ملة الإسلام

السورة 84 · 25 آية · Muhammad Sodik Muhammad Yusuf

سورة الانشقاق باللغة الأوزبكية

السورة بالعربية مع التفسير استمع إلى سورة الانشقاق (1,276 قارئاً)
مكيةسورة الانشقاق٢٥ آية

بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

إِذَا ٱلسَّمَآءُ ٱنشَقَّتۡ ١Вақтики, осмон ёрилса وَأَذِنَتۡ لِرَبِّهَا وَحُقَّتۡ ٢Ва у (осмон) ўз Роббисига қулоқ осди ва шундоқ бўлиши керак эди وَإِذَا ٱلۡأَرۡضُ مُدَّتۡ ٣Ва, вақтики, ер чўзилса وَأَلۡقَتۡ مَا فِيهَا وَتَخَلَّتۡ ٤Ва ўз ичидаги нарсаларни отиб чиқариб, холи қолса وَأَذِنَتۡ لِرَبِّهَا وَحُقَّتۡ ٥Ва у (ер) ўз Роббисига қулоқ осди ва шундоқ бўлиши керак эди يَٰٓأَيُّهَا ٱلۡإِنسَٰنُ إِنَّكَ كَادِحٌ إِلَىٰ رَبِّكَ كَدۡحًا فَمُلَٰقِيهِ ٦Эй инсон! Албатта сен Роббингга йўлиққунингча, ҳаракату уринишда бўларсан ва охири унга йўлиқарсан فَأَمَّا مَنۡ أُوتِيَ كِتَٰبَهُۥ بِيَمِينِهِۦ ٧Аммо кимнинг китоби ўнг тарафдан берилса فَسَوۡفَ يُحَاسَبُ حِسَابًا يَسِيرًا ٨Тезда, осонгина ҳисоб қилинар وَيَنقَلِبُ إِلَىٰٓ أَهۡلِهِۦ مَسۡرُورًا ٩Ва аҳли ҳузурига хурсанд ҳолда қайтиб борар وَأَمَّا مَنۡ أُوتِيَ كِتَٰبَهُۥ وَرَآءَ ظَهۡرِهِۦ ١٠Ва, аммо, кимнинг китоби орқа тарафдан берилса فَسَوۡفَ يَدۡعُواْ ثُبُورًا ١١У тезда ўзига ҳалокатни чақирар وَيَصۡلَىٰ سَعِيرًا ١٢Ва қизиб турган дўзахга кирар إِنَّهُۥ كَانَ فِيٓ أَهۡلِهِۦ مَسۡرُورًا ١٣Чунки, у(бу дунёда) ўз аҳли билан хурсанд бўлиб ўтган эди. (Охиратни ҳеч ҳам ўйламаган эди. Фақат айшу ишрат, кўнгилхуши пайидан бўлган эди. Ғофил бўлиб, ўз аҳли ила беш кунлик дунёнинг матоҳига эришиш учун ҳаракат қилган эди. Шунинг учун энди қизиб турган дўзахда азобланмоқда) إِنَّهُۥ ظَنَّ أَن لَّن يَحُورَ ١٤Чунки, у ҳеч қачон орқага қайтмасликни ўйлаган эди بَلَىٰٓۚ إِنَّ رَبَّهُۥ كَانَ بِهِۦ بَصِيرًا ١٥Ҳа! Албатта, Роббиси уни доим кўриб турувчи эди فَلَآ أُقۡسِمُ بِٱلشَّفَقِ ١٦Шафақ билан қасамки وَٱلَّيۡلِ وَمَا وَسَقَ ١٧Кечаси ва у ўраб олган нарсалар билан қасамки وَٱلۡقَمَرِ إِذَا ٱتَّسَقَ ١٨Ва тўлин ой билан қасамки لَتَرۡكَبُنَّ طَبَقًا عَن طَبَقٍ ١٩Албатта, сизлар табақама-табақа минасизлар فَمَا لَهُمۡ لَا يُؤۡمِنُونَ ٢٠Нима бўлган уларга, иймон келтирмаслар وَإِذَا قُرِئَ عَلَيۡهِمُ ٱلۡقُرۡءَانُ لَا يَسۡجُدُونَۤ ۩ ٢١Ва агар уларга Қуръон ўқилса, сажда қилмаслар?! (Кимки бу оятларни ўқиб ёки эшитиб сажда қилмаган одам гуноҳкор бўлади) بَلِ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ يُكَذِّبُونَ ٢٢Балки кофирлар ёлғонга чиқарарлар وَٱللَّهُ أَعۡلَمُ بِمَا يُوعُونَ ٢٣Улар қалбларида нимани сақлаётганларини Аллоҳнинг Ўзи билар فَبَشِّرۡهُم بِعَذَابٍ أَلِيمٍ ٢٤Уларга аламли азобнинг «башоратини» бер إِلَّا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ لَهُمۡ أَجۡرٌ غَيۡرُ مَمۡنُونِۭ ٢٥Магар иймон келтирганларга ва яхши амаллар қилганларга, уларга миннатсиз, узлуксиз ажрлар бордир

الترجمة: Muhammad Sodik Muhammad Yusuf.