ملة الإسلام

السورة 82 · 19 آية · Alauddin Mansour

سورة الانفطار باللغة الأوزبكية

السورة بالعربية مع التفسير استمع إلى سورة الانفطار (1,366 قارئاً)
مكيةسورة الانفطار١٩ آية

بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

إِذَا ٱلسَّمَآءُ ٱنفَطَرَتۡ ١Осмон ёрилганида وَإِذَا ٱلۡكَوَاكِبُ ٱنتَثَرَتۡ ٢Юлдузлар (ҳар томонга) сочилганида وَإِذَا ٱلۡبِحَارُ فُجِّرَتۡ ٣Дарё-денгизлар (ўртасидаги тўсиқ-тўғонлар) очилганида وَإِذَا ٱلۡقُبُورُ بُعۡثِرَتۡ ٤Қабрлар тўнкариб қўйилганида (яъни, уларнинг ичидаги инсонларга жон ато этилиб Ер юзига чиқарилганларида) عَلِمَتۡ نَفۡسٌ مَّا قَدَّمَتۡ وَأَخَّرَتۡ ٥(Ана ўша Кунда ҳар бир) жон ўзи (ҳаёти дунёдалик чоғида) қилиб ўтган ва (ўзидан кейин) қолдирган (барча) нарсаларни (яъни, яхши-ёмон амалларини) билур يَٰٓأَيُّهَا ٱلۡإِنسَٰنُ مَا غَرَّكَ بِرَبِّكَ ٱلۡكَرِيمِ ٦Эй инсон, нима сени улуғ Парвардигоринг ҳақида (Унга ибодат қилмасанг ҳам бўлаверади, деб) алдаб қўйди ٱلَّذِي خَلَقَكَ فَسَوَّىٰكَ فَعَدَلَكَ ٧У сени яратиб, сўнг (барча аъзоларингни) тиклаб, сўнг (қоматингни ҳам) расо қилиб, қўйган Зот-ку فِيٓ أَيِّ صُورَةٍ مَّا شَآءَ رَكَّبَكَ ٨У сени Ўзи қай суратни хоҳлаган бўлса, (ўша сурат — шаклда) таркиб топтирди — ижод қилди-ку كـَلَّا بَلۡ تُكَذِّبُونَ بِٱلدِّينِ ٩Йўқ, балки сизлар жазо (Қиёмат Кунини) ёлғон дерсизлар (шунинг учун ҳам Аллоҳ буюрган эзгу амалларни қилмайсизлар ва У зот қайтарган ёмон амаллардан қайтмайсизлар) وَإِنَّ عَلَيۡكُمۡ لَحَٰفِظِينَ ١٠Ҳолбуки, шак-шубҳасиз, сизларнинг устингизда (қилган ҳар бир амалингизни) ёд олиб كِرَامًا كَٰتِبِينَ ١١ёзиб тургувчи улуғ (фаришта)лар бордир يَعۡلَمُونَ مَا تَفۡعَلُونَ ١٢Улар сизлар қилаётган ишларни билурлар إِنَّ ٱلۡأَبۡرَارَ لَفِي نَعِيمٍ ١٣Шак-шубҳасиз, яхшилар (яъни, мўминлар) жаннат неъматларидадирлар وَإِنَّ ٱلۡفُجَّارَ لَفِي جَحِيمٍ ١٤Шак-шубҳасиз, фисқ-фужур қилгувчи кимсалар (яъни, Қуръон ва пайғамбарни ёлғончи қилгувчи, жазо Куни ва қайта тирилишни инкор қилгувчи кимсалар) дўзахдадирлар يَصۡلَوۡنَهَا يَوۡمَ ٱلدِّينِ ١٥Улар (дўзах)га жазо (Қиёмат) кунида кирурлар وَمَا هُمۡ عَنۡهَا بِغَآئِبِينَ ١٦Ва улар (дўзахдан) ғойиб бўлгувчи (яъни, халос бўлгувчи эмасдирлар) وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا يَوۡمُ ٱلدِّينِ ١٧(Эй инсон), сен жазо Куни нима эканини қаердан ҳам билурсан ثُمَّ مَآ أَدۡرَىٰكَ مَا يَوۡمُ ٱلدِّينِ ١٨Сўнгра (яна такрор айтаманки), сен жазо Куни нима эканини қаердан ҳам билурсан يَوۡمَ لَا تَمۡلِكُ نَفۡسٌ لِّنَفۡسٍ شَيۡـًٔاۖ وَٱلۡأَمۡرُ يَوۡمَئِذٍ لِّلَّهِ ١٩У Кунда ҳеч бир жон (бошқа) бир жонга бирон нарса қилишга (яъни, бирон фойда етказишга ёки ундан бирон зиённи кетказишга) эга бўлмас! У Кунда барча иш ёлғиз Аллоҳники бўлур

الترجمة: Alauddin Mansour.