ملة الإسلام

السورة 83 · 36 آية · Muhammad Sodik Muhammad Yusuf

سورة المطففين باللغة الأوزبكية

السورة بالعربية مع التفسير استمع إلى سورة المطففين (1,318 قارئاً)
مكيةسورة المطففين٣٦ آية

بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

وَيۡلٌ لِّلۡمُطَفِّفِينَ ١Вайл (вой) бўлсин, ўлчовдан уриб қолувчиларга ٱلَّذِينَ إِذَا ٱكۡتَالُواْ عَلَى ٱلنَّاسِ يَسۡتَوۡفُونَ ٢Улар одамлардан нарса ўлчаб олсалар, тўлиқ оларлар وَإِذَا كَالُوهُمۡ أَو وَّزَنُوهُمۡ يُخۡسِرُونَ ٣Ва агар одамларга ўлчаб ёки тортиб берсалар, камайтирарлар أَلَا يَظُنُّ أُوْلَٰٓئِكَ أَنَّهُم مَّبۡعُوثُونَ ٤Ана шулар, албатта, қайта тирилтирилишларини ўйламайдиларми لِيَوۡمٍ عَظِيمٍ ٥Улуғ бир кунда يَوۡمَ يَقُومُ ٱلنَّاسُ لِرَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ ٦У кунда, одамлар оламлар Роббиси ҳузурида тик турарлар كـَلَّآ إِنَّ كِتَٰبَ ٱلۡفُجَّارِ لَفِي سِجِّينٍ ٧Йўқ! Албатта фожирларларнинг китоби «сижжин»дадир وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا سِجِّينٌ ٨«Сижжин» қандай нарса эканини сенга нима билдирди?! (Сижжин нима эканини қаердан ҳам билардинг, унинг моҳияти шундоқ каттаки, сен уни идрок эта олмайсан. Билиб қўй) كِتَٰبٌ مَّرۡقُومٌ ٩У ёзилган китобдур وَيۡلٌ يَوۡمَئِذٍ لِّلۡمُكَذِّبِينَ ١٠Ўша кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин ٱلَّذِينَ يُكَذِّبُونَ بِيَوۡمِ ٱلدِّينِ ١١Улар жазо кунини ёлғонга чиқарарлар وَمَا يُكَذِّبُ بِهِۦٓ إِلَّا كُلُّ مُعۡتَدٍ أَثِيمٍ ١٢У кунни ҳаддан ошувчи ва ўта гуноҳкорлардан бошқалар ёлғонга чиқармаслар إِذَا تُتۡلَىٰ عَلَيۡهِ ءَايَٰتُنَا قَالَ أَسَٰطِيرُ ٱلۡأَوَّلِينَ ١٣Қачон унга оятларимиз тиловат қилинса, «авалгиларнинг афсоналари», дер كـَلَّاۖ بَلۡۜ رَانَ عَلَىٰ قُلُوبِهِم مَّا كَانُواْ يَكۡسِبُونَ ١٤Йўқ! Уларнинг қилган касблари қалбларига моғор бўлиб ўрнашиб қолган, холос كـَلَّآ إِنَّهُمۡ عَن رَّبِّهِمۡ يَوۡمَئِذٍ لَّمَحۡجُوبُونَ ١٥Йўқ! Албатта, улар ўша кунда ўз Роббиларини кўришдан тўсиларлар ثُمَّ إِنَّهُمۡ لَصَالُواْ ٱلۡجَحِيمِ ١٦Сўнгра улар албатта жаҳиймга кирувчидирлар ثُمَّ يُقَالُ هَٰذَا ٱلَّذِي كُنتُم بِهِۦ تُكَذِّبُونَ ١٧Сўнгра, мана бу, сизлар ёлғонга чиқариб юрган нарса, дейилар كـَلَّآ إِنَّ كِتَٰبَ ٱلۡأَبۡرَارِ لَفِي عِلِّيِّينَ ١٨Йўқ! Албатта аброрларнинг китоби «Иллиййун»дадир وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا عِلِّيُّونَ ١٩«Иллиййун» қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди كِتَٰبٌ مَّرۡقُومٌ ٢٠У ёзилган китобдур يَشۡهَدُهُ ٱلۡمُقَرَّبُونَ ٢١Унга муқарраб(фаришта)лар шоҳид бўларлар إِنَّ ٱلۡأَبۡرَارَ لَفِي نَعِيمٍ ٢٢Албатта, аброрлар жаннати найимдадирлар عَلَى ٱلۡأَرَآئِكِ يَنظُرُونَ ٢٣Пардали баланд сўрилар устида назар солиб турарлар تَعۡرِفُ فِي وُجُوهِهِمۡ نَضۡرَةَ ٱلنَّعِيمِ ٢٤Уларнинг чеҳраларидан жаннат равнақини билиб оларсан يُسۡقَوۡنَ مِن رَّحِيقٍ مَّخۡتُومٍ ٢٥Улар муҳрланган, ниҳоятда пок, шаробдан ичарлар خِتَٰمُهُۥ مِسۡكٌۚ وَفِي ذَٰلِكَ فَلۡيَتَنَافَسِ ٱلۡمُتَنَٰفِسُونَ ٢٦У(шароб)нинг хотимаси мискдир. Ва шу нарса учун мусобақа қилувчилар мусобақа қилсинлар وَمِزَاجُهُۥ مِن تَسۡنِيمٍ ٢٧У(шароб)нинг аралашмаси «тасним»дандир عَيۡنًا يَشۡرَبُ بِهَا ٱلۡمُقَرَّبُونَ ٢٨У(Тасним) бир булоқдирки, ундан муқарраблар ичарлар إِنَّ ٱلَّذِينَ أَجۡرَمُواْ كَانُواْ مِنَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ يَضۡحَكُونَ ٢٩Албатта жиноят қилганлар иймон келтирганлар устидан кулар эдилар وَإِذَا مَرُّواْ بِهِمۡ يَتَغَامَزُونَ ٣٠Агар ул(мўмин)лар аларнинг ёнидан ўтсалар, масхаралаб, ишоралар қила эдилар وَإِذَا ٱنقَلَبُوٓاْ إِلَىٰٓ أَهۡلِهِمُ ٱنقَلَبُواْ فَكِهِينَ ٣١Агар у(кофир)лар ўз аҳллари ҳузурига қайтиб борсалар, ҳузурланиб қайтиб борар эдилар وَإِذَا رَأَوۡهُمۡ قَالُوٓاْ إِنَّ هَٰٓؤُلَآءِ لَضَآلُّونَ ٣٢Ва агар у(мўмин)ларни кўрсалар, «албатта ановилар адашганлар», дер эдилар وَمَآ أُرۡسِلُواْ عَلَيۡهِمۡ حَٰفِظِينَ ٣٣Ҳолбуки, улар а(мўмин)лар устидан кузатувчи қилиб юборилган эмаслар فَٱلۡيَوۡمَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مِنَ ٱلۡكُفَّارِ يَضۡحَكُونَ ٣٤Энди, бу Кунда иймон келтирганлар кофирлар устидан куларлар عَلَى ٱلۡأَرَآئِكِ يَنظُرُونَ ٣٥Пардали, баланд сўрилар устида назар солиб турарлар هَلۡ ثُوِّبَ ٱلۡكُفَّارُ مَا كَانُواْ يَفۡعَلُونَ ٣٦Кофирлар қилган ишларининг «савобини» олар миканлар

الترجمة: Muhammad Sodik Muhammad Yusuf.