بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
عَبَسَ وَتَوَلَّىٰٓ ١Афтини буриштирди ва юз ўгирди أَن جَآءَهُ ٱلۡأَعۡمَىٰ ٢Кўзи кўр киши ҳузурига келганда وَمَا يُدۡرِيكَ لَعَلَّهُۥ يَزَّكَّىٰٓ ٣Қаердан биласан, эҳтимол, у покланар أَوۡ يَذَّكَّرُ فَتَنفَعَهُ ٱلذِّكۡرَىٰٓ ٤Ёки насиҳат олар ва мавъиза унга манфаат берар أَمَّا مَنِ ٱسۡتَغۡنَىٰ ٥Аммо истиғно қилганга бўлса فَأَنتَ لَهُۥ تَصَدَّىٰ ٦Сен у томонга интиласан وَمَا عَلَيۡكَ أَلَّا يَزَّكَّىٰ ٧У покланмаса, сени ҳеч ким маломат қилмас وَأَمَّا مَن جَآءَكَ يَسۡعَىٰ ٨Аммо ҳузурингга шошилиб келган وَهُوَ يَخۡشَىٰ ٩Ва (Аллоҳдан) қўрққан ҳолда бўлгандан эса فَأَنتَ عَنۡهُ تَلَهَّىٰ ١٠Бас, Сен ундан машғул бўласан كـَلَّآ إِنَّهَا تَذۡكِرَةٌ ١١Йўқ! Албатта у(оят)лар эслатмадир فَمَن شَآءَ ذَكَرَهُۥ ١٢Ким хоҳласа уни эслайдир فِي صُحُفٍ مُّكَرَّمَةٍ ١٣Ҳурматланган саҳифалардадир مَّرۡفُوعَةٍ مُّطَهَّرَةِۭ ١٤Олий қадардирлар, поклангандирлар بِأَيۡدِي سَفَرَةٍ ١٥Элчи(фаришта)лар қўлларидадир كِرَامِۭ بَرَرَةٍ ١٦Улар ҳурматланган ва ўта яхшидирлар قُتِلَ ٱلۡإِنسَٰنُ مَآ أَكۡفَرَهُۥ ١٧(Кофир) инсонга лаънат бўлсин, унинг кофирлиги қандоқ шиддатли бўлди مِنۡ أَيِّ شَيۡءٍ خَلَقَهُۥ ١٨Уни қайси нарсадан яратди مِن نُّطۡفَةٍ خَلَقَهُۥ فَقَدَّرَهُۥ ١٩Нутфадан яратди. Уни яратди ва унни ўлчовли қилди ثُمَّ ٱلسَّبِيلَ يَسَّرَهُۥ ٢٠Сўнгра чиқиш йўлини осон қилди ثُمَّ أَمَاتَهُۥ فَأَقۡبَرَهُۥ ٢١Сўнгра ўлдирди ва қабрга киритди ثُمَّ إِذَا شَآءَ أَنشَرَهُۥ ٢٢Сўнгра қачон хоҳласа, уни қайта тирилтиради كـَلَّا لَمَّا يَقۡضِ مَآ أَمَرَهُۥ ٢٣Йўқ ундоқ эмас! У ўзига У зот қилган амрни бажармади فَلۡيَنظُرِ ٱلۡإِنسَٰنُ إِلَىٰ طَعَامِهِۦٓ ٢٤Инсон ўз таомига назар солсин أَنَّا صَبَبۡنَا ٱلۡمَآءَ صَبًّا ٢٥Албатта, Биз сувни роса қуйиб қўйдик ثُمَّ شَقَقۡنَا ٱلۡأَرۡضَ شَقًّا ٢٦Сўнгра ерни ўзига хос ёрдик فَأَنۢبَتۡنَا فِيهَا حَبًّا ٢٧Биз унда дон ўстириб қўйдик وَعِنَبًا وَقَضۡبًا ٢٨Ва узум ва кўкларни ҳам وَزَيۡتُونًا وَنَخۡلًا ٢٩Ва зайтун ва хурмоларни ҳам وَحَدَآئِقَ غُلۡبًا ٣٠Ва тиғиз боғларни ҳам وَفَٰكِهَةً وَأَبًّا ٣١Ва меваларни ва ўт-ўланларни ҳам مَّتَٰعًا لَّكُمۡ وَلِأَنۡعَٰمِكُمۡ ٣٢Сизларга ва чорваларингизга манфаат бўлсин, деб فَإِذَا جَآءَتِ ٱلصَّآخَّةُ ٣٣Вақтики қулоқларни кар қилувчи овоз келса يَوۡمَ يَفِرُّ ٱلۡمَرۡءُ مِنۡ أَخِيهِ ٣٤У кунда киши қочадир; ўз ака-укасидан وَأُمِّهِۦ وَأَبِيهِ ٣٥Ва онаси ва отасидан وَصَٰحِبَتِهِۦ وَبَنِيهِ ٣٦Ва хотини ва бола-чақасидан لِكُلِّ ٱمۡرِيٍٕ مِّنۡهُمۡ يَوۡمَئِذٍ شَأۡنٌ يُغۡنِيهِ ٣٧У кунда улардан ҳар бир шахсни овора қилувчи ўз иши бор وُجُوهٌ يَوۡمَئِذٍ مُّسۡفِرَةٌ ٣٨У кунда порлоқ чеҳралар бор ضَاحِكَةٌ مُّسۡتَبۡشِرَةٌ ٣٩Улар кулгу билан тўла, етган хушхабардан хурсанд وَوُجُوهٌ يَوۡمَئِذٍ عَلَيۡهَا غَبَرَةٌ ٤٠У кунда ғубор босган чеҳралар бор تَرۡهَقُهَا قَتَرَةٌ ٤١Устини зулмат қоплаган أُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡكَفَرَةُ ٱلۡفَجَرَةُ ٤٢Улар, ана ўшалар, кофирлар ва фожирлардир