ملة الإسلام

السورة 70 · 44 آية · Muhammad Sodik Muhammad Yusuf

سورة المعارج باللغة الأوزبكية

السورة بالعربية مع التفسير استمع إلى سورة المعارج (1,289 قارئاً)
مكيةسورة المعارج٤٤ آية

بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

سَأَلَ سَآئِلُۢ بِعَذَابٍ وَاقِعٍ ١Сўровчи воқеъ бўлувчи азоб ҳақида сўради لِّلۡكَٰفِرِينَ لَيۡسَ لَهُۥ دَافِعٌ ٢Кофирлар устига. У(азоб)ни даф қилувчи йўқдир مِّنَ ٱللَّهِ ذِي ٱلۡمَعَارِجِ ٣У маъорижлар эгаси Аллоҳдандир تَعۡرُجُ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ وَٱلرُّوحُ إِلَيۡهِ فِي يَوۡمٍ كَانَ مِقۡدَارُهُۥ خَمۡسِينَ أَلۡفَ سَنَةٍ ٤Фаришталар ва Руҳ Унинг ҳузурига миқдори эллик минг йил бўлган кунда кўтариладир فَٱصۡبِرۡ صَبۡرًا جَمِيلًا ٥Бас, чиройли сабр қил إِنَّهُمۡ يَرَوۡنَهُۥ بَعِيدًا ٦Албатта, улар у(қиёмат)ни узоқ деб билурлар وَنَرَىٰهُ قَرِيبًا ٧Ва Биз уни жуда яқин деб билурмиз يَوۡمَ تَكُونُ ٱلسَّمَآءُ كَٱلۡمُهۡلِ ٨У кунда осмон худди қора мой қолдиқларига ўхшаб қоладир وَتَكُونُ ٱلۡجِبَالُ كَٱلۡعِهۡنِ ٩Ва тоғлар худди титилган жунга ўхшаб қоладир وَلَا يَسۡـَٔلُ حَمِيمٌ حَمِيمًا ١٠Ва яқин дўст ўз дўстидан сўрамайдир يُبَصَّرُونَهُمۡۚ يَوَدُّ ٱلۡمُجۡرِمُ لَوۡ يَفۡتَدِي مِنۡ عَذَابِ يَوۡمِئِذِۭ بِبَنِيهِ ١١Уларни кўриб турурлар. Гуноҳкор ўша кун азобидан қутулиш учун ўз болаларини ҳам وَصَٰحِبَتِهِۦ وَأَخِيهِ ١٢Хотинини ва ака-укасини ҳам وَفَصِيلَتِهِ ٱلَّتِي تُـٔۡوِيهِ ١٣Ва уни ўзига олган қабиласини ҳам وَمَن فِي ٱلۡأَرۡضِ جَمِيعًا ثُمَّ يُنجِيهِ ١٤Ва ер юзидаги жамийки кимсаларни ҳам фидо қилишни, сўнгра ўзи нажот топишни истайдир كـَلَّآۖ إِنَّهَا لَظَىٰ ١٥Йўқ! Албатта у(жаҳаннам) кучли алангадир نَزَّاعَةً لِّلشَّوَىٰ ١٦Бошнинг терисини сидириб олувчидир. (Бош териси шилиб олинган дўзахийга Аллоҳ таоло яна янги тери ато этади. Жаҳаннам ўти эса яна уни шилиб олади ва шу тариқа тўхтовсиз давом этаверади) تَدۡعُواْ مَنۡ أَدۡبَرَ وَتَوَلَّىٰ ١٧У чақирадир; орқага кетган ва юз ўгирганни وَجَمَعَ فَأَوۡعَىٰٓ ١٨Ва (молни) йиғиб беркитганни ۞ إِنَّ ٱلۡإِنسَٰنَ خُلِقَ هَلُوعًا ١٩Албатта, инсон «ҳалуъ» қилиб яратилгандир. («Ҳалуъ» сўзи ҳирс, зажр, чидамсизлик ва сабрсизлик маъноларини мужассамлаштиради) إِذَا مَسَّهُ ٱلشَّرُّ جَزُوعًا ٢٠Агар унга ёмонлик етса, чидамсиздир وَإِذَا مَسَّهُ ٱلۡخَيۡرُ مَنُوعًا ٢١Ва агар яхшилик етса, кўп ман қилувчидир إِلَّا ٱلۡمُصَلِّينَ ٢٢Магара намоз ўқувчиларгина мустаснодир ٱلَّذِينَ هُمۡ عَلَىٰ صَلَاتِهِمۡ دَآئِمُونَ ٢٣Улар намозларида доим бўладиганлардир وَٱلَّذِينَ فِيٓ أَمۡوَٰلِهِمۡ حَقٌّ مَّعۡلُومٌ ٢٤Уларнинг молу мулкларида мвълум ҳақ бордир لِّلسَّآئِلِ وَٱلۡمَحۡرُومِ ٢٥Сўровчи ва бечоралар учундир وَٱلَّذِينَ يُصَدِّقُونَ بِيَوۡمِ ٱلدِّينِ ٢٦Ва улар қиёмат кунини тасдиқлайдиганлардир وَٱلَّذِينَ هُم مِّنۡ عَذَابِ رَبِّهِم مُّشۡفِقُونَ ٢٧Ва улар ўз Роббилари азобидан қўрқадиганлардир إِنَّ عَذَابَ رَبِّهِمۡ غَيۡرُ مَأۡمُونٍ ٢٨Албатта Роббиларининг азобидан омонлик йўқдир وَٱلَّذِينَ هُمۡ لِفُرُوجِهِمۡ حَٰفِظُونَ ٢٩Ва улар ўз фаржларини сақлайдиганлардир إِلَّا عَلَىٰٓ أَزۡوَٰجِهِمۡ أَوۡ مَا مَلَكَتۡ أَيۡمَٰنُهُمۡ فَإِنَّهُمۡ غَيۡرُ مَلُومِينَ ٣٠Магарам ўз хотинлари ёки ўз мулки бўлганлар мустаснодир. Албатта улар бунга маломат қилинмайдир فَمَنِ ٱبۡتَغَىٰ وَرَآءَ ذَٰلِكَ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡعَادُونَ ٣١Кимки ўшандан ўзгани истаса, бас, улар чегарадан чиққанлардир وَٱلَّذِينَ هُمۡ لِأَمَٰنَٰتِهِمۡ وَعَهۡدِهِمۡ رَٰعُونَ ٣٢Улар омонатларига ва аҳдларига риоя қиладиганлардир وَٱلَّذِينَ هُم بِشَهَٰدَٰتِهِمۡ قَآئِمُونَ ٣٣Ва улар гувоҳликларини тўғри берадиганлардир وَٱلَّذِينَ هُمۡ عَلَىٰ صَلَاتِهِمۡ يُحَافِظُونَ ٣٤Улар намозларини муҳофаза қиладиганлардир أُوْلَٰٓئِكَ فِي جَنَّٰتٍ مُّكۡرَمُونَ ٣٥Ўшалар жаннатларда ҳурматланадиганлардир فَمَالِ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ قِبَلَكَ مُهۡطِعِينَ ٣٦Куфр келтирганларга нима бўлдики, бўйинларини чўзиб сен томон шошмоқдалар عَنِ ٱلۡيَمِينِ وَعَنِ ٱلشِّمَالِ عِزِينَ ٣٧Ўнг тарафдан ва чап тарафдан тўп-тўп бўлмоқдалар?! (Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам Қуръон тиловат қилганларида мушриклар шошилиб келиб, тўп-тўп бўлиб ўтиришар ва кўз узмай тикилиб туришар эдилар) أَيَطۡمَعُ كُلُّ ٱمۡرِيٍٕ مِّنۡهُمۡ أَن يُدۡخَلَ جَنَّةَ نَعِيمٍ ٣٨Улардан ҳар бир киши наъим жаннатга киритилишни тамаъ қиладими كـَلَّآۖ إِنَّا خَلَقۡنَٰهُم مِّمَّا يَعۡلَمُونَ ٣٩Йўқ! Албатта, Биз уларни ўзлари билган нарсадан яратганмиз فَلَآ أُقۡسِمُ بِرَبِّ ٱلۡمَشَٰرِقِ وَٱلۡمَغَٰرِبِ إِنَّا لَقَٰدِرُونَ ٤٠Машриқлар ва мағриблар Роббиси билан қасам ичаманки, албатта Биз қодирмиз عَلَىٰٓ أَن نُّبَدِّلَ خَيۡرًا مِّنۡهُمۡ وَمَا نَحۡنُ بِمَسۡبُوقِينَ ٤١Ўринларига улардан яхшироқларини алмаштиришга қодирмиз ва Биз бу ишни қилишдан ожиз эмасмиз فَذَرۡهُمۡ يَخُوضُواْ وَيَلۡعَبُواْ حَتَّىٰ يُلَٰقُواْ يَوۡمَهُمُ ٱلَّذِي يُوعَدُونَ ٤٢Уларни тек қўй. То ваъда қилинган кунга йўлиққунларича хоҳлаганларига шўнғийверсинлар ва ўйнайверсинлар يَوۡمَ يَخۡرُجُونَ مِنَ ٱلۡأَجۡدَاثِ سِرَاعًا كَأَنَّهُمۡ إِلَىٰ نُصُبٍ يُوفِضُونَ ٤٣У кунда худди санамлар (ибодатига) шошганларидек, қабрларидан шошиб чиқурлар خَٰشِعَةً أَبۡصَٰرُهُمۡ تَرۡهَقُهُمۡ ذِلَّةٌۚ ذَٰلِكَ ٱلۡيَوۡمُ ٱلَّذِي كَانُواْ يُوعَدُونَ ٤٤Кўзлари қўрқинчга тўлган, ўзларини хорлик қоплаган ҳолда турурлар. Бу ўша-уларга ваъда қилинган кундир. (Қиёматни инкор этувчиларга бундан ортиқ таҳдид бўлмаса керак)

الترجمة: Muhammad Sodik Muhammad Yusuf.