بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
وَٱلطُّورِ ١Тур (тоғи)га қасам وَكِتَٰبٍ مَّسۡطُورٍ ٢Битилган Китобга (Қуръонга) қасам فِي رَقٍّ مَّنشُورٍ ٣Очиқ саҳифага (ёзилган Китобга) қасам وَٱلۡبَيۡتِ ٱلۡمَعۡمُورِ ٤Байтул-Маъмурга (Обод Уйга) қасам وَٱلسَّقۡفِ ٱلۡمَرۡفُوعِ ٥Баланд кўтарилган томга (осмонга) қасам وَٱلۡبَحۡرِ ٱلۡمَسۡجُورِ ٦Ва тўлиб-тошган денгизга қасамки إِنَّ عَذَابَ رَبِّكَ لَوَٰقِعٌ ٧Парвардигорингизнинг азоби шак-шубҳасиз, воқеъ бўлгувчидир مَّا لَهُۥ مِن دَافِعٍ ٨Унинг учун бирон дафъ қилгувчи — тўсиқ йўқдир يَوۡمَ تَمُورُ ٱلسَّمَآءُ مَوۡرًا ٩У Кунда осмон титраб-чайқалур وَتَسِيرُ ٱلۡجِبَالُ سَيۡرًا ١٠Ва тоғлар ҳам (ўрнашган жойларидан жилиб), йўлга тушур فَوَيۡلٌ يَوۡمَئِذٍ لِّلۡمُكَذِّبِينَ ١١Ана ўша Кунда (пайғамбарларни) ёлғончи қилгувчиларга ҳалокат бўлур ٱلَّذِينَ هُمۡ فِي خَوۡضٍ يَلۡعَبُونَ ١٢Улар ўзлари шўнғиган нотўғри йўлларида адашиб юрадиган кимсалардир يَوۡمَ يُدَعُّونَ إِلَىٰ نَارِ جَهَنَّمَ دَعًّا ١٣У Кунда улар жаҳаннам ўтига ҳайдалурлар هَٰذِهِ ٱلنَّارُ ٱلَّتِي كُنتُم بِهَا تُكَذِّبُونَ ١٤(Ва уларга дейилур): «Сизлар ёлғон деб юрган дўзах мана шудир!» أَفَسِحۡرٌ هَٰذَآ أَمۡ أَنتُمۡ لَا تُبۡصِرُونَ ١٥Қани, бу (азоб) ҳам сеҳрми, ёки сизлар (ҳаёти дунёда Ҳақни кўра олмаганларингиз каби бу азобни ҳам) кўрмаяпсизларми ٱصۡلَوۡهَا فَٱصۡبِرُوٓاْ أَوۡ لَا تَصۡبِرُواْ سَوَآءٌ عَلَيۡكُمۡۖ إِنَّمَا تُجۡزَوۡنَ مَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ ١٦(Дўзахга) кирингиз! Энди (унинг азобига) хоҳ сабр қилинглар, хоҳ сабр қилманглар, сизларга баробардир! (Яъни, у азоб сизлардан енгиллатилмас). Сизлар фақат ўзларингиз қилиб ўтган қилмишларингизнинг жазосини тортурсизлар!» إِنَّ ٱلۡمُتَّقِينَ فِي جَنَّٰتٍ وَنَعِيمٍ ١٧Тақводор зотлар эса шак-шубҳасиз, жаннатлар ва неъматлар ичра барқарордирлар فَٰكِهِينَ بِمَآ ءَاتَىٰهُمۡ رَبُّهُمۡ وَوَقَىٰهُمۡ رَبُّهُمۡ عَذَابَ ٱلۡجَحِيمِ ١٨Уларга Парвардигорлари ато этган нарсалар билан шод-хуррам бўлган ҳолларида (жаннатлар ва неъматлар ичра барқарордирлар). Парвардигорлари уларни дўзах азобидан сақлагандир كُلُواْ وَٱشۡرَبُواْ هَنِيٓـَٔۢا بِمَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ ١٩(Уларга): «Сизлар қилиб ўтган (яхши) амалларингиз сабабли кўнгилдагидек еб-ичинглар», (дейилур) مُتَّكِـِٔينَ عَلَىٰ سُرُرٍ مَّصۡفُوفَةٍۖ وَزَوَّجۡنَٰهُم بِحُورٍ عِينٍ ٢٠Қатор тизилган сўрилар устида ястанган ҳолларингизда (кўнгилдагидек еб-ичинглар, дейилур) ва Биз уларга оҳу кўзли ҳурларни жуфти ҳалол қилиб бердик وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَٱتَّبَعَتۡهُمۡ ذُرِّيَّتُهُم بِإِيمَٰنٍ أَلۡحَقۡنَا بِهِمۡ ذُرِّيَّتَهُمۡ وَمَآ أَلَتۡنَٰهُم مِّنۡ عَمَلِهِم مِّن شَيۡءٍۚ كُلُّ ٱمۡرِيِٕۭ بِمَا كَسَبَ رَهِينٌ ٢١Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари ҳам уларга иймон билан эргашган зотларга (ўша) зурриётларини қўшдик ва уларга қилган амалларидан бирон нарсани ҳам камитмадик. Ҳар бир киши ўзи касб қилган иши билан гаровга олингувчидир — ушлангувчидир وَأَمۡدَدۡنَٰهُم بِفَٰكِهَةٍ وَلَحۡمٍ مِّمَّا يَشۡتَهُونَ ٢٢Яна Биз уларни кўнгиллари истайдиган мева-чева ва гўшт билан қувватлантирдик يَتَنَٰزَعُونَ فِيهَا كَأۡسًا لَّا لَغۡوٌ فِيهَا وَلَا تَأۡثِيمٌ ٢٣Улар у жойда (шундай шароб) косаларини талашиб — қўлма-қўл қилиб ичурларки, у (шароб)да (яъни, уни ичганлари сабабли) на беҳуда-сергаплик ва на гуноҳ бўлар ۞ وَيَطُوفُ عَلَيۡهِمۡ غِلۡمَانٌ لَّهُمۡ كَأَنَّهُمۡ لُؤۡلُؤٌ مَّكۡنُونٌ ٢٤Уларнинг устида гўё (садаф ичида) яширинган гавҳардек (покиза ва хушсурат) ғуломлари айланиб (хизматга ҳозир бўлиб) турур وَأَقۡبَلَ بَعۡضُهُمۡ عَلَىٰ بَعۡضٍ يَتَسَآءَلُونَ ٢٥Улар бир-бирларига боқишиб, басти-жавоб қилишиб قَالُوٓاْ إِنَّا كُنَّا قَبۡلُ فِيٓ أَهۡلِنَا مُشۡفِقِينَ ٢٦дейдилар: «Ҳақиқатан бизлар илгари (ҳаёти дунёда) аҳли-оиламиз орасида (бўлган чоғимизда Охиратда Аллоҳнинг азобига дучор бўлишдан) қўрқар эдик فَمَنَّ ٱللَّهُ عَلَيۡنَا وَوَقَىٰنَا عَذَابَ ٱلسَّمُومِ ٢٧Мана, Аллоҳ бизларга марҳамат кўргизди ва бизларни самумдан (яъни, баданларни илма-тешик қилиб юборадиган дўзахий шамолдан) сақлади إِنَّا كُنَّا مِن قَبۡلُ نَدۡعُوهُۖ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلۡبَرُّ ٱلرَّحِيمُ ٢٨Дарҳақиқат, бизлар илгари (ҳаёти-дунёда) У зотга дуо-илтижо қилар эдик. Албатта Унинг Ўзигина марҳаматли, меҳрибондир» فَذَكِّرۡ فَمَآ أَنتَ بِنِعۡمَتِ رَبِّكَ بِكَاهِنٍ وَلَا مَجۡنُونٍ ٢٩Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом) сиз (инсонларга Қуръон оятлари билан) панд-насиҳат қилаверинг! Чунки сиз Парвардигорингизнинг неъмат-марҳамати билан коҳин-фолбин ҳам, мажнун ҳам эмасдирсиз أَمۡ يَقُولُونَ شَاعِرٌ نَّتَرَبَّصُ بِهِۦ رَيۡبَ ٱلۡمَنُونِ ٣٠Балки улар (мушриклар: «Муҳаммад), бир шоирдир. Бизлар унга замон ҳодисот-балолари (етиши)ни кутурмиз», дерлар قُلۡ تَرَبَّصُواْ فَإِنِّي مَعَكُم مِّنَ ٱلۡمُتَرَبِّصِينَ ٣١Айтинг: «Кутаверинглар! Мен ҳам сизлар билан бирга кутгувчилардандирман. (Қани, балога ким йўлиқар экан)» أَمۡ تَأۡمُرُهُمۡ أَحۡلَٰمُهُم بِهَٰذَآۚ أَمۡ هُمۡ قَوۡمٌ طَاغُونَ ٣٢Балки уларнинг «ақллари» мана шундай («доно» сўзларни айтишга) буюрар?! Ёки улар туғёнга тушган қавмлар(ки, бундай сўзларни айтишларига сабаб ўша туғёнми) أَمۡ يَقُولُونَ تَقَوَّلَهُۥۚ بَل لَّا يُؤۡمِنُونَ ٣٣Балки улар: «(Муҳаммад Қуръонни) ўзи ичидан тўқиб олган», дерлар?! — Йўқ, улар иймон келтирмаслар فَلۡيَأۡتُواْ بِحَدِيثٍ مِّثۡلِهِۦٓ إِن كَانُواْ صَٰدِقِينَ ٣٤У ҳолда агар ростгўй бўлсалар ўзлари ҳам ўша (Қуръон)га ўхшаш бирон сўз — китоб келтирсинлар-чи أَمۡ خُلِقُواْ مِنۡ غَيۡرِ شَيۡءٍ أَمۡ هُمُ ٱلۡخَٰلِقُونَ ٣٥Балки улар ҳеч нарсадан (яъни, Яратгувчисиз) яралиб қолгандирлар?! Ёки улар ўзлари яратгувчимиканлар-а أَمۡ خَلَقُواْ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَۚ بَل لَّا يُوقِنُونَ ٣٦Балки осмонлар ва Ерни ҳам улар яратгандирлар?! Йўқ, улар ишонмаслар أَمۡ عِندَهُمۡ خَزَآئِنُ رَبِّكَ أَمۡ هُمُ ٱلۡمُصَۜيۡطِرُونَ ٣٧Балки уларнинг ҳузурларида Парвардигорингизнинг хазиналари бордир?! Ёки улар (бутун борлиқни) бошқариб тургувчимиканлар-а أَمۡ لَهُمۡ سُلَّمٌ يَسۡتَمِعُونَ فِيهِۖ فَلۡيَأۡتِ مُسۡتَمِعُهُم بِسُلۡطَٰنٍ مُّبِينٍ ٣٨Балки уларнинг (осмонга кўтарилиб, фаришталарнинг сўзларини) эшитиб оладиган нарвонлари бордир?! У ҳолда уларнинг эшитиб олгувчилари (ўзларининг ҳақиқатан Аллоҳнинг амридан хабардор бўлганига) бирон очиқ ҳужжат келтирсин-чи أَمۡ لَهُ ٱلۡبَنَٰتُ وَلَكُمُ ٱلۡبَنُونَ ٣٩(Эй мушриклар), балки қизлар У зотники-ю, ўғиллар сизларникидир أَمۡ تَسۡـَٔلُهُمۡ أَجۡرًا فَهُم مِّن مَّغۡرَمٍ مُّثۡقَلُونَ ٤٠(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), балки сиз улардан (ўз даъватингиз учун) ажр-ҳақ сўраётгандирсизки, улар (ўша) тўлов(ни тўлаш)дан қийналиб қолгандирлар (ва шу сабабли иймон келтирмаётгандирлар) أَمۡ عِندَهُمُ ٱلۡغَيۡبُ فَهُمۡ يَكۡتُبُونَ ٤١Балки уларнинг ҳузурларида ғайб (илми — Аллоҳ таолонинг Ўз бандаларидан яширган сирлари) бўлиб, улар (ўша сирларни) ёзиб олаётгандирлар (ва шу сабабли сиз келтирган хабарларга ишонмаётгандирлар?!) Асло ундоқ эмасдир! У ҳолда нега улар сизга иймон келтирмаслар أَمۡ يُرِيدُونَ كَيۡدًاۖ فَٱلَّذِينَ كَفَرُواْ هُمُ ٱلۡمَكِيدُونَ ٤٢Балки улар (сизни ҳалок қилиш учун) бирон ҳийла-найранг қилмоқчидирлар?! У ҳолда ўша кофир бўлган кимсаларнинг ўзлари ҳийла-найрангга гирифтор бўлурлар أَمۡ لَهُمۡ إِلَٰهٌ غَيۡرُ ٱللَّهِۚ سُبۡحَٰنَ ٱللَّهِ عَمَّا يُشۡرِكُونَ ٤٣Балки улар учун Аллоҳдан ўзга бирон «илоҳ» бордир?! Аллоҳ уларнинг ширкларидан покдир وَإِن يَرَوۡاْ كِسۡفًا مِّنَ ٱلسَّمَآءِ سَاقِطًا يَقُولُواْ سَحَابٌ مَّرۡكُومٌ ٤٤Агар улар (устларига уларни ҳалок қилиш учун) осмондан бир бўлак-парча тушаётганини кўрсалар (ўшанда ҳам иймон келтирмаслар, балки «Бу тўпланган булутдир», дерлар) فَذَرۡهُمۡ حَتَّىٰ يُلَٰقُواْ يَوۡمَهُمُ ٱلَّذِي فِيهِ يُصۡعَقُونَ ٤٥Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом) сиз уларни токи ўзлари ҳалок қилинадиган кунларига рўбарў бўлгунларича тарк қилинг يَوۡمَ لَا يُغۡنِي عَنۡهُمۡ كَيۡدُهُمۡ شَيۡـًٔا وَلَا هُمۡ يُنصَرُونَ ٤٦У Кунда уларнинг ҳийла-найранглари бирон фойда бермас ва уларга ёрдам ҳам берилмас وَإِنَّ لِلَّذِينَ ظَلَمُواْ عَذَابًا دُونَ ذَٰلِكَ وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَهُمۡ لَا يَعۡلَمُونَ ٤٧Албатта золим-кофир бўлган кимсалар учун бундан (Қиёмат Кунидан) илгари мана шу дунёда) ҳам азоб-уқубат(лар) бордир, лекин уларнинг кўплари (буни) билмаслар وَٱصۡبِرۡ لِحُكۡمِ رَبِّكَ فَإِنَّكَ بِأَعۡيُنِنَاۖ وَسَبِّحۡ بِحَمۡدِ رَبِّكَ حِينَ تَقُومُ ٤٨(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом) сиз Парвардигорингизнинг ҳукмига (яъни, мушрикларни дарҳол азобга дучор қилмаганига ва сизни турли машаққатли синовлар билан имтиҳон қилишига) сабр қилинг. Зотан, сиз шак-шубҳасиз, Бизнинг кўз ўнгимизда (яъни, ҳифзи-ҳимоямизда)дирсиз. Ва (тонгда уйқудан) турган пайтингизда Парвардигорингизга ҳамду сано айтиш билан (У зотни барча айб-нуқсондан) покланг وَمِنَ ٱلَّيۡلِ فَسَبِّحۡهُ وَإِدۡبَٰرَ ٱلنُّجُومِ ٤٩Шунингдек кечадан (бўлган соатларда) ва юлдузлар юз ўгириб кетгач (яъни, саҳар пайтларида) ҳам У зотга тасбеҳ айтинг