ملة الإسلام

السورة 90 · 20 آية · Alauddin Mansour

سورة البلد باللغة الأوزبكية

السورة بالعربية مع التفسير استمع إلى سورة البلد (1,326 قارئاً)
مكيةسورة البلد٢٠ آية

بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

لَآ أُقۡسِمُ بِهَٰذَا ٱلۡبَلَدِ ١(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), мана шу шаҳарга وَأَنتَ حِلُّۢ بِهَٰذَا ٱلۡبَلَدِ ٢— Ҳолбуки сиз ҳам мана шу шаҳарда яшайсиз وَوَالِدٍ وَمَا وَلَدَ ٣— Ҳамда ота ва ундан бўлган болаларга (яъни, Одам алайҳиссалом ва унинг барча зурриётларига) қасамёд қилурманки لَقَدۡ خَلَقۡنَا ٱلۡإِنسَٰنَ فِي كَبَدٍ ٤Дарҳақиқат, Биз инсонни меҳнат-машаққатга яратдик أَيَحۡسَبُ أَن لَّن يَقۡدِرَ عَلَيۡهِ أَحَدٌ ٥У ўзига ҳеч кимнинг кучи етмайди, деб ўйларми يَقُولُ أَهۡلَكۡتُ مَالًا لُّبَدًا ٦У (мақтаниб): «Жуда кўп мол-дунёни (сарфлаб) йўқ қилдим», дер أَيَحۡسَبُ أَن لَّمۡ يَرَهُۥٓ أَحَدٌ ٧У ўзини (риёкорлик билан мол-дунё совураётган пайтида) ҳеч ким кўрмаган, деб ўйларми?! (Йўқ, Аллоҳ таоло ҳар вақт, ҳар нарсани кўриб-билиб турур) أَلَمۡ نَجۡعَل لَّهُۥ عَيۡنَيۡنِ ٨Ахир Биз унга икки кўз وَلِسَانًا وَشَفَتَيۡنِ ٩тил ва икки лаб (ато) қилмадикми وَهَدَيۡنَٰهُ ٱلنَّجۡدَيۡنِ ١٠Ва Биз уни икки баландликка (яъни, яхшилик ёки ёмонлик довонларини ошиб ўтишга) йўллаб қўйдик-ку فَلَا ٱقۡتَحَمَ ٱلۡعَقَبَةَ ١١Бас, у (мақтанчоқ кимса яхшилик) довонини ошиб ўтмади وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا ٱلۡعَقَبَةُ ١٢(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), довон (ошиши) нима эканини сиз қаердан билар эдингиз فَكُّ رَقَبَةٍ ١٣(У бир қул) бўйнини (қулликдан) озод қилмоқ أَوۡ إِطۡعَٰمٌ فِي يَوۡمٍ ذِي مَسۡغَبَةٍ ١٤Ёки очарчилик кунида таом бермоқдир يَتِيمًا ذَا مَقۡرَبَةٍ ١٥— Бирон қардош етимга أَوۡ مِسۡكِينًا ذَا مَتۡرَبَةٍ ١٦— Ё муҳтож бечора-мискинга (таом бермоқдир) ثُمَّ كَانَ مِنَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَتَوَاصَوۡاْ بِٱلصَّبۡرِ وَتَوَاصَوۡاْ بِٱلۡمَرۡحَمَةِ ١٧Сўнгра у (мақтанчоқ кимса) иймон келтирган ва бир-бирларига (тоат-ибодатини адо этишдаги машаққатларга) сабр-қаноат қилишни тавсия этган, бир-бирларига (Аллоҳнинг бандаларига) меҳр-мурувват кўргазишни тавсия этган зотлардан бўлмади أُوْلَٰٓئِكَ أَصۡحَٰبُ ٱلۡمَيۡمَنَةِ ١٨Ана ўша (яъни, юқоридаги фазилатларга эга бўлган) зотлар ўнг томон эгаларидир (яъни, Охират Кунида ишлари ўнгдан келгувчи саодатманд кишилардир) وَٱلَّذِينَ كَفَرُواْ بِـَٔايَٰتِنَا هُمۡ أَصۡحَٰبُ ٱلۡمَشۡـَٔمَةِ ١٩Бизнинг оятларимизга кофир бўлган кимсалар эса чап томон эгаларидир عَلَيۡهِمۡ نَارٌ مُّؤۡصَدَةُۢ ٢٠Уларнинг устида қопланиб қолгувчи олов-дўзах бўлур

الترجمة: Alauddin Mansour.