ملة الإسلام

السورة 84 · 25 آية · Alauddin Mansour

سورة الانشقاق باللغة الأوزبكية

السورة بالعربية مع التفسير استمع إلى سورة الانشقاق (1,276 قارئاً)
مكيةسورة الانشقاق٢٥ آية

بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

إِذَا ٱلسَّمَآءُ ٱنشَقَّتۡ ١Осмон ёрилган вақт وَأَذِنَتۡ لِرَبِّهَا وَحُقَّتۡ ٢Ва у Парвардигори(нинг ёрилиш тўғрисидаги амри)га қулоқ тутган — (мана шу амрга) лойиқ топилган вақтда وَإِذَا ٱلۡأَرۡضُ مُدَّتۡ ٣Ер ёйилган (теп-текис бўлган) вақт وَأَلۡقَتۡ مَا فِيهَا وَتَخَلَّتۡ ٤Ва ўз ичидаги (жасадларни устига) чиқариб ташлаб, бўшаниб олган вақт وَأَذِنَتۡ لِرَبِّهَا وَحُقَّتۡ ٥Ва у Парвардигори(нинг ёйилиб, теп-текис бўлиш тўғрисидаги амри)га қулоқ тутган — (мана шу амрга) лойиқ топилган вақтда (ана ўша Қиёмат Кунида ҳар бир инсон ўзи қилиб ўтган амалларига рўбарў бўлур) يَٰٓأَيُّهَا ٱلۡإِنسَٰنُ إِنَّكَ كَادِحٌ إِلَىٰ رَبِّكَ كَدۡحًا فَمُلَٰقِيهِ ٦Эй инсон, албатта сен меҳнат-машаққат чекиб Парвардигорингга (яъни, Унинг мукофот ёки жазосига) боргувчисан, бас, (бу ҳаёти дунёдан ўтганингдан сўнг) У зотга йўлиққувчисан فَأَمَّا مَنۡ أُوتِيَ كِتَٰبَهُۥ بِيَمِينِهِۦ ٧Ана энди кимнинг номаи аъмоли ўнг томонидан берилса فَسَوۡفَ يُحَاسَبُ حِسَابًا يَسِيرًا ٨Бас, у осон ҳисоб билан ҳисоб-китоб қилинажак وَيَنقَلِبُ إِلَىٰٓ أَهۡلِهِۦ مَسۡرُورًا ٩Ва ўз(ининг жаннатдаги) аҳли-оиласига шоду хуррам ҳолда қайтажак وَأَمَّا مَنۡ أُوتِيَ كِتَٰبَهُۥ وَرَآءَ ظَهۡرِهِۦ ١٠Энди кимнинг номаи аъмоли орқа томонидан берилса فَسَوۡفَ يَدۡعُواْ ثُبُورًا ١١Бас, у ўлимини чақириб қолажак وَيَصۡلَىٰ سَعِيرًا ١٢Ва дўзахга киражак إِنَّهُۥ كَانَ فِيٓ أَهۡلِهِۦ مَسۡرُورًا ١٣Дарвоқеъ, у (ҳаёти-дунёдалик пайтида) аҳли оиласида (ўз куфру исёни билан) шоду хуррам эди إِنَّهُۥ ظَنَّ أَن لَّن يَحُورَ ١٤Албатта у ўзининг ҳеч қачон (Парвардигори ҳузурига) қайтмаслигига ишонар эди بَلَىٰٓۚ إِنَّ رَبَّهُۥ كَانَ بِهِۦ بَصِيرًا ١٥Йўқ, Парвардигори уни шубҳасиз кўриб тургувчи эди فَلَآ أُقۡسِمُ بِٱلشَّفَقِ ١٦Бас, Мен (қуёш ботаётган пайтда бутун уфқни қоплаб оладиган) шафаққа қасам وَٱلَّيۡلِ وَمَا وَسَقَ ١٧Кеча ва у қамраб олган (барча) нарсага қасам وَٱلۡقَمَرِ إِذَا ٱتَّسَقَ ١٨Ҳамда тўла бўлган вақтидаги ойга (яъни, тўлин ойга) қасам ичурманки لَتَرۡكَبُنَّ طَبَقًا عَن طَبَقٍ ١٩Албатта сизлар (эй инсонлар), табақадан табақага минурсизлар (яъни, бир ҳолдан иккинчи ҳолга кўчиб турурсизлар) فَمَا لَهُمۡ لَا يُؤۡمِنُونَ ٢٠Бас, нега улар иймон келтирмайдилар وَإِذَا قُرِئَ عَلَيۡهِمُ ٱلۡقُرۡءَانُ لَا يَسۡجُدُونَۤ ۩ ٢١Уларга Қуръон қироат қилинган вақтида эса (унга иймон келтиришиб, Яратганга) сажда қилмайдилар بَلِ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ يُكَذِّبُونَ ٢٢Йўқ, улар (Қуръонни ҳам, Қиёмат Куни қайта тирилишни ҳам) ёлғон дерлар وَٱللَّهُ أَعۡلَمُ بِمَا يُوعُونَ ٢٣Аллоҳ эса улар ичларига солиб яшираётган нарсаларини (яъни, куфрларини, иймонсизликларини) жуда яхши билгувчидир فَبَشِّرۡهُم بِعَذَابٍ أَلِيمٍ ٢٤Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз уларга аламли азоб «хушхабари»ни беринг إِلَّا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ لَهُمۡ أَجۡرٌ غَيۡرُ مَمۡنُونِۭ ٢٥Фақатгина иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун битмас-туганмас ажр-мукофот бордир

الترجمة: Alauddin Mansour.