ملة الإسلام

السورة 83 · 36 آية · Alauddin Mansour

سورة المطففين باللغة الأوزبكية

السورة بالعربية مع التفسير استمع إلى سورة المطففين (1,318 قارئاً)
مكيةسورة المطففين٣٦ آية

بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

وَيۡلٌ لِّلۡمُطَفِّفِينَ ١(Ўлчов ва тарозидан) уриб қолгувчи кимсаларга ҳалокат бўлгай ٱلَّذِينَ إِذَا ٱكۡتَالُواْ عَلَى ٱلنَّاسِ يَسۡتَوۡفُونَ ٢Улар одамлардан (бирон нарсани) ўлчаб олган вақтларида тўла қилиб оладиган وَإِذَا كَالُوهُمۡ أَو وَّزَنُوهُمۡ يُخۡسِرُونَ ٣уларга ўлчаб ёки тортиб берган вақтларида эса кам қилиб берадиган кимсалардир أَلَا يَظُنُّ أُوْلَٰٓئِكَ أَنَّهُم مَّبۡعُوثُونَ ٤Улар ўзларининг қайта тирилгувчи эканликларини ўйламайдиларми لِيَوۡمٍ عَظِيمٍ ٥Улуғ бир Кунда — يَوۡمَ يَقُومُ ٱلنَّاسُ لِرَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ ٦— Барча одамлар бутун оламлар Парвардигори ҳузурида тик туриб (ҳисоб-китоб берадиган Қиёмат) Кунида (қайта тирилгувчи эканликларини ўйламайдиларми) كـَلَّآ إِنَّ كِتَٰبَ ٱلۡفُجَّارِ لَفِي سِجِّينٍ ٧Йўқ, (бировларнинг ҳақларидан уриб қолишдан ҳазар қилинглар)! Чунки (бундай) фисқ-фужур қилгувчи кимсаларнинг номаи аъмоллари албатта Сижжийнда бўлур وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا سِجِّينٌ ٨(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз Сижжийн нима эканини қаердан ҳам билурсиз كِتَٰبٌ مَّرۡقُومٌ ٩(У) битилган китобдир وَيۡلٌ يَوۡمَئِذٍ لِّلۡمُكَذِّبِينَ ١٠У Кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай ٱلَّذِينَ يُكَذِّبُونَ بِيَوۡمِ ٱلدِّينِ ١١Улар жазо (Қиёмат) Кунини ёлғон дейдиган кимсалардир وَمَا يُكَذِّبُ بِهِۦٓ إِلَّا كُلُّ مُعۡتَدٍ أَثِيمٍ ١٢У (Кун)ни фақат барча гуноҳга ботган тажовузкоргина ёлғон дер إِذَا تُتۡلَىٰ عَلَيۡهِ ءَايَٰتُنَا قَالَ أَسَٰطِيرُ ٱلۡأَوَّلِينَ ١٣Қачон (ундай кимсага) Бизнинг оятларимиз тиловат қилинса, у: «(Бу) аввалгилардан (қолган) афсоналар», дер كـَلَّاۖ بَلۡۜ رَانَ عَلَىٰ قُلُوبِهِم مَّا كَانُواْ يَكۡسِبُونَ ١٤Йўқ, (ундоқ эмас)! Балки уларнинг дилларини ўзлари касб қилгувчи бўлган гуноҳлари қоплаб олгандир كـَلَّآ إِنَّهُمۡ عَن رَّبِّهِمۡ يَوۡمَئِذٍ لَّمَحۡجُوبُونَ ١٥Ҳеч шак-шубҳа йўқки, улар ўша (Қиёмат) Кунида Парвардигорларидан тўсилгувчидирлар. (яъни, Парвардигорнинг дийдорига етиш уларга ҳеч насиб қилмагай) ثُمَّ إِنَّهُمۡ لَصَالُواْ ٱلۡجَحِيمِ ١٦Сўнгра шак-шубҳасиз, улар дўзахга киргувчидирлар ثُمَّ يُقَالُ هَٰذَا ٱلَّذِي كُنتُم بِهِۦ تُكَذِّبُونَ ١٧Сўнгра (уларга): «Мана шу сизлар ёлғон деб юрган нарса — азобдир», дейилур كـَلَّآ إِنَّ كِتَٰبَ ٱلۡأَبۡرَارِ لَفِي عِلِّيِّينَ ١٨Дарҳақиқат, яхшиларнинг номаи аъмоллари шак-шубҳасиз, Иллийюндадир وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا عِلِّيُّونَ ١٩(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз Иллийюн нима эканини қаердан ҳам билурсиз كِتَٰبٌ مَّرۡقُومٌ ٢٠(У) битилган китобдирки يَشۡهَدُهُ ٱلۡمُقَرَّبُونَ ٢١Унга (Аллоҳнинг) яқин (фаришта)лари гувоҳ бўлурлар إِنَّ ٱلۡأَبۡرَارَ لَفِي نَعِيمٍ ٢٢Шак-шубҳасиз, яхшилар (яъни, мўминлар жаннат) неъматларидадирлар عَلَى ٱلۡأَرَآئِكِ يَنظُرُونَ ٢٣Улар сўриларда (Аллоҳ таоло ўзларига ато этган неъматларга) боқиб (ўтирурлар) تَعۡرِفُ فِي وُجُوهِهِمۡ نَضۡرَةَ ٱلنَّعِيمِ ٢٤Сиз уларнинг юзларида неъматларнинг жилвасини танирсиз — кўрурсиз يُسۡقَوۡنَ مِن رَّحِيقٍ مَّخۡتُومٍ ٢٥Улар (жаннатда) муҳрланган майдан суғорилурларки خِتَٰمُهُۥ مِسۡكٌۚ وَفِي ذَٰلِكَ فَلۡيَتَنَافَسِ ٱلۡمُتَنَٰفِسُونَ ٢٦У (май)нинг муҳри мушк бўлур. Бас, баҳслашгувчи кишилар (мана шундай мангу неъматга етиш йўлида) баслашсинлар وَمِزَاجُهُۥ مِن تَسۡنِيمٍ ٢٧У майнинг мизожи — аралашмаси таснимдандир عَيۡنًا يَشۡرَبُ بِهَا ٱلۡمُقَرَّبُونَ ٢٨(Тасним Аллоҳнинг) яқин (банда)лари ичадиган бир чашмадир إِنَّ ٱلَّذِينَ أَجۡرَمُواْ كَانُواْ مِنَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ يَضۡحَكُونَ ٢٩Дарвоқеъ, жинояткор — кофир кимсалар иймон келтирган зотлардан (масхара қилиб) кулгувчи бўлдилар وَإِذَا مَرُّواْ بِهِمۡ يَتَغَامَزُونَ ٣٠Қачон (мўминлар) уларнинг олдидан ўтсалар, улар бир-бирларига кўз қисишиб, имо-ишоралар қилардилар وَإِذَا ٱنقَلَبُوٓاْ إِلَىٰٓ أَهۡلِهِمُ ٱنقَلَبُواْ فَكِهِينَ ٣١Қачон уйларига қайтсалар (мўминларни масхара қилиб озор берганларидан) роҳатланиб қайтардилар وَإِذَا رَأَوۡهُمۡ قَالُوٓاْ إِنَّ هَٰٓؤُلَآءِ لَضَآلُّونَ ٣٢Қачон (мўминларни) кўрсалар, «Ана улар шак-шубҳасиз, йўлдан озгувчи кимсалардир», дердилар وَمَآ أُرۡسِلُواْ عَلَيۡهِمۡ حَٰفِظِينَ ٣٣Ҳолбуки, улар (мўминларнинг) устига қўриқчи қилиб юборилган эмасдилар فَٱلۡيَوۡمَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مِنَ ٱلۡكُفَّارِ يَضۡحَكُونَ ٣٤Энди бу (Қиёмат) Кунида иймон келтирган зотлар кофирлардан кулурлар عَلَى ٱلۡأَرَآئِكِ يَنظُرُونَ ٣٥Улар (жаннатдаги) сўриларда (кофирларнинг азобланишига) боқиб (ўтирурлар) هَلۡ ثُوِّبَ ٱلۡكُفَّارُ مَا كَانُواْ يَفۡعَلُونَ ٣٦Кофирлар ўзлари қилиб ўтган қилмишларининг жазосини олдиларми? (Албатта олдилар)

الترجمة: Alauddin Mansour.