بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
وَٱلضُّحَىٰ ١Чошгоҳ билан қасам وَٱلَّيۡلِ إِذَا سَجَىٰ ٢Сукунатга чўмган тун билан қасам مَا وَدَّعَكَ رَبُّكَ وَمَا قَلَىٰ ٣Роббинг сени тарк қилмади ва ғазаб ҳам қилмади. (Ушбу ояти карима мушриклар, Муҳаммаднинг Роббиси унга ғазаб қилди, уни тарк этди, деб гап тарқатганларида раддия сифатида тушгандир) وَلَلۡأٓخِرَةُ خَيۡرٌ لَّكَ مِنَ ٱلۡأُولَىٰ ٤Ва, албатта, охират сен учун бу дунёдан яхшидир وَلَسَوۡفَ يُعۡطِيكَ رَبُّكَ فَتَرۡضَىٰٓ ٥Ва тезда Роббинг сенга ато қиладир ва сен рози бўлурсан أَلَمۡ يَجِدۡكَ يَتِيمًا فَـَٔاوَىٰ ٦У сени етим топиб, жойлаб қўймадими وَوَجَدَكَ ضَآلًّا فَهَدَىٰ ٧Ва У сени ҳайрон топиб, ҳидоятга бошламадими وَوَجَدَكَ عَآئِلًا فَأَغۡنَىٰ ٨Ва У сени камбағал топиб, бой қилмадими فَأَمَّا ٱلۡيَتِيمَ فَلَا تَقۡهَرۡ ٩Аммо етимга қаҳр қилма وَأَمَّا ٱلسَّآئِلَ فَلَا تَنۡهَرۡ ١٠Ва, аммо, «соил»га зажр қилма. («Соил» келганда–бирор нарсаси бўлса бериши, бўлмаса яхши муомала қилиши керак) وَأَمَّا بِنِعۡمَةِ رَبِّكَ فَحَدِّثۡ ١١Ва, аммо, Роббингнинг берган неъмати ҳақида сўзла