ملة الإسلام

السورة 53 · 62 آية · Muhammad Sodik Muhammad Yusuf

سورة النجم باللغة الأوزبكية

السورة بالعربية مع التفسير استمع إلى سورة النجم (1,299 قارئاً)
مكيةسورة النجم٦٢ آية

بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

وَٱلنَّجۡمِ إِذَا هَوَىٰ ١Ботаётган юлдуз билан қасам مَا ضَلَّ صَاحِبُكُمۡ وَمَا غَوَىٰ ٢Сизнинг биродарингиз адашгани ҳам, йўлдан озгани ҳам йўқ وَمَا يَنطِقُ عَنِ ٱلۡهَوَىٰٓ ٣У ҳаводан нутқ қилмас إِنۡ هُوَ إِلَّا وَحۡيٌ يُوحَىٰ ٤У (Қуръон) ваҳийдан ўзга нарса эмас عَلَّمَهُۥ شَدِيدُ ٱلۡقُوَىٰ ٥Унга шиддатли қувват эгаси ўргатди ذُو مِرَّةٍ فَٱسۡتَوَىٰ ٦Миррат эгаси. Бас кўтарилди وَهُوَ بِٱلۡأُفُقِ ٱلۡأَعۡلَىٰ ٧Ва у олий уфқда эди ثُمَّ دَنَا فَتَدَلَّىٰ ٨Сўнгра яқинлашди ва жуда ҳам яқин бўлди فَكَانَ قَابَ قَوۡسَيۡنِ أَوۡ أَدۡنَىٰ ٩Бас, икки камон миқдоридай жойгда бўлди. Балки ундан ҳам яқинроқ келди فَأَوۡحَىٰٓ إِلَىٰ عَبۡدِهِۦ مَآ أَوۡحَىٰ ١٠Ва У зот бандасига нимани ваҳий қилган бўлса, етказди مَا كَذَبَ ٱلۡفُؤَادُ مَا رَأَىٰٓ ١١Қалб (кўз) кўрганини ёлғонга чиқармади أَفَتُمَٰرُونَهُۥ عَلَىٰ مَا يَرَىٰ ١٢У билан ўзи кўрган нарса устида тортишасизларми وَلَقَدۡ رَءَاهُ نَزۡلَةً أُخۡرَىٰ ١٣Ва дарҳақиқат, уни бошқа сафар кўрди عِندَ سِدۡرَةِ ٱلۡمُنتَهَىٰ ١٤Тугаш дарахти олдида عِندَهَا جَنَّةُ ٱلۡمَأۡوَىٰٓ ١٥У(дарахт)нинг ҳузурида маъво жаннати бор إِذۡ يَغۡشَى ٱلسِّدۡرَةَ مَا يَغۡشَىٰ ١٦Ўшанда, дарахтни ўрайдиган нарса ўраб турибди مَا زَاغَ ٱلۡبَصَرُ وَمَا طَغَىٰ ١٧Нигоҳ бурилмади ҳам, ҳаддидан ошмади ҳам لَقَدۡ رَأَىٰ مِنۡ ءَايَٰتِ رَبِّهِ ٱلۡكُبۡرَىٰٓ ١٨Дарҳақиқат, Ўз Роббисининг улкан белгиларидан кўрди. (Муҳаммад алайҳиссалом меърож кечасида, жаннатни, дўзахни, Байтул маъмурни, ўтган Пайғамбарларни, Жаброил алайҳиссаломнинг асл ҳолатларини ва бошқаларни кўрдилар) أَفَرَءَيۡتُمُ ٱللَّٰتَ وَٱلۡعُزَّىٰ ١٩Лот ва Уззони ўйлаб кўрдингизми وَمَنَوٰةَ ٱلثَّالِثَةَ ٱلۡأُخۡرَىٰٓ ٢٠Ва бошқаси-учинчиси Манотни ҳам أَلَكُمُ ٱلذَّكَرُ وَلَهُ ٱلۡأُنثَىٰ ٢١Сизларга эркаг-у, У зотга аёлми تِلۡكَ إِذًا قِسۡمَةٌ ضِيزَىٰٓ ٢٢Ундоқ бўлса, бу нотўғри тақсим-ку إِنۡ هِيَ إِلَّآ أَسۡمَآءٌ سَمَّيۡتُمُوهَآ أَنتُمۡ وَءَابَآؤُكُم مَّآ أَنزَلَ ٱللَّهُ بِهَا مِن سُلۡطَٰنٍۚ إِن يَتَّبِعُونَ إِلَّا ٱلظَّنَّ وَمَا تَهۡوَى ٱلۡأَنفُسُۖ وَلَقَدۡ جَآءَهُم مِّن رَّبِّهِمُ ٱلۡهُدَىٰٓ ٢٣У(бут)лар сиз ва ота-боболарингиз қўйган номлардан ўзга ҳеч нарса эмас. Аллоҳ бунга ҳеч ҳужжат туширган эмас. У (мушрик)лар Роббиларидан ҳидоят келганига қарамай гумон ва ҳавойи нафс хоҳишига эргашарлар, холос أَمۡ لِلۡإِنسَٰنِ مَا تَمَنَّىٰ ٢٤Ёки ҳар инсон нимани хоҳласа, шу бўлурми فَلِلَّهِ ٱلۡأٓخِرَةُ وَٱلۡأُولَىٰ ٢٥Зеро, охират ҳам, дунё ҳам Аллоҳникидир ۞ وَكَم مِّن مَّلَكٍ فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ لَا تُغۡنِي شَفَٰعَتُهُمۡ شَيۡـًٔا إِلَّا مِنۢ بَعۡدِ أَن يَأۡذَنَ ٱللَّهُ لِمَن يَشَآءُ وَيَرۡضَىٰٓ ٢٦Осмонларда қанчадан-қанча фаришталар мавжуд, уларнинг шафоати ҳеч фойда бермас. Магар Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ва рози бўлганларга изн берсагина إِنَّ ٱلَّذِينَ لَا يُؤۡمِنُونَ بِٱلۡأٓخِرَةِ لَيُسَمُّونَ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةَ تَسۡمِيَةَ ٱلۡأُنثَىٰ ٢٧Албатта, охиратга иймон келтирмаганлар фаришталарни аёл номи билан номларлар وَمَا لَهُم بِهِۦ مِنۡ عِلۡمٍۖ إِن يَتَّبِعُونَ إِلَّا ٱلظَّنَّۖ وَإِنَّ ٱلظَّنَّ لَا يُغۡنِي مِنَ ٱلۡحَقِّ شَيۡـًٔا ٢٨Уларда бу ҳақда ҳеч қандай илм йўқ. Гумондан бошқа нарсага эргашмаслар. Албатта, гумон ҳақиқат ўрнига ўтмас فَأَعۡرِضۡ عَن مَّن تَوَلَّىٰ عَن ذِكۡرِنَا وَلَمۡ يُرِدۡ إِلَّا ٱلۡحَيَوٰةَ ٱلدُّنۡيَا ٢٩Бизнинг зикримизга орқа ўгирган, ҳаёти дунёдан бошқани хоҳламайдиганлардан юз ўгир ذَٰلِكَ مَبۡلَغُهُم مِّنَ ٱلۡعِلۡمِۚ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعۡلَمُ بِمَن ضَلَّ عَن سَبِيلِهِۦ وَهُوَ أَعۡلَمُ بِمَنِ ٱهۡتَدَىٰ ٣٠Уларнинг эришган илмлари мана шу. Албатта, Роббинг Унинг йўлидан адашганларни билгувчидир ва ҳидоятдагиларни ҳам билгувчидир وَلِلَّهِ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِ لِيَجۡزِيَ ٱلَّذِينَ أَسَٰٓـُٔواْ بِمَا عَمِلُواْ وَيَجۡزِيَ ٱلَّذِينَ أَحۡسَنُواْ بِٱلۡحُسۡنَى ٣١Осмонлару ердаги барча нарсалар Аллоҳникидир. У ёмонлик қилганларни амалига яраша жазолар ва яхшилик қилганларни гўзал(мукофот)ила мукофотлар ٱلَّذِينَ يَجۡتَنِبُونَ كَبَٰٓئِرَ ٱلۡإِثۡمِ وَٱلۡفَوَٰحِشَ إِلَّا ٱللَّمَمَۚ إِنَّ رَبَّكَ وَٰسِعُ ٱلۡمَغۡفِرَةِۚ هُوَ أَعۡلَمُ بِكُمۡ إِذۡ أَنشَأَكُم مِّنَ ٱلۡأَرۡضِ وَإِذۡ أَنتُمۡ أَجِنَّةٌ فِي بُطُونِ أُمَّهَٰتِكُمۡۖ فَلَا تُزَكُّوٓاْ أَنفُسَكُمۡۖ هُوَ أَعۡلَمُ بِمَنِ ٱتَّقَىٰٓ ٣٢Улар кичик гуноҳлардан бошқа катта гуноҳлар ва фаҳш ишлардан четда бўладиганлардир. Албатта, Роббинг мағфирати кенг зотдир. У сизларни тупроқдан пайдо қилганда ҳам, оналарингиз қоринларида ҳомилалик чоғингизни ҳам яхши билувчидир. Шундоқ экан, ўзингизни оқламанг, У ким тақводорлигини яхши биладир. (Оятдаги «Ламам» сўзини биз «кичик гуноҳлар» деб таржима қилдик. Аслида, «ламам» сўзи «оз», «кичик» маъноларини англатади. «Кичик гуноҳ» ибораси энг муносиб маънодир. «Фаҳш ишлар» ибораси қабиҳлиги катта иш ва сўзларга нисбатан ишлатилади. Шариатда «катта гуноҳ» деб Аллоҳ ҳаромлигини баён қилган ва ёки жазоси белгиланган гуноҳларга айтилади. Ўғрилик, одам ўлдириш ва зино кабилар) أَفَرَءَيۡتَ ٱلَّذِي تَوَلَّىٰ ٣٣Юз ўгириб кетганни кўрмадингми وَأَعۡطَىٰ قَلِيلًا وَأَكۡدَىٰٓ ٣٤У озгина берди ва тўхтатди أَعِندَهُۥ عِلۡمُ ٱلۡغَيۡبِ فَهُوَ يَرَىٰٓ ٣٥Унинг ҳузурида ғайб илми бору, у кўриб турибдими?! (Ғайбни фақат Аллоҳ билиб, бошқа ҳеч ким билмаслиги аниқ. Охиратнинг ғамини емай юрганлар нимага суянишади? Ғайбни билмагандан кейин инсон доимо ўзига охиратда фойда берадиган ишларни кўпроқ бажаришга ҳаракат қилмоғи лозим) أَمۡ لَمۡ يُنَبَّأۡ بِمَا فِي صُحُفِ مُوسَىٰ ٣٦Ёки Мусонинг саҳифаларидаги сўзлар хабари унга берилмадими وَإِبۡرَٰهِيمَ ٱلَّذِي وَفَّىٰٓ ٣٧Ва вафо қилган Иброҳимнинг أَلَّا تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزۡرَ أُخۡرَىٰ ٣٨«Ҳеч бир гуноҳкор жон бошқанинг гуноҳини кўтармас وَأَن لَّيۡسَ لِلۡإِنسَٰنِ إِلَّا مَا سَعَىٰ ٣٩Ҳар бир инсонга ўз қилганидан бошқа нарса йўқ وَأَنَّ سَعۡيَهُۥ سَوۡفَ يُرَىٰ ٤٠Ва, албатта, унинг қилмиши тезда кўринар ثُمَّ يُجۡزَىٰهُ ٱلۡجَزَآءَ ٱلۡأَوۡفَىٰ ٤١Сўнгра жазо ёки мукофоти тўлиқ берилар», деб. (Ушбу зикр этилган маънолар Мусо а. с. нинг Тавротларида ва Иброҳим а. с. нинг саҳифаларида келгандир) وَأَنَّ إِلَىٰ رَبِّكَ ٱلۡمُنتَهَىٰ ٤٢Ва, албатта, интиҳо Роббинг ҳузуридадир وَأَنَّهُۥ هُوَ أَضۡحَكَ وَأَبۡكَىٰ ٤٣Ва, албатта, кулдирган ҳам Ўзи, йиғлатган ҳам Ўзи وَأَنَّهُۥ هُوَ أَمَاتَ وَأَحۡيَا ٤٤Албатта, ўлдирган ҳам Ўзи, тирилтирган ҳам Ўзи وَأَنَّهُۥ خَلَقَ ٱلزَّوۡجَيۡنِ ٱلذَّكَرَ وَٱلۡأُنثَىٰ ٤٥Албатта, икки жуфтни; эркак ва аёлни яратган ҳам Ўзи مِن نُّطۡفَةٍ إِذَا تُمۡنَىٰ ٤٦Нутфадан, оқиб тушганда وَأَنَّ عَلَيۡهِ ٱلنَّشۡأَةَ ٱلۡأُخۡرَىٰ ٤٧Ва, албатта, кейинги пайдо қилиш зиммасидаги зот ҳам Ўзи وَأَنَّهُۥ هُوَ أَغۡنَىٰ وَأَقۡنَىٰ ٤٨Ва, албатта, беҳожат қилган ҳам Ўзи, бадавлат қилган ҳам Ўзи وَأَنَّهُۥ هُوَ رَبُّ ٱلشِّعۡرَىٰ ٤٩Ва, албатта Шеъронинг Роббиси ҳам Унинг Ўзи وَأَنَّهُۥٓ أَهۡلَكَ عَادًا ٱلۡأُولَىٰ ٥٠Ва, албатта, биринчи Одни ҳалок қилган ҳам Ўзи وَثَمُودَاْ فَمَآ أَبۡقَىٰ ٥١Ва Самудни боқий қолдирмаган ҳам Ўзи وَقَوۡمَ نُوحٍ مِّن قَبۡلُۖ إِنَّهُمۡ كَانُواْ هُمۡ أَظۡلَمَ وَأَطۡغَىٰ ٥٢Ва бундан олдин Нуҳ қавмини (ҳалок қилган ҳам Ўзи). Чунки улар ўта золим ва ўта туғёнга кетган эдилар وَٱلۡمُؤۡتَفِكَةَ أَهۡوَىٰ ٥٣Ва тўнтарилганни қулатган (ҳам Ўзи) فَغَشَّىٰهَا مَا غَشَّىٰ ٥٤Бас, уларни ўраган нарса ўраб олди فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكَ تَتَمَارَىٰ ٥٥Шундай экан, Роббингнинг қайси неъматларига шак келтирасан هَٰذَا نَذِيرٌ مِّنَ ٱلنُّذُرِ ٱلۡأُولَىٰٓ ٥٦Бу аввалги огоҳлантирувчилар каби бир огоҳлантирувчидир. (Огоҳ бўлинглар: аввалги огоҳлантирувчиларга душман бўлганларнинг куни сизларнинг бошингизга тушиб қолмасин) أَزِفَتِ ٱلۡأٓزِفَةُ ٥٧Яқинлашувчи яқинлашди لَيۡسَ لَهَا مِن دُونِ ٱللَّهِ كَاشِفَةٌ ٥٨Уни Аллоҳдан бошқа кашф қилувчи йўқ أَفَمِنۡ هَٰذَا ٱلۡحَدِيثِ تَعۡجَبُونَ ٥٩Бу сўздан сизлар ажабланасизларми وَتَضۡحَكُونَ وَلَا تَبۡكُونَ ٦٠Ва куласизлар-у, йиғламайсизларми وَأَنتُمۡ سَٰمِدُونَ ٦١Ва ҳолбуки, сизлар бепарвосизлар فَٱسۡجُدُواْۤ لِلَّهِۤ وَٱعۡبُدُواْ ۩ ٦٢Бас, Аллоҳга сажда ва ибодат қилинглар

الترجمة: Muhammad Sodik Muhammad Yusuf.