَةٌ ٣(Қиёмат кофирларни дўзахга дучор этиш билан) паст қилгувчи, (мўминларни эса жаннатга киритиш билан) баланд қилгувчидир إِذَا رُجَّتِ ٱلۡأَرۡضُ رَجًّا ٤(У кунда) Ер (қаттиқ) ларзага келди وَبُسَّتِ ٱلۡجِبَالُ بَسًّا ٥Тоғлар титилди فَكَانَتۡ هَبَآءً مُّنۢبَثًّا ٦Ва чанг-тўзонга айланди وَكُنتُمۡ أَزۡوَٰجًا ثَلَٰثَةً ٧Ва сизлар уч синф-тоифа бўлиб қолдингизлар فَأَصۡحَٰبُ ٱلۡمَيۡمَنَةِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلۡمَيۡمَنَةِ ٨Бас, (у уч тоифадан биринчиси) ўнг томон эгаларидир. Ўнг томон эгалари (бўлмоқ) не (саодат)дир وَأَصۡحَٰبُ ٱلۡمَشۡـَٔمَةِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلۡمَشۡـَٔمَةِ ٩(Иккинчи тоифа) шум-чап томон эгаларидир. Шум-чап томон эгалари (бўлмоқ) не (бахтсизлик)дир وَٱلسَّٰبِقُونَ ٱلسَّٰبِقُونَ ١٠(Учинчи тоифа бўлмиш барча яхши амалларга) пешқадам бўлгувчи зотлар (жаннат неъматларига эришишида ҳам) пешқадам бўлгувчи зотлардир أُوْلَٰٓئِكَ ٱلۡمُقَرَّبُونَ ١١Ана ўшалар (Аллоҳ таолога) яқин қилингувчилардир فِي جَنَّٰتِ ٱلنَّعِيمِ ١٢(Улар) ноз-неъмат боғларидадирлар ثُلَّةٌ مِّنَ ٱلۡأَوَّلِينَ ١٣(У пешқадамлар) аввалги (уммат)лардан кўпчилик وَقَلِيلٌ مِّنَ ٱلۡأٓخِرِينَ ١٤кейингилардан (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом умматларидан) эса оздир عَلَىٰ سُرُرٍ مَّوۡضُونَةٍ ١٥(Улар олтиндан) тўқилган сўриларда مُّتَّكِـِٔينَ عَلَيۡهَا مُتَقَٰبِلِينَ ١٦ястанган ҳолларида бир-бирларига рўбарў бўлиб (ўлтирурлар) يَطُوفُ عَلَيۡهِمۡ وِلۡدَٰنٌ مُّخَلَّدُونَ ١٧Устларида эса мангу ёш (яъни, ҳеч қаримайдиган) болалар (қадаҳларни) айлантириб турурлар بِأَكۡوَابٍ وَأَبَارِيقَ وَكَأۡسٍ مِّن مَّعِينٍ ١٨Оқар чашмадан (майли) қадаҳларни, кўзаларни ва косаларни (айлантириб турурлар) لَّا يُصَدَّعُونَ عَنۡهَا وَلَا يُنزِفُونَ ١٩У (май)лардан уларнинг бошлари ҳам оғримас, маст ҳам бўлмаслар وَفَٰكِهَةٍ مِّمَّا يَتَخَيَّرُونَ ٢٠Яна ўзлари танлаб оладиган мева-чева وَلَحۡمِ طَيۡرٍ مِّمَّا يَشۡتَهُونَ ٢١Ҳамда иштаҳалари тортган қуш гўштлари ҳам (айлантириб турилур) وَحُورٌ عِينٌ ٢٢Яна (улар учун) оҳу кўз ҳурлар бордир كَأَمۡثَٰلِ ٱللُّؤۡلُوِٕ ٱلۡمَكۡنُونِ ٢٣Худди яшириб қўйилган марварид мисол (оҳу кўз ҳурлар бордир) جَزَآءَۢ بِمَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ ٢٤(Бу) улар (ҳаёти дунёда) қилиб ўтган амалларининг мукофотидир لَا يَسۡمَعُونَ فِيهَا لَغۡوًا وَلَا تَأۡثِيمًا ٢٥Улар у жойда бирон беҳуда ва гуноҳ-ёлғон (сўз)ни эшитмаслар إِلَّا قِيلًا سَلَٰمًا سَلَٰمًا ٢٦фақат «Салом-салом», дейилганинигина (эшитурлар) وَأَصۡحَٰبُ ٱلۡيَمِينِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلۡيَمِينِ ٢٧Ўнг томон эгалари... Ўнг томон эгалари (бўлмоқ) не (саодат)дир فِي سِدۡرٍ مَّخۡضُودٍ ٢٨(Улар) тикансиз бутазорларда وَطَلۡحٍ مَّنضُودٍ ٢٩Тизилган бананзорларда وَظِلٍّ مَّمۡدُودٍ ٣٠Ёйилган соя (ости)да وَمَآءٍ مَّسۡكُوبٍ ٣١Оқизиб қўйилган сув (усти)да وَفَٰكِهَةٍ كَثِيرَةٍ ٣٢Кўпдан-кўп (турли туман) мева-чева (ости)да لَّا مَقۡطُوعَةٍ وَلَا مَمۡنُوعَةٍ ٣٣(У мевалар) тугаб қолмайди ва манъ ҳам этилмайди وَفُرُشٍ مَّرۡفُوعَةٍ ٣٤Баланд кўтарилган кўрпачалар (усти)дадирлар إِنَّآ أَنشَأۡنَٰهُنَّ إِنشَآءً ٣٥Дарвоқеъ, Биз уларни (оху кўз ҳурларни) дафъатан пайдо қилдик (яъни, улар онадан туғилмадилар, балки Аллоҳнинг қудрати билан дафъатан пайдо бўлдилар) فَجَعَلۡنَٰهُنَّ أَبۡكَارًا ٣٦Сўнг (уларни ўнг томон эгалари учун) бокира қизлар қилиб қўйдик عُرُبًا أَتۡرَابًا ٣٧(Улар ёшда ҳам, ҳусну жамол ва қадду қоматда ҳам) бири-бирига тенг, эҳтиросли (ҳурлардир) لِّأَصۡحَٰبِ ٱلۡيَمِينِ ٣٨(Уларни) ўнг томон эгалари учун (қилдик) ثُلَّةٌ مِّنَ ٱلۡأَوَّلِينَ ٣٩(Ўнг томон эгалари бўлмиш саодатманд кишилар) аввалги (уммат)лардан ҳам кўпчилик وَثُلَّةٌ مِّنَ ٱلۡأٓخِرِينَ ٤٠кейингилардан (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом умматларидан) ҳам кўпчилиқдир وَأَصۡحَٰبُ ٱلشِّمَالِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلشِّمَالِ ٤١Чап томон эгалари... Чап томон эгалари (бўлмоқ) не (бахтсизлик)дир فِي سَمُومٍ وَحَمِيمٍ ٤٢(Улар дўзахдан тинимсиз эсиб турадиган, баданларни илма-тешик қилиб юборувчи) Самум (шамоли) ва қайноқ сув ичида وَظِلٍّ مِّن يَحۡمُومٍ ٤٣Bа қора тутундан иборат «соя» (ости)дадирлар لَّا بَارِدٍ وَلَا كَرِيمٍ ٤٤(У «соя») на салқин, на фойдалидир إِنَّهُمۡ كَانُواْ قَبۡلَ ذَٰلِكَ مُتۡرَفِينَ ٤٥Дарвоқеъ, улар бундан илгари (яъни, ҳаёти дунёда хирсу ҳавасга муккадан кетган) боёнлар эдилар وَكَانُواْ يُصِرُّونَ عَلَى ٱلۡحِنثِ ٱلۡعَظِيمِ ٤٦Улар улуғ гуноҳ (яъни, ширк) устида оёқ тираб турар эдилар وَكَانُواْ يَقُولُونَ أَئِذَا مِتۡنَا وَكُنَّا تُرَابًا وَعِظَٰمًا أَءِنَّا لَمَبۡعُوثُونَ ٤٧Ва: «Бизлар ўлиб, тупроқ ва суякларга айлангач, ростдан ҳам қайта тирилгувчимизми أَوَءَابَآؤُنَا ٱلۡأَوَّلُونَ ٤٨аввалги ота-боболаримиз ҳам-а?!», деб (масхара қилар) эдилар قُلۡ إِنَّ ٱلۡأَوَّلِينَ وَٱلۡأٓخِرِينَ ٤٩(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, сиз уларга) айтинг: «Албатта аввалгилар ҳам, кейингилар ҳам لَمَجۡمُوعُونَ إِلَىٰ مِيقَٰتِ يَوۡمٍ مَّعۡلُومٍ ٥٠Маълум Кундаги белгиланган вақтга шак-шубҳасиз, тўплангувчидирлар ثُمَّ إِنَّكُمۡ أَيُّهَا ٱلضَّآلُّونَ ٱلۡمُكَذِّبُونَ ٥١Сўнгра албатта сизлар, эй (қайта тирилишни) ёлғон дегувчи гумроҳлар لَأٓكِلُونَ مِن شَجَرٍ مِّن زَقُّومٍ ٥٢Шак-шубҳасиз, (жаҳаннамнинг ўртасида ўсадиган) Заққум дарахтидан егувчи فَمَالِـُٔونَ مِنۡهَا ٱلۡبُطُونَ ٥٣— ундан қоринларингизни тўлдиргувчидирсизлар فَشَٰرِبُونَ عَلَيۡهِ مِنَ ٱلۡحَمِيمِ ٥٤Сўнг унинг устига қайноқ сувдан ичгувчи, (ичганда ҳам) فَشَٰرِبُونَ شُرۡبَ ٱلۡهِيمِ ٥٥— Ташна-тўймас туялар каби ичгувчидирсизлар هَٰذَا نُزُلُهُمۡ يَوۡمَ ٱلدِّينِ ٥٦Мана шу уларнинг жазо (Қиёмат) Кунидаги «зиёфатларидир» نَحۡنُ خَلَقۡنَٰكُمۡ فَلَوۡلَا تُصَدِّقُونَ ٥٧(Эй инсонлар), сизларни Биз Ўзимиз яратдик-ку! Энди сизлар (Охиратда яна қайта яратишга қодир эканлигимизни) тасдиқ этмайсизларми أَفَرَءَيۡتُم مَّا تُمۡنُونَ ٥٨Сизлар (хотинларингизнинг бачадонига) тўкадиган маний-уруғ ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми ءَأَنتُمۡ تَخۡلُقُونَهُۥٓ أَمۡ نَحۡنُ ٱلۡخَٰلِقُونَ ٥٩Уни сизлар (комил инсон қилиб) яратурмисизлар ёки Биз яратгувчимизми نَحۡنُ قَدَّرۡنَا بَيۡنَكُمُ ٱلۡمَوۡتَ وَمَا نَحۡنُ بِمَسۡبُوقِينَ ٦٠Сизларнинг ўртангиздаги ўлимни ҳам Биз белгилаб қўйгандирмиз (яъни, сизларга ҳаётни ҳам, ўлимни ҳам Биз берурмиз) ва Биз ожиз эмасдирмиз عَلَىٰٓ أَن نُّبَدِّلَ أَمۡثَٰلَكُمۡ وَنُنشِئَكُمۡ فِي مَا لَا تَعۡلَمُونَ ٦١(Сизларни вафот топдириб, ўрнингларга) сизларга ўхшаганларни алмаштириб қўйишга ҳамда сизларни ўзларингиз билмайдиган ҳолат-суратда қайта пайдо қилишга ҳам (ожиз эмасдирмиз) وَلَقَدۡ عَلِمۡتُمُ ٱلنَّشۡأَةَ ٱلۡأُولَىٰ فَلَوۡلَا تَذَكَّرُونَ ٦٢Дарвоқеъ, сизлар дастлабки пайдо бўлишларингиз (қандай бўлгани)ни билдинглар-ку! Бас, эслатма-ибрат олмайсизларми أَفَرَءَيۡتُم مَّا تَحۡرُثُونَ ٦٣Сизлар экаётган зироатларингиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми ءَأَنتُمۡ تَزۡرَعُونَهُۥٓ أَمۡ نَحۡنُ ٱلزَّٰرِعُونَ ٦٤Уни сизлар ундириб-ўстирурмисизлар ёки Биз ундиргувчимизми لَوۡ نَشَآءُ لَجَعَلۡنَٰهُ حُطَٰمًا فَظَلۡتُمۡ تَفَكَّهُونَ ٦٥Агар Биз хоҳласак, албатта уни қуруқ чўп қилиб қўйган бўлур эдик, бас, сизлар ажабланган ҳолларингизда إِنَّا لَمُغۡرَمُونَ ٦٦«Шак-шубҳасиз, бизлар зиён кўргувчилармиз بَلۡ نَحۡنُ مَحۡرُومُونَ ٦٧Йўқ, бизлар (барча ризқу рўздан) маҳрум бўлгувчилармиз», (деб надомат қилиб қолган бўлур эдингазлар) أَفَرَءَيۡتُمُ ٱلۡمَآءَ ٱلَّذِي تَشۡرَبُونَ ٦٨Сизлар ўзларингиз ичадиган сув ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми ءَأَنتُمۡ أَنزَلۡتُمُوهُ مِنَ ٱلۡمُزۡنِ أَمۡ نَحۡنُ ٱلۡمُنزِلُونَ ٦٩Уни булутлардан сизлар ёғдирдингларми ёки Биз ёғдиргувчимизми لَوۡ نَشَآءُ جَعَلۡنَٰهُ أُجَاجًا فَلَوۡلَا تَشۡكُرُونَ ٧٠Агар Биз хоҳласак, уни шўр қилиб қўйган бўлур эдик. Бас, шукр қилмайсизларми أَفَرَءَيۡتُمُ ٱلنَّارَ ٱلَّتِي تُورُونَ ٧١Сизлар ёқадиган ўт-олов ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми ءَأَنتُمۡ أَنشَأۡتُمۡ شَجَرَتَهَآ أَمۡ نَحۡنُ ٱلۡمُنشِـُٔونَ ٧٢Унинг дарахтини сизлар пайдо қилдингларми ёки Биз пайдо қилгувчимизми نَحۡنُ جَعَلۡنَٰهَا تَذۡكِرَةً وَمَتَٰعًا لِّلۡمُقۡوِينَ ٧٣Биз уни (жаҳаннам ўтидан) бир эслатма ва (саҳроларда юрадиган) мусофир-йўловчилар учун фойдаланадиган нарса қилиб қўйдик فَسَبِّحۡ بِٱسۡمِ رَبِّكَ ٱلۡعَظِيمِ ٧٤Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), улуғ Парвардигорингизнинг номини (ҳар қандай айб-нуқсондан) поклаб-тасбеҳ айтинг ۞ فَلَآ أُقۡسِمُ بِمَوَٰقِعِ ٱلنُّجُومِ ٧٥Мен юлдузларнинг ботар жойларига қасам ичурманки وَإِنَّهُۥ لَقَسَمٌ لَّوۡ تَعۡلَمُونَ عَظِيمٌ ٧٦— Ҳолбуки, бу (қасам) агар билсангизлар, шак-шубҳасиз, улуғ-катта қасамдир إِنَّهُۥ لَقُرۡءَانٌ كَرِيمٌ ٧٧— албатта у Улуғ Қуръондир فِي كِتَٰبٍ مَّكۡنُونٍ ٧٨(Қуръон сеҳр ёки уйдирма эмас, балки) асралган Китобдаги (Лавҳул-Маҳфуздаги Улуғ Қуръондир) لَّا يَمَسُّهُۥٓ إِلَّا ٱلۡمُطَهَّرُونَ ٧٩Уни фақат таҳоратли — пок кишиларгина ушларлар تَنزِيلٌ مِّن رَّبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ ٨٠(У) барча оламлар Парвардигори томонидан нозил қилингандир أَفَبِهَٰذَا ٱلۡحَدِيثِ أَنتُم مُّدۡهِنُونَ ٨١Бас, (эй кофирлар), сизлар мана шу Сўз — Қуръонга бепарволик қилурмисизлар (яъни, сизлар шундай улуғ Китобни назарларингизга илмасдан инкор қилмоқдасизларми) وَتَجۡعَلُونَ رِزۡقَكُمۡ أَنَّكُمۡ تُكَذِّبُونَ ٨٢Ва сизлар (Қуръонни) ёлғон дейиш(дек бадбахтлик)ни ўзларингизнинг ризқ-насибаларингиз қилиб олурсизларми فَلَوۡلَآ إِذَا بَلَغَتِ ٱلۡحُلۡقُومَ ٨٣Бас, қачон (вафот қилаётган кишининг жони) халқумига етганида وَأَنتُمۡ حِينَئِذٍ تَنظُرُونَ ٨٤— Ҳолбуки, ўша вақтда сизлар қараб турурсизлар وَنَحۡنُ أَقۡرَبُ إِلَيۡهِ مِنكُمۡ وَلَٰكِن لَّا تُبۡصِرُونَ ٨٥Ва Биз унга сизлардан кўра яқинроқ булурмиз, лекин сизлар (буни) курмайсизлар (билмайсизлар) فَلَوۡلَآ إِن كُنتُمۡ غَيۡرَ مَدِينِينَ ٨٦Бас, агар сизлар эгасиз бўлсангизлар تَرۡجِعُونَهَآ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ ٨٧(Ва ўзларингизнинг: «Ҳеч қандай Эга — Парвардигор ҳам, қайта тирилиш ҳам йуқ», деган сўзларингизда) ростгўй булсангизлар ўша (жонни яна жасадга) қайтара олсангизлар эди! (Йуқ, ҳеч қачон қайтара олмассизлар) فَأَمَّآ إِن كَانَ مِنَ ٱلۡمُقَرَّبِينَ ٨٨Энди агар ўша (вафот қилгувчи киши Аллоҳга) яқин қилинган (пешқадам)лардан булса فَرَوۡحٌ وَرَيۡحَانٌ وَجَنَّتُ نَعِيمٍ ٨٩у ҳолда (унинг учун) роҳат-фароғат, гўзал ризқ ва ноз-неъматли жаннат бордир وَأَمَّآ إِن كَانَ مِنۡ أَصۡحَٰبِ ٱلۡيَمِينِ ٩٠Энди агар у ўнг томон эгаларидан бўлса فَسَلَٰمٌ لَّكَ مِنۡ أَصۡحَٰبِ ٱلۡيَمِينِ ٩١у ҳолда (эй саодатманд бандам), сенга ўнг томон эгаларидан салом бўлгай وَأَمَّآ إِن كَانَ مِنَ ٱلۡمُكَذِّبِينَ ٱلضَّآلِّينَ ٩٢Энди агар у (қайта тирилишни) ёлғон дегувчи гумроҳлардан (яъни, чап томон эгаларидан) бўлса فَنُزُلٌ مِّنۡ حَمِيمٍ ٩٣у ҳолда қайноқ сувдан иборат «зиёфат» وَتَصۡلِيَةُ جَحِيمٍ ٩٤ва дўзахга киритилиш бордир إِنَّ هَٰذَا لَهُوَ حَقُّ ٱلۡيَقِينِ ٩٥Шак-шубҳасиз, (ушбу сурада зикр қилинган нарсалар) айни ҳақиқатнинг ўзидир فَسَبِّحۡ بِٱسۡمِ رَبِّكَ ٱلۡعَظِيمِ ٩٦Бас, улуғ Парвардигорингизнинг номини (ҳар қандай айб-нуқсондан) поклаб-тасбеҳ айтинг