ملة الإسلام

السورة 85 · 22 آية · Muhammad Sodik Muhammad Yusuf

سورة البروج باللغة الأوزبكية

السورة بالعربية مع التفسير استمع إلى سورة البروج (1,332 قارئاً)
مكيةسورة البروج٢٢ آية

بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

وَٱلسَّمَآءِ ذَاتِ ٱلۡبُرُوجِ ١Буржлар эгаси бўлган осмон билан қасам وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡمَوۡعُودِ ٢Ва ваъда қилинган кун билан қасам وَشَاهِدٍ وَمَشۡهُودٍ ٣Гувоҳлик берувчи ва гувоҳлик берилган билан қасам قُتِلَ أَصۡحَٰبُ ٱلۡأُخۡدُودِ ٤«Ухдуд» эгаларига лаънат бўлсин ٱلنَّارِ ذَاتِ ٱلۡوَقُودِ ٥У (Ухдуд) ёқилғиси кўп, қаттиқ исиган оловдир إِذۡ هُمۡ عَلَيۡهَا قُعُودٌ ٦У(кофир)лар а(чуқур)лар атрофида ўтирибдилар وَهُمۡ عَلَىٰ مَا يَفۡعَلُونَ بِٱلۡمُؤۡمِنِينَ شُهُودٌ ٧Ва улар мўминларга қилаётган нарсаларига ўзлари ҳозирдирлар وَمَا نَقَمُواْ مِنۡهُمۡ إِلَّآ أَن يُؤۡمِنُواْ بِٱللَّهِ ٱلۡعَزِيزِ ٱلۡحَمِيدِ ٨Ва (улар) мўминлардан Азиз, Ҳамид Аллоҳга бўлган иймондан бошқа «айб» топа олмадилар ٱلَّذِي لَهُۥ مُلۡكُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۚ وَٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٍ شَهِيدٌ ٩У шундай зотки, осмонлару ернинг мулки Унга хосдир ва Аллоҳ ҳар бир нарсага Ўзи гувоҳдир إِنَّ ٱلَّذِينَ فَتَنُواْ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ وَٱلۡمُؤۡمِنَٰتِ ثُمَّ لَمۡ يَتُوبُواْ فَلَهُمۡ عَذَابُ جَهَنَّمَ وَلَهُمۡ عَذَابُ ٱلۡحَرِيقِ ١٠Албатта, мўмин ва мўминаларни фитна қилиб, сўнгра тавба қилмаганларга, ана ўшаларга, жаҳаннам азоби ва куйдирувчи азоб бор إِنَّ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ لَهُمۡ جَنَّٰتٌ تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُۚ ذَٰلِكَ ٱلۡفَوۡزُ ٱلۡكَبِيرُ ١١Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амал қилганларга, уларга, остидан анҳорлар оқиб турган жаннат бор. Бу эса ниҳоятда улкан ютуқдир إِنَّ بَطۡشَ رَبِّكَ لَشَدِيدٌ ١٢Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир إِنَّهُۥ هُوَ يُبۡدِئُ وَيُعِيدُ ١٣Албатта, У Ўзи бошлар ва қайтарар. (Йўқдан бор қилар ва ўлганни ҳаётга қайтарар) وَهُوَ ٱلۡغَفُورُ ٱلۡوَدُودُ ١٤Ва У мағфират қилувчи, муҳаббати зўр зотдир ذُو ٱلۡعَرۡشِ ٱلۡمَجِيدُ ١٥У Арш эгаси ҳамда қадри улуғ зотдир فَعَّالٌ لِّمَا يُرِيدُ ١٦У нимани хоҳласа, қила олувчи зотдир هَلۡ أَتَىٰكَ حَدِيثُ ٱلۡجُنُودِ ١٧Сенга аскарларнинг хабари келдими فِرۡعَوۡنَ وَثَمُودَ ١٨Фиръавн ва Самуднинг بَلِ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ فِي تَكۡذِيبٍ ١٩Балки кофирлар ёлғонга чиқаришдадир وَٱللَّهُ مِن وَرَآئِهِم مُّحِيطُۢ ٢٠Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг ортидан иҳота қилиб турувчидир بَلۡ هُوَ قُرۡءَانٌ مَّجِيدٌ ٢١Йўқ! У Қуръони мажиддур فِي لَوۡحٍ مَّحۡفُوظِۭ ٢٢У Лавҳул- Маҳфуздадир. (Лавҳул- Маҳфуз Аллоҳни ҳузурида бўлиб, унга ҳеч қандай ўзгариш кириши мумкин эмас)

الترجمة: Muhammad Sodik Muhammad Yusuf.