ملة الإسلام

السورة 89 · 30 آية · Alauddin Mansour

سورة الفجر باللغة الأوزبكية

السورة بالعربية مع التفسير استمع إلى سورة الفجر (1,345 قارئاً)
مكيةسورة الفجر٣٠ آية

بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

وَٱلۡفَجۡرِ ١Тонгга қасам وَلَيَالٍ عَشۡرٍ ٢(Зул-ҳижжа ойидаги аввалги) ўн кечага қасам وَٱلشَّفۡعِ وَٱلۡوَتۡرِ ٣Жуфт ва тоқ (ракаатли намозлар)га қасам وَٱلَّيۡلِ إِذَا يَسۡرِ ٤Ўтиб бораётган кечага қасамки, (албатта кофирлар азобга гирифтор бўлурлар) هَلۡ فِي ذَٰلِكَ قَسَمٌ لِّذِي حِجۡرٍ ٥Мана шу (қасам ичилган нарсаларда) ақл эгаси учун (етарли) қасам бордир أَلَمۡ تَرَ كَيۡفَ فَعَلَ رَبُّكَ بِعَادٍ ٦(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Парвардигорингиз Од (қабиласи)ни қандай (ҳалокатга дучор) қилганини кўрмадингизми إِرَمَ ذَاتِ ٱلۡعِمَادِ ٧(Улар) баланд устун(ли қаср)лар эгаси бўлган Иром (шаҳрида яшаган Од қабиласини қандай ҳалокатга дучор қилганини кўрмадингизми) ٱلَّتِي لَمۡ يُخۡلَقۡ مِثۡلُهَا فِي ٱلۡبِلَٰدِ ٨У (шаҳар бошқа) юртларда ўхшаши яратилмаган эди وَثَمُودَ ٱلَّذِينَ جَابُواْ ٱلصَّخۡرَ بِٱلۡوَادِ ٩(Қуро) водийсида харсанг тошларни кес(иб ўзларига уйлар солиб ол)ган кимсалар бўлмиш Самуд (қабиласини қандай ҳалокатга дучор қилганини-чи) وَفِرۡعَوۡنَ ذِي ٱلۡأَوۡتَادِ ١٠Қозиқлар (яъни, ерга қозиқдек қоқилган баланд эҳромлар ва қасрлар) эгаси бўлган Фиръавнни (қандай ҳалокатга дучор қилганини-чи) ٱلَّذِينَ طَغَوۡاْ فِي ٱلۡبِلَٰدِ ١١Улар юртларида ҳадларидан ошиб فَأَكۡثَرُواْ فِيهَا ٱلۡفَسَادَ ١٢у жойларда бузғунчиликни кўпайтириб юборган эдилар فَصَبَّ عَلَيۡهِمۡ رَبُّكَ سَوۡطَ عَذَابٍ ١٣Бас, Парвардигорингиз уларнинг устига турли азоб-офатни ёғдирди إِنَّ رَبَّكَ لَبِٱلۡمِرۡصَادِ ١٤Шак-шубҳасиз, Парвардигорингиз (барча нарсани) кузатиб тургувчидир فَأَمَّا ٱلۡإِنسَٰنُ إِذَا مَا ٱبۡتَلَىٰهُ رَبُّهُۥ فَأَكۡرَمَهُۥ وَنَعَّمَهُۥ فَيَقُولُ رَبِّيٓ أَكۡرَمَنِ ١٥Бас, энди инсон — қачон Парвардигори уни имтиҳон қилиб, азиз қилиб қўйса ва унга неъмат ато этса дарҳол: «Парвардигорим (иззат-ҳурматга лойиқ бўлганим учун) мени азиз қилди», дер وَأَمَّآ إِذَا مَا ٱبۡتَلَىٰهُ فَقَدَرَ عَلَيۡهِ رِزۡقَهُۥ فَيَقُولُ رَبِّيٓ أَهَٰنَنِ ١٦Энди қачон (Парвардигори) уни имтиҳон қилиб, ризқини танг килиб қўйса, дарҳол: «Парвардигорим мени хор қилди», дер كـَلَّاۖ بَل لَّا تُكۡرِمُونَ ٱلۡيَتِيمَ ١٧Йўқ, (сизлар гумон қилганларингиздек иззат-икром бойлик билан, хор-зор қилиш — камбағаллик билан бўлмас)! Йўқ, сизлар етимни иззат-икром қилмассизлар وَلَا تَحَٰٓضُّونَ عَلَىٰ طَعَامِ ٱلۡمِسۡكِينِ ١٨Мискин-бечорага таом беришга ҳам бир-бирларингни тарғиб қилмассизлар وَتَأۡكُلُونَ ٱلتُّرَاثَ أَكۡلًا لَّمًّا ١٩Меросни эса (ўзларингизнинг улушингизга ўзгаларникини ҳам) қўшиб ейиш билан еяверурсизлар وَتُحِبُّونَ ٱلۡمَالَ حُبًّا جَمًّا ٢٠Яна мол-дунёни қаттиқ муҳаббат билан яхши кўрурсизлар كـَلَّآۖ إِذَا دُكَّتِ ٱلۡأَرۡضُ دَكًّا دَكًّا ٢١Йўқ, (бундай кирдикорларингиздан қайтингиз)! Қачон Ер (зилзилага тушиб, барча нарса) чилпарчин қилинганда وَجَآءَ رَبُّكَ وَٱلۡمَلَكُ صَفًّا صَفًّا ٢٢Парвардигорингиз ва фаришталар саф-саф бўлиб келганда وَجِاْيٓءَ يَوۡمَئِذِۭ بِجَهَنَّمَۚ يَوۡمَئِذٍ يَتَذَكَّرُ ٱلۡإِنسَٰنُ وَأَنَّىٰ لَهُ ٱلذِّكۡرَىٰ ٢٣(Кофирлар кўришлари учун) ўша Кунда жаҳаннамни ҳам (яқин) келтириб қўйилганда — ана ўша Кунда инсон (бу кўрганларидан) эслатма-ибрат олур! (Аммо у Кунда) бу эслатма-ибратнинг фойдаси) қаёқдан тегсин يَقُولُ يَٰلَيۡتَنِي قَدَّمۡتُ لِحَيَاتِي ٢٤У: «Эҳ, кошки эди мен ҳаёт вақтимда (яхши амаллар) қилиб ўтган бўлсам», деб қолур فَيَوۡمَئِذٍ لَّا يُعَذِّبُ عَذَابَهُۥٓ أَحَدٌ ٢٥У Кундаги (Аллоҳнинг) азоби каби ҳеч ким азоблай олмас وَلَا يُوثِقُ وَثَاقَهُۥٓ أَحَدٌ ٢٦Ва У зотнинг (кишан ва занжирлар билан) боғлаши каби ҳеч ким боғлай олмас يَٰٓأَيَّتُهَا ٱلنَّفۡسُ ٱلۡمُطۡمَئِنَّةُ ٢٧(У Кунда ҳаёти дунёдан Аллоҳ таолонинг ваъдасига ишониб иймон ва эзгу амаллар билан ўтган мўминларга хитоб қилиниб, дейилур): «Эй хотиржам-сокин жон ٱرۡجِعِيٓ إِلَىٰ رَبِّكِ رَاضِيَةً مَّرۡضِيَّةً ٢٨Сен (Аллоҳ ато этган неъматлардан) рози бўлган (ва Аллоҳ таоло томонидан сенинг амалларингдан) рози бўлинган ҳолда Парвардигоринг (ҳузури)га қайт فَٱدۡخُلِي فِي عِبَٰدِي ٢٩Бас, (солиҳ) бандаларим қаторига киргин وَٱدۡخُلِي جَنَّتِي ٣٠Ва Менинг жаннатимга киргин!»

الترجمة: Alauddin Mansour.